← Назад
Решение #641229 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KASBI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
KASBI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Kasbi tuman Mug‘lon shaharchasi, Ind:180600, Tel: 75 642 30 34, E-pochta: i.kasbi@sud.uz, Veb-sayt: www.oliysud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 03 март
4-1805-2301/285-сонли иш
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
даъвогар “Чунгул кўл” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар
“MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 10 004 174 сўм асосий қарз, 150 071 сўм жарима ва қуритиш
тозалаш харажатлари 2 079 893 сўм, жами 12 234 138 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кенгаш вакили
Т.Субхонов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили А.Хўжанов
(ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар
“Чунгул кўл” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан
10 004 174 сўм асосий қарз, 150 071 сўм жарима ва қуритиш тозалаш
харажатлари 2 079 893 сўм, жами 12 234 138 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабалари
юзасидан тушунтириш бериб, даъвогарнинг қарздорликларни ундириш
ҳақидаги талабларига нисбатан эътирози йўқлигини маълум қилди.
Суд иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, тўпланган далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда
“Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 433-сонли
фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра
“Хўжалик” “Харидор” 2022 йил ҳосилидан шартноманинг 1.1 бандига
асосан 10 гектар ер майдонидан 25 тонна пахта хом ашёси топшириш
мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада
белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва
унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан 2022 йил пахта ҳосили учун амалда 19,318 кг. пахта
хом ашёсини икки томонлама электрон тартибда имзоланган ҳисобварақ фактураларга асосан етказиб берилган.
Жавобгарнинг 2023 йил 1 январ холатида даъвогар олдидаги қарзи
10 004 174 сўм, қуритиш тозалаш харажатлари 2 079 893 сўм, жами
12 084 067 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар етказиб берилган пахта хом-ашёси учун маблағларни
тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборган, лекин юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 10 004 174 сўм асосий қарз, 150 071 сўм
жарима ва қуритиш тозалаш харажатлари 2 079 893 сўм, жами 12 234 138
сўмни ундиришни сўраган.
Суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият —
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш,
пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация
(фьючерс) шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг
ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Ушбу қарздорлик иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Шундан келиб чиққан ҳолда даъвони бу қисми асосли.
Шартноманинг 5.4-бандида белгиланган муддатларда бўнак(аванс)
маблағларни, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини
белгиланган муддатда тўламаганлиги учун тўланмаган сумманинг
15 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган.
Бу ҳолатда даъвонинг жарима қисми ҳам асосли.
Қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд талаб қилинган жарима
миқдорини тўлиқ ундиришни лозим топди.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 12 084 067 сўм асосий қарзни қуритиш ва тозалаш
харажатларини ҳисобга олган ҳолда, 150 071 сўм жарима ҳамда олдиндан
тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 300 000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан:
Даъвогар “Чунгул кўл” фермер хўжалиги фойдасига 12 084 067 сўм асосий
қарз, 150 071 сўм жарима ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида
Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Судья
Ғ.Игамов