Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/293 Дата решения 03.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BOBURSHOX MIRKOMILOVICH" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055815 Claim ID 3147024 PDF Hash aa6d31178938e2ac... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуниннинг 6-моддаси онунин 6 law
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KASBI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180600, Kasbi tumani, Muglon ko'chasi 180600, Kasbi, street Muglon Tel: 75 642 30 34, E-Pochta: i.kasbi@sud.uz Veb-sayt: www.oliysud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 март 4-1805-2301/293-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Р.Игамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Бобуршох Миркомилович” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 404 787 583 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кенгаш вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида), даъвогар вакили Я.Қурбонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Бобуршох Миркомилович” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 109 098 845 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 166 364 827 сўм жарима ва ортиқча топширилган маҳсулот учун 65 407 000 сўм устама, унга ҳисобланган 9 811 050 сўм жарима, 6 238 263 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати, уруғлик пахтанинг 2021 йилнинг иккинчи босқичи учун 40 292 000 сўм қарздорлик ва 2021 йил пахта ҳосили учун 7 575 598 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммаси жами 1 404 787 583 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини, бугунги кун ҳолатида жавобгарнинг 501 338 160 сўм қарздорлик мавжудлигини баён этиб, ушбу қарздорликни ҳамда жаримани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга илтимоснома тақдим этиб, унга кўра даъво аризасидаги пахтанинг намлиги, қуритиштозалаш харажати жараёнларини аниқлаш учун пахта саноат илмий марказидан тегишли мутахассис жалб этиш кераклиги, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тан олиши бўйича тушунтириш бериб, даъво аризасида сўралган жаримани камайтиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан жавобгарнинг илтимосномасини рад этишни ва даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 90-сонли фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан шартноманинг 1.2-1.3 бандларига асосан 39 гектар ер майдонидан 112 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан 2022 йил пахта хосили учун режа бўйича 112 тонна пахта хом ашёси, шунингдек, шартноманинг 1.3 бандига кўра қўшимча 44.514 тонна, жами 156.514 тонна пахта хом ашёси электрон тасдиқланган ҳисобварақ фактураларга асосан етказиб берилган. Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 1 январда тасдиқланган солиштирма далолатнома ҳамда маълумотномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 1 109 098 845 сўм ва ортиқча топширилган маҳсулот устамаси учун 65 407 000 сўм ва асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати 6 238 263 сўмни ташкил қилган. Бундан ташқари, даъво талабида тарафлар ўртасида 2021 йил 12 апрелда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 86-сонли фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2021 йил ҳосилидан, 24.6 гектар ер майдонидан 86.1 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган таққослаш далолатномаси ҳамда бошқа ҳужжатларга мувофиқ жавобгар томонидан даъвогардан қабул қилинган уруғлик пахтанинг 2021 йилнинг иккинчи босқичи учун 40 292 000 сўм қарздорлик тўламасдан қолган. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида қайд этилишича 2021 йилда фермер хўжалиги томонидан “Бухоро-8” навли пахта маҳсулоти қиймати учун 7 575 598 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммасини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сонли қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаши белгиланган. 2021 йилда фермер хўжалиги томонидан топширилган пахта учун 2021 йилда эълон қилинган минимал нархлардан келиб чиқиб хақ тўланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги №320-сонли қарорига биноан “Бухоро-8,” “Бухоро-6”, “С-6524”, “Наманган-77”, “Бухоро-102” навларига 1,01 фоиз рағбатлантирувчи коэффициент тўлаш назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуниннинг 6-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Қонуннинг 13-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Даъвогар етказиб берилган пахта хом-ашёси учун маблағларни тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборган, лекин юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли Кенгаш даъвогар манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 109 098 845 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 166 364 827 сўм жарима ва ортиқча топширилган маҳсулот учун 65 407 000 сўм устама, унга ҳисобланган 9 811 050 сўм жарима, 6 238 263 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати, уруғлик пахтанинг 2021 йилнинг иккинчи босқичи учун 40 292 000 сўм қарздорлик ва 2021 йил пахта ҳосили учун 7 575 598 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммаси жами 1 404 787 583 сўм ундиришни сўраган. Суд даъво талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда - ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбуриятфуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс) шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида 2023 йил 01 январь кунида тасдиқланган солиштирма далолатнома ва маълумотнома, ўзаро тасдиқланган электрон ҳисоб-фактуралар асосан ҳам ўз тасдиғини топган. Бироқ, судга тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик учун 727 273 546 сўм тўлаб берилганлиги, бугунги кун ҳолатида 381 825 299 сўм асосий қарзи қолганлиги аниқланди. Шунингдек, даъвогар томонидан шартноманинг 1.3-бандига асосан ортиқча топширилган 44.514 тонна пахта хом ашёси учун 15 фоиз қўшимча устама 65 407 000 сўм ундиришни сўраган. Шартноманинг 2.1-банди, “ж”- кичик бандига кўра, “хўжалик” шартноманинг 1.3-бандида белгиланган ҳажмларда топширилган пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлашни “ҳаридор”дан талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги; 2.4-банди “ё”- кичик бандида “ҳаридор” “хўжалик”ка шартноманинг 1.3-бандида белгиланган ҳажмларда топширилган пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бундан ташқари, 6 238 263 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажатини ундиришни сўраган. Шартноманинг 1.4-бандига кўра пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш харажатларини жавобгар зиммасига олган. Агар пахта хом ашёси стандартга жавоб бермаса жавобгар “Ўзстандарт” Агентлигининг пахта тозалаш корхоналари пахта қабул қилишни стандарт шартлари белгилаган қоидалари билан белгилаган талаблар асосида қабул қилиш олишни расмийлаштириши керак эди. Агар томонлар ўртасида бу борада келишмовчилик бўлса, тегишли ҳужжат билан бу ҳам расмийлаштириши керак эди. Шундан келиб чиққан ҳолда даъвони бу қисми асосли. Мазкур ҳолатда, суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 381 825 299 сўм асосий қарз, 65 407 000 сўм устама ҳақи, 6 238 263 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати ва уруғлик пахтанинг 2021 йилнинг иккинчи босқичи учун 40 292 000 сўм ҳамда 7 575 598 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммаси жами 501 338 160 сўм қарздорликни ундиришни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.4-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда, (166 364 827+9 811 050) 176 175 877 сўм жарима ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.4-бандида шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун “Харидор” “Хўжалик”ка ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини қисман, яъни 83 182 413 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 501 338 160 сўм қарздорликни, 83 182 413 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 28 095 751,66 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамиятининг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “Бобуршох Миркомилович” фермер хўжалиги фойдасига 501 338 160 сўм қарздорлик, 83 182 413 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 28 095 751,66 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Ғ.Р.Игамов