Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/271 Дата решения 03.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AVVONA DAVR KOMAKCHISI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Миришкор туман Ободонлаштириш бошкармаси
Source ID 1055814 Claim ID 3145649 PDF Hash d1e38356a7d2e5d7... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KASBI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180600, Kasbi tumani, Muglon ko'chasi 180600, Kasbi, street Muglon Tel: 75 642 30 34, E-Pochta: i.kasbi@sud.uz Veb-sayt: www.oliysud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 март 4-1805-2301/271-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамов раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, даъвогар “AVVONA DAVR KO’MAKCHISI” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар Миришкор туман Ободонлаштириш бошқармасидан 450 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили О.Боева (МЧЖ раҳбари), жавобгар вакили М.Қурбонов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “AVVONA DAVR KO’MAKCHISI” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан кейин матнда - даъвогар)нинг, жавобгар Миришкор тумани Ободонлаштириш бошқармаси (бундан кейин матнда - жавобгар)дан 450 000 000 сўм асосий қарзни ҳамда олдиндан тўланган суд харажатини ундиришни сўраган. Суднинг 03.02.2023 йилдаги ажрими билан судга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, даъвогар томонидан ҳақиқатдан ҳам 450 000 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳақида тушунтириш бериб, даъво аризасига эътироз билдирмади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган учунчи шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд учинчи шахс вакили суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисидаги далиллар иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. бошқармаси томонидан 2022 йилда тумандаги “Олтинбошоқ” МФЙ ички йўлларини таъмирлаш бўйича ички танлов ўтказилиб, “AVVONA DAVR KO’MAKCHISI” масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилиб, даъвогар билан пудрат шартномаси тузилган. Миришкор тумани “Олтинбошоқ” МФЙдаги ички йўилини таъмирлаш ишларини бажариш бўйича комиссия аъзолари томонидан имзоланган нуқсон далолатномаси асосида “Обод йўл қурилиш таъмир” МЧЖ томонидан 450 000 000 сўмга лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаган. Ушбу лойиҳа “Grant Story Ekspert» МЧЖ томонидан экспертизадан ўтказилган. Пудратчи томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоб-фактурага асосан 450 000 000 сўм ишларни жавобгарга топширган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 20.07.2022 йилда тузилган солиштирма далолатномага асосан жавобгарни даъвогар олдида 450 000 000 сўмлик қарздорлиги мавжудлиги тасдиқланган. Лекин, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Олий хўжалик суди Пленумининг 306-сонли қарорининг 2.3-бандида, судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим. Бундан ташқари, Халқ депутатлари туман кенгашининг 14.02.2023 йилдаги VI-41-4-63-K/23-сонли қарорига асосан ушбу бажарилган ишлар суммаси туман бюджетидан ажратилган. Бундай ҳолатларда даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш тўғрисидаги талаби асосли деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра, бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши қайд этилган. Ушбу Қонуннинг изоҳ қисмида “кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди” деб кўрсатилган. Баён этилганларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 450 000 000 сўм асосий қарздорлигни ҳамда олдиндан тўланган 4 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Миришкор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан даъвогар “AVVONA DAVR KO’MAKCHISI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 450 000 000 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 4 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Судья Ғ.Р.Игамов