Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/241 Дата решения 03.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Тўрабек кўзгуси" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055887 Claim ID 3141746 PDF Hash 587dedce1d9d8d9e... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KASBI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT KASBI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Kasbi tuman Mug‘lon shaharchasi, Ind:180600, Tel: 75 642 30 34, E-pochta: i.kasbi@sud.uz, Veb-sayt: www.oliysud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 03 март 4-1805-2301/241-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Тўрабек кўзгуси” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 154 539 302 сўм асосий қарз, 23 180 895 сўм жарима ва қуритиш тозалаш харажатлари 6 162 174 сўм, жами 183 882 371 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кенгаш вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Тўрабек кўзгуси” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 154 539 302 сўм асосий қарз, 23 180 895 сўм жарима ва қуритиш тозалаш харажатлари 6 162 174 сўм, жами 183 882 371 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъво аризаси юзасидан тушунтириш бериб, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини, ҳозирги кунда жавобгарнинг жами 87 246 536 сўм қарздорлиги мавжудлигини билдириб, ушбу қарзни жаримаси билан ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабалари юзасидан тушунтириш бериб, даъвогарнинг қарздорликларни ундириш ҳақидаги талабларига нисбатан эътирози йўқлигини, бироқ жарима миқдорини камайтиришни сўради. Суд иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 260-сонли фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” “Харидор” 2022 йил ҳосилидан шартноманинг 1.1 бандига асосан 16 гектар ер майдонидан 46 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан 2022 йил пахта ҳосили учун амалда 43,944 кг. пахта хом ашёсини икки томонлама электрон тартибда имзоланган ҳисобварақ фактураларга асосан етказиб берилган. Жавобгарнинг 2023 йил 1 январ холатида даъвогар олдидаги қарзи 154 539 302 сўм, қуритиш тозалаш харажатлари 6 162 174 сўм, жами 160 701 476 сўмни ташкил қилган. Даъвогар етказиб берилган пахта хом-ашёси учун маблағларни тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборган, лекин юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 154 539 302 сўм асосий қарз, 23 180 895 сўм жарима ва қуритиш тозалаш харажатлари 6 162 174 сўм, жами 183 882 371 сўмни ундиришни сўраган. Суд даъво талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс) шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ушбу қарздорлик иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик қисман тўлаб берилган. Шартноманинг 1.4 бандига кўра пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш харажатларини жавобгар зиммасига олган. Агар пахта хом ашёси стандартга жавоб бермаса жавобгар “Ўзстандарт” Агентлигининг пахта тозалаш корхоналари пахта қабул қилишни стандарт шартлари белгилаган қоидалари билан белгилаган талаблар асосида қабул қилиш олишни расмийлаштириши керак эди. Агар томонлар ўртасида бу борада келишмовчилик бўлса, тегишли ҳужжат билан бу ҳам расмийлаштириши керак эди. Шундан келиб чиққан ҳолда даъвони бу қисми асосли. Шартноманинг 5.4-бандида белгиланган муддатларда бўнак(аванс) маблағларни, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун тўланмаган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган. Бу ҳолатда даъвонинг жарима қисми ҳам асосли. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 4-бандида таъкидланган. Қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд талаб қилинган жарима миқдорини 11 590 447,5 сўмга камайтириб ундиришни лозим топди. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 87 246 536 сўм асосий қарзни қуритиш ва тозалаш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, 11 590 447,5 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 3 677 647,42 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “Тўрабек кўзгуси” фермер хўжалиги фойдасига 87 246 536 сўм асосий қарз, 11 590 447,5 сўм жарима ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 3 677 647,42 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Ғ.Игамов