Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/530 Дата решения 05.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 388471 Claim ID 2799067 PDF Hash 88f3e6b1808c5d7b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 131 2 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 131 2 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 131 2 code_article
збекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 131 2 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451 5 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил июнь ойининг 05 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, судланувчи З.Амиров ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Huquqiy Imtiyoz” адвокатлик бюроси адвокати Б.Мухамедовнинг иштирокида,Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисми билан айбланган Амиров Зиёдулла Абдизоир ўғлига нисбатан №1-1006-2501/530-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Амиров Зиёдулла Абдизоир ўғли (Amirov Ziyodulla Abdizoir o’g’li), 2001 йил 27 май куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Қорайли ҚФЙ, Пачкамар МФЙ, Бирламчи кўчаси, 22-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи З.Амиров, ғаразли ва паст ниятларда фоҳишахона ташкил этиб, 2025 йил 07 февраль куни А.Шавкатов ва Г.Довудоваларнинг жинсий алоқа қилишлари учун ўзи ишлаб келган Чилонзор тумани, 6-мавзеси, Қатортол кўчасида жойлашган “Eldorado” меҳмонхонасида ётоқхонасини 700.000 сўм эвазига тақдим қилганда, Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор тадбирда аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Судланувчи З.Амиров суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил октябрь ойидан “Eldorado” меҳмонхонасига иш юритувчи бўлиб ишга кирганлиги, хизмат вазифаларига мижозларни рўйхатдан ўтказиш, келган ва кетган вақтини рўйхатга олиш кирганлиги, 2025 йил 07 февраль куни иш жойида бўлган вақтида кейинчалик шахсини билган А.Шавкатов ва Г.Довудовалар кириб келишиб, А.Шавкатов меҳмонхонадан Г.Довудова билан жинсий алоқа қилиши учун хона ажратиб беришни сўраганлиги, шунда А.Шавкатовдан шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим қилишини сўраганида, А.Шавкатов ёнларида ҳужжат йўқлигини билдирганлиги, шунда А.Шавкатовга ҳужжати бўлмаган тақдирда хона ажратиб бера олмаслигини, меҳмонхонада икки кишилик хона баҳоси 450.000 сўм қилиб белгиланганини айтганлиги, шунда А.Шавкатов ундан хона ажраиб беришни илтимос қилиб, 700.000 сўм беришини билдирганлиги, шунда пул керак бўлгани сабабли, А.Шавкатовнинг таклифига розилик билдириб, пулларни олиб ва уларга хона ажратиб берганлиги, орадан тахминан 10 дақиқа ўтгач, меҳмонхонага ички ишлар ходимлари келишиб, холислар иштирокида жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бергани эвазига олган пулларини тақдим этишни сўрашганлиги, шунда ички ишлар ходимларига пулларни тақдим қилганлиги ва тушунтириш хати ёзиб берганлиги, ушбу жиноятни пулга муҳтож бўлгани ва бошқа даромад манбаига эга бўлмагани сабабли содир қилишга мажбур бўлганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи З.Амиров айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Гувоҳ А.Шавкатов суд мажлисида, 2025 йил февраль ойида “Eldorado” меҳмонхонаси ходими З.Амиров пул эвазига йигит ва қизларни жинсий алоқа қилишлари учун меҳмонхонага ҳеч қандай ҳужжатсиз қўйатгани ҳақида эшитганлиги ва унинг ушбу ҳаракатлари ноқонуний эканини тушуниб, ҳолат юзасидан Чилонзор туман ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилганлиги, унинг аризасига кўра тезкор тадбир ўтказилиши белгиланганида, тадбирда иштирок этишга розилик билдирганлиги ва шахсий маблағлари ҳисобидан тадбирда фойдаланиш учун 700.000 сўмни тақдим қилганлиги, пулларнинг серия ва рақамлари ёзиб олиниб, унинг ўзига қайтариб берилганлиги, шундан сўнг таниши Г.Довудова билан мазкур меҳмонхонага бориб, З.Амировга мурожаат қилганлиги ва ундан жинсий алоқа қилиш учун хона ажратиб беришни сўраганида, З.Амиров ҳужжат тақдим қилишни сўраганлиги, З.Амировга ёнида ҳужжатлари йўқлигини айтганида, бу ҳолда 700.000 сўм берган тақдирида унга хона ажратиб беришини билдирганлиги, шундан сўнг З.Амировга тадбирда фойдаланиш учун ажратилган 700.000 сўмни бериб ва Г.Довудова билан З.Амиров кўрсатган 104-сонли хонага кириб, ички ишлар ходимларига махсус ишорани берганлиги, орадан бир оз вақт ўтиб, хонага ички ишлар ходимлари кириб келишганида, уларга бўлиб ўтган ҳолат юзасидан батафсил тушунтириш берганлиги, шундан сўнг ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги ва З.Амировдан 700.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида олинганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳлар Г.Довудова, М.Салаевлар суд мажлисида, ишга тааллуқли ҳолат бўйича гувоҳ А.Шавкатовнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтишди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, З.Амировнинг содир этган жиноятдаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, нарсани тақдим қилиш, кўздан кечириш баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи З.Амировнинг ғараз ниятларда фоҳишахона сақлаганда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд судланувчи З.Амировга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, ёшини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, паст ва ғаразли ниятларда, қасддан жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модда қисмининг санкциясида назарда тутилган мажбурий жамоат ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. 4 Шу билан бирга суд, мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф этилган СД дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни қайд қилади. Бундан ташқари суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган 700.000 сўм маблағлар тергов жараёнида А.Шавкатовга қайтарилганини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Қ И Л А Д И: Амиров Зиёдулла Абдизоир ўғли (Amirov Ziyodulla Abdizoir o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Амиров Зиёдулла Абдизоир ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисми билан 480 (тўрт юз саксон) соат мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш жазоси тайинлансин. З.Амировнинг мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилансин. З.Амировга нисбатан тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси бир кунда 4 (тўрт) соатдан кўп бўлмаган вақтда ўташ белгилансин. З.Амировга жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддати озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми талаби тушунтирилсин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. Жиноят иши юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф этилган СД диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг З.Амировга нисбатан танланган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Аслига тўғри: имзо И.Сабиров