← Назад
Решение #640838 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 157 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| нинг | 118 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 март
4-1806-2301/276-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида,
М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар “KISHMISH KON" МЧЖ жавобгар
"YAKKABOG`DAVSUVMAXSUSPUDRAT" ДУКга нисбатан 34 103 000 сўм асосий қарз, суд
ҳаражати учун тўланган 682 060 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта ҳаражатини
ҳамда адвокат хизмати учун тўланган 5 000 000 сўм қўшимча тўловларни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили
адвокат Б.Саидов (31.01.2023 йилдаги №10-сонли ордер асосида), жавобгар вакили
С.Норбаев (23.02.2023 йилдаги №01-05-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “KISHMISH KON" МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
жавобгар "YAKKABOG`DAVSUVMAXSUSPUDRAT" ДУК билан қурилиш қуми маҳсулоти
етказиб бериш ҳақида 27.03.2019 йилда №7-сонли шартнома тузилганлигини,
мазкур шартномага асосан жавобгарга 74 103 000 сўмлик тайёр қурилиш қум
маҳсулотлари берилганлигини, жавобгар томонидан берилган маҳсулот учун
40 000 000 сўм тўланганлигини маълум қилиб, тўланмасдан қолган 34 103 000 сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
"YAKKABOG`MAXSUSPUDRAT" МЧЖнинг низомидан маълум бўлишича даъво
аризасида жавобгар сифатида кўрсатилган "YAKKABOG`DAVSUVMAXSUSPUDRAT" ДУК
тугатилиб, унинг ҳуқуқий вориси сифатида "YAKKABOG`MAXSUSPUDRAT" МЧЖ
бўлганлиги сабабли, суднинг ажрими билан жавобгар унинг ҳуқуқий вориси
"YAKKABOG`MAXSUSPUDRAT" МЧЖ билан алмаштирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, тарафлар
ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарга 74 103 000 сўмлик қурилишда
ишлатиладиган қум маҳсулоти берилганлигини, етказиб берилган маҳсулот учун
жавобгар томонидан 40 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, 34 103 000
сўмлик маҳсулот учун тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвога эътироз билдириб,
жавобгар ташкилот раҳбарияти “KISHMISH KON" МЧЖ билан шартнома юзасидан
ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилганлигини маълум қилганлигини, орадан
анча вақт ўтиб кетганлигини, даъво қилиш муддати ўтказиб юборилганлиги
сабабли, даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилининг кўрсатмасини ва ишдаги ҳужжатларни текшириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 27.03.2019 йилда №7-сонли
шартнома имзоланган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 74 103 000
сўмлик қурилиш қум маҳсулотлари етказиб берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.4-бандига кўра, буюртмачи ишлаб
чиқарувчига шартнома имзоланган кундан ҳар бир етказиб берилган қурилиш қум
маҳсулоти ҳақини 100 фоиз тўлаб бериши белгиланган.
Жавобгарнинг маҳсулотни қабул қилиб олиш тўғрисидаги 28.12.2019 йилдаги
№272-сонли, 28.05.2019 йилдаги №107-сонли, 25.11.2019 йилдаги №252-сонли
ишонч қоғози даъвогар тақдим қилинган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 30.12.2019 йилдаги №28-сонли, 25.11.2019
йилдаги №19-сонли, 28.05.2019 йилдаги №7-сонли етказиб берилган қурилиш қум
маҳсулотлари тўғрисида ҳисоб-фактуралар имзоланган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун 30.04.2019 йилдаги тўлов
топшириқномаси орқали 20 000 000 сўм, 16.07.2021 йилги тўлов топшириқномаси
орқали 20 000 000 сўм тўлаб берилган.
Натижада жавобгар даъвогар олдида 34 103 000 сўм қарз бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан берилган маҳсулот ҳақи, яъни 34 103 000 сўм
қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган.
Мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг 8,
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош
тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳисобланади.
ЎзР Фуқаролик кодексининг 157-моддасига кўра, даъво муддатининг ўтиши
белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни
тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади.
Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача
ўтган вақт эса — янги муддатга қўшилмайди.
ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик
қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2015 йил 19 июндаги 282-сонли Қарори 13-бандининг 2хатбошисида даъво муддати ўтишининг узилиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини
инобатга олиб, судлар мажбур шахснинг даъвони тан олганлигини кўрсатувчи
ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериши лозимлииги, 13.3-бандида мажбур шахснинг
қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлари қуйидагилар бўлиши мумкин:
мажбуриятнинг бир қисми бажарилганлиги (қарзнинг бир қисми тўланганлиги);
таққослаш далолатномаси тузилганлиги; банкдаги ҳисоб рақамга қўйилган тўлов
талабномасининг акцептланиши; қарз тан олинганлиги аниқ баён этилган хат-хабар
ёки маълумотларнинг берилганлиги ва ҳ.к. тўғрисида тушунтириш берилган.
Юқорида келтирилган Пленум қарорида берилган тушунтириша асосланиб, суд
жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги оғзаки аризани
инобатга олмасликни, чунки 16.07.2021 йилда жавобгар томонидан тўлов
топшириқномаси орқали тўлов амалга оширилганлиги сабабли, суд даъво муддати
узилган деб ҳисоблайди ва даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида адвокат хизмати учун тўланган
5 000 000 сўмни ҳам ундиришни сўраган.
Даъвогар “KISHMISH KON" МЧЖ билан “Адвокат Бехзод Саидов” адвокатлик
бюроси билан адвокат хизмати кўрсатиш учун 31.01.2023 йилда шартнома
имзоланган.
Мазкур шартноманинг 8-бандининг 2-хатбошисига кўра, адвокатнинг иш ҳаққи
учун 5 000 000 сўм тўлашлиги назарда тутилган.
Мазкур шартномага асосан ждаъвогар томонидан адвокатлик бюросига
01.02.2023 йилда 5 000 000 сўм тўлаб берилган.
Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг 5 000 000 сўм адвокат хизмати учун тўланган
суммани жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК)нинг 118-моддасининг 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогар “KISHMISH KON"
масъулияти чекланган жамиятининг ўтказиб юборилган даъво муддатини узрли
деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 34 103 000 сўм асосий қарз, суд ҳаражати учун тўланган 682 060 сўм
давлат божи ва 30 000 сўм почта ҳаражатини ҳамда адвокат хизмати учун тўланган
5 000 000 сўм ундиришни, мазкур иш бўйича жами 782 060 сўм давлат божи
ундирилиш кераклигини, жавобгар томонидан аввалдан 682 060 сўм
тўланганлигини иноабтга олиб, суд жавобгардан Республика бюджетига (782 060682 600) 100 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “KISHMISH KON" МЧЖнинг берган даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “KISHMISH KON" масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
"YAKKABOG`MAXSUSPUDRAT" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 34 103 000
сўм асосий қарз, адвокат хизмати учун тўланган 5 000 000 сўм, давлат божи учун
682 060 сўм ва почта ҳаражати учун тўланган 30 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар "YAKKABOG`MAXSUSPUDRAT" масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 100 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида
Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.А.Турсунов