← Назад
Решение #641209 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 50 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ушбу кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KASBI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180600, Kasbi tumani,
Muglon ko'chasi
180600, Kasbi, street
Muglon
Tel: 75 642 30 34,
E-Pochta: i.kasbi@sud.uz
Veb-sayt: www.oliysud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2023 йил 3 март
4-1805-2301/286-сонли иш
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Р.Игамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
даъвогар “Найистон юрт чамани” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
“MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган жамиятидан
жами 31.127.513 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили
Б.Наров (фермер хўжалиги раҳбари), жавобгар вакили А.Хўжанов
(ишончнома асосида) суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар
“Найистон юрт чамани” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан
21.082.682 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 3.162.402 сўм жарима ва
6 882 429 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати жами
31.127.513 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ариза тақдим
этиб, унга кўра Миришкор туман фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари
кенгаши томонидан киритилган даъво аризасидан тўлиқ воз кечишни
ҳамда даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар
даъвосидан воз кечганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахс вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан воз
кечиш аризасини қабул қилишни ва қуйидагиларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 157-моддаси 2-қисмига кўра
даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати
қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 50-моддаси учинчи қисмига кўра, давлат органи ва бошқа
шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида
тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг
(аризачининг) воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан
қолдиришга олиб келади.
Мазкур ҳолатда ариза даъвогар фермер хўжалиги томонидан
берилганлиги ва даъводан воз кечиш бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги сабабли, суд
даъводан воз кечишни қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 107-моддаси 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини
кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган
даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Шунингдек, ушбу кодекснинг 118-моддаси биринчи қисмида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19
декабрдаги 36-сонли қарори 17-бандининг тўртинчи хатбошисида давлат
божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво
аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш
тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган
даъвогарлардан ундирилиши, бунда “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш
юритиш тугатилган ҳоллар мустасно эканлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ3318-сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан
даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор
шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим
этиши, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати
кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Суд мазкур
қоидани даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганда қўлланилиши лозим
деб ҳисоблайди.
Шу асосда суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат божи
ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107, 108, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қилди:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашининг даъвогар “Найистон юрт чамани” фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти
чекланган жамиятидан жами 31.127.513 сўм ундириш ҳақидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати даъвогар
зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят
қилиши (протест келтириши) мумкин.
Ғ.Р.Игамов