Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/429 Дата решения 03.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қалъа этаги фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "THE BEST AGROXIM KLASTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055970 Claim ID 3159560 PDF Hash f2b858f5f98e688b... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KASBI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180600, Kasbi tumani, Muglon ko'chasi 180600, Kasbi, street Muglon Tel: 75 642 30 34, E-Pochta: i.kasbi@sud.uz Veb-sayt: www.oliysud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 март 4-1805-2302/429-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Қалъа этаги” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар "The Best agroxim klaster" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 146 076 сўм асосий қарз, 1 214 608 сўм жарима ва қайта ҳисоб-китоб қилинган 22 119 174 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни фермерлар кенгаши вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Қалъа этаги” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “The Best agroxim klaster” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан ҳисобидан 12 146 076 сўм асосий қарз, 1 214 608 сўм жарима ва қайта ҳисоб-китоб қилинган 22 119 174 сўм жами 35 479 858 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисига қадар жавобгар вакили томонидан илтимоснома тақдим этилиб, унга кўра ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 26.01.2022 йилда “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон ҳарид қилиш бўйича” 210-сонли фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра, даъвогар жавобгарга 2022 йилнинг режасига асосан, 20 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича жами 50 тонна бошоқли дон маҳсулотини топшириши, жавобгар эса даъвогарни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.4-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китобларни ҳосил йилининг 1 сентябрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлсада, жавобгар 2022 йил учун етказиб берилган махсулотлар ҳақи учун 12 146 076 сўм қарз бўлиб қолган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлардаги ҳисоб-фактура, таққослаш далолатномаси билан тасдиқланади. Даъвогарнинг жавобгарга юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради; 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 12 146 076 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар 26.01.2022 йилдаги шартноманинг 4.2-бандига асосан 2022 йил учун етказиб берилган махсулотлар ҳақи учун 12 146 076 сўм асосий қарзга нисбатан 1 214 608 сўм жарима ундиришни сўраган. Шартноманинг 4.2-бандига кўра, топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун тайёрловчи (жавобгар) ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 10 фоизи миқдорида хўжаликка (даъвогарга) жарима тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган жарима миқдорини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги ПҚ-262-сонли қарорига асосан жавобгар билан қайта ҳисоб-китоб қилинган 22 119 174 сўм пул маблағини ҳам ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандида, 2022 йил ҳосили учун давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади: дастлабки босқичда - Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда; кейинги босқичда биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. “Ўздонмаҳсулот” АЖнинг 21.09.2022 йилдаги 14-1-23/267-1159сонли хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июндаги “Ички бозорни ун ва нон маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар тўғрисида”ги 146-сонли йиғилиш баёнида фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ихтиёрий равишда давлат ресурсларига сотиш белгиланган ҳажмлардан ортиқча етказиб берилган буғдойни белгиланган нархларда ва буғдойнинг июль-август ойларида биржада шаклланадиган ўртача нархларидан келиб чиқиб қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш белгиланганлиги, “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖнинг 19.09.2022 йилдаги 04-05/3639-сонли хатида 2022 йилнинг июльавгуст ойларида биржа савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг ўртача сотиш нархи 3.439.001 сўмни ташкил қилганлиги, ушбу нархдан келиб чиқиб фермер хўжаликларига белгиланган ҳажмдан ортиқча топширилган буғдой учун қайта ҳисобкитоб қилиниши сўралган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандига асосан, биржада шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта ҳисобкитоб қилиш бўйича “THE BEST AGROXIM KLASTER” масъулияти чекланган жамиятига тўлаб берилган. Шунга асосан, топширилган 50 385 кг буғдой учун 439.001 сўмдан қайта ҳисоб-китоб қилинганда 22 119 174 сўмни ташкил этади. Шу сабабли, даъвогарнинг ушбу талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 12 146 076 сўм асосий қарз, 1 214 608 сўм жарима ва қайта ҳисоб-китоб қилинган 22 119 174 сўм ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 709 597,16 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар “The Best agroxim klaster” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “Қалъа этаги” фермер хўжалиги фойдасига 12 146 076 сўм асосий қарз, 1 214 608 сўм жарима ва қайта ҳисоб-китоб қилинган 22 119 174 сўм ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 709 597,16 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Судья Х.Ч.Абраев