← Назад
Решение #641164 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ
ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2301/425-сонли иш
2023 йил 03 март 4-1107-
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Ангрен логистика
маркази” АЖ манфаатиданинг жавобгар "SUNNATULLO
SHAXBOZ SARVAR" МЧЖ ҳисобидан 83 100 800 сўм асосий
қарз, 24 930 240 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини даъвогар вакили А.Абдулхамедов (2022 йил 28
декабрдаги LC/267-сонли ишончнома асосида), (жавобгар
вакили иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Тарафлар ўртасида транспорт экспедицияси шартномаси
тузилган.
Даъвогар шартнома билан белгиланган мажбуриятини
бажариб, жавобгарга экспедиция шартномасида белгиланган
юк ташиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатган, бироқ
жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган ва натижада 83 100 800 сўмни ўз вақтида
тўламаган, даъвогар томонидан қарзни тўлаш ҳақида
талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 83 100 800 сўм асосий қарз, 24
930 240 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Суднинг 23.02.2023 йилдаги ажрими билан иш бўйича
даъвогар “Махсусюктранс” МЧЖ ҳуқуқий вориси “Ангрен
логистика маркази” АЖ билан алмаштирилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Бироқ судга ариза тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан
хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан
келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар
вакилининг важларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
транспорт экспедицияси шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Махсусюктранс” МЧЖ
(ҳуқуқий ворис “Ангрен логистика маркази” АЖ) билан
"SUNNATULLO SHAXBOZ SARVAR" МЧЖ ўртасида 19.04.2022
йилда МЮТ 4122-сонли ва 15.06.2022 йилда 19.04.2022 йилда
МЮТ 4122-сонли шартномага 1-сонли қўшимча келишув
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра экспедитор экспедиция
шартномасида белгиланган юк ташиш билан боғлиқ
хизматларни бажариш, жавобгар буюртмачи эса кўрсатилган
хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан ўз мажбуриятлари лозим даражада
бажарилган,
транспорт
экспедицияси
хизматлари
кўрсатилган, жавобгар томонидан мазкур шартнома бўйича
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган, яъни
олдиндан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган, натижада
2023 йил 19 январь куни ҳолатига 83 100 800 сўм
кўрсатилган хизмат ҳақи тўланмасдан қолган.
Даъво талабларидаги 83 100 800 сўм асосий қарздорлик
ишдаги
ҳужжатлар,
хусусан
транспорт
экспедицияси
шартномаси,
ҳисоб-фактуралар,
ўзаро
солиштириштаққослаш далолатномаси билан ҳамда даъвогар вакилининг
судда берган кўрсатмалари билан тўлиқ ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг 83 100
800 сўм асосий қарзни ундириш талаби қаноатлантирилиши,
жавобгардан даъвогар фойдасига 83 100 800 сўм асосий
қарздорлик ундирилиши лозим.
Шунингдек шартноманинг 5.2-банди ва Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
қонуннинг 32-моддаси талабларига кўра даъвогар томонидан
24 930 240 сўм пеня ҳисобланган ва суддан уни ундиришни
сўраган.
ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш
тарафларнинг
келишувида
назарда
тутилган
ёки
тутилмаганлигидан
қатъий
назар,
кредитор
қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Қонуннинг 32-моддасига асосан етказиб берилган
товарлар
(ишлар,
хизматлар)
ҳақини
ўз
вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига
ўтказиб
юборилган
ҳар
бир
кун
учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Шартноманинг
3.3-бандига
асосан
транспорт
экспедицияси шартномаси бўйича кўрсатилаган хизматлар
ҳақи учун тўловлар буюртмачи томонидан экспедиторга
олдиндан амалга оширилиши лозим.
ҳисоб-фактура
орқали
2022
йилнинг
ноябрь
ойида
расмийлаштирилиб жавобгар буюртмачига топширилган
бўлса-да, бугунги кунга қадар жавобгар томонидан тўлов
амалга оширилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада
бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни
ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа
қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига
кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
белгиланган.
Шунингдек,
ФКнинг
326-моддасига
асосан
агар
тўланиши
лозим
бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, шунингдек неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 4 155 040 сўм пеня ундиришни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво миқдорига мутаносиб
равишда, почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши
лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "SUNNATULLO SHAXBOZ SARVAR" МЧЖ
ҳисобидан:
- “Ангрен логистика маркази” АЖ ҳисобига 83 100 800
сўм асосий қарз, 4 155 040 сўм пеня ва 30 000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 2 160 621 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Б.Б.Тўраев