← Назад
Решение #640801 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KASBI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180600, Kasbi tumani,
Muglon ko'chasi
180600, Kasbi, street
Muglon
Tel: 75 642 30 34,
E-Pochta: i.kasbi@sud.uz
Veb-sayt: www.oliysud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 март
4-1805-2302/428-сонли иш
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Миришкор туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “АЗИМЖОН”
фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар "THE BEST AGROXIM
KLASTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 34 227 782 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни фермерлар
кенгаши вакили Р.Ҳазратқулов (2023 йил 04 январдаги 01-сонли ишончнома
асосида), даъвогар вакили Б.Хаитов (ишончнома асосида), (жавобгар вакили
иштирокисиз) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар
“АЗИМЖОН” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “THE BEST AGROXIM KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб
юритилади)дан қайта ҳисоб-китоб қилинган 34 227 782 сўм ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш ва даъвогар вакиллари даъво
талабини қўллаб-қувватлаб, қаноатлантириб беришни сўрашди.
Суд мажлисига қадар жавобгар вакили томонидан илтимоснома тақдим
этилиб, унга кўра ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра ишни жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
26.01.2022 йилда “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида
бошоқли дон ҳарид қилиш бўйича” 170-сонли фьючерс шартномаси тузилган
бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра, даъвогар жавобгарга
2022 йилнинг режасига асосан, 30 гектар ер майдонидан давлат стандарти
бўйича жами 75 тонна бошоқли дон маҳсулотини топшириши, жавобгар эса
даъвогарни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги
билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган
бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китобларни ҳосил йилининг 1 сентябрь
кунига қадар амалга оширилиши белгиланган.
Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2022
йил 10 июндаги 01-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида 100 534 кг,
қиймати 299 490 786.42 сўмлик буғдой маҳсулотларини етказиб берган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги
ПҚ-262-сонли қарорига асосан жавобгар билан қайта ҳисоб-китоб қилинган
34 227 782 сўм пул маблағини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг
465-моддаси,
биринчи
қисмига
кўра
контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши; 466-моддаси,
биринчи қисмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи
ўстирилган (ишлаб чиқилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига
контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда
топшириши шарт, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги “Ғаллани
етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик
бандида, 2022 йил ҳосили учун давлат ресурсларига харид қилинган товар
буғдой учун тўловлар буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан
Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади:
дастлабки босқичда - Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган
нархларда; кейинги босқичда - биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача
котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта
ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
“Ўздонмаҳсулот” АЖнинг 21.09.2022 йилдаги 14-1-23/267-1159-сонли
хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
30 июндаги “Ички бозорни ун ва нон маҳсулотлари билан барқарор
таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 146-сонли йиғилиш баёнида фермер хўжаликлари ҳамда бошқа
ғалла етиштирувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ихтиёрий равишда
давлат ресурсларига сотиш белгиланган ҳажмлардан ортиқча етказиб
берилган буғдойни белгиланган нархларда ва буғдойнинг июль-август
ойларида биржада шаклланадиган ўртача нархларидан келиб чиқиб қайта
ҳисоб-китобларни
амалга
ошириш
белгиланганлиги,
“Ўзбекистон
Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖнинг 19.09.2022 йилдаги
04-05/3639-сонли хатида 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа
савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий
буғдойнинг ўртача сотиш нархи 3.439.001 сўмни ташкил қилганлиги, ушбу
нархдан келиб чиқиб фермер хўжаликларига белгиланган ҳажмдан ортиқча
топширилган буғдой учун қайта ҳисоб-китоб қилиниши сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги ПҚ-262сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандига асосан, биржада шаклланган
ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта ҳисоб-китоб қилиш
бўйича “THE BEST AGROXIM KLASTER” масъулияти чекланган жамиятига
тўлаб берилган.
Шунга асосан, топширилган 77 967 кг буғдой учун 439.001 сўмдан қайта
ҳисоб-китоб қилинганда 34 227 782 сўмни ташкил этади.
Даъвогарнинг жавобгарга юборилган талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
қайта ҳисоб-китоб қилинган 34 227 782 сўм ҳамда олдиндан тўланган 30 000
сўм почта харажати, республика бюджетига 684 555,64 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “THE BEST AGROXIM KLASTER” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
Даъвогар “АЗИМЖОН” фермер хўжалиги фойдасига қайта ҳисоб-китоб
қилинган 34 227 782 сўм ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 684 555,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида
Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Судья
Х.Ч.Абраев