← Назад
Решение #641261 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 128 | — | law | |
| исоблайди ва уларга нисбатан ишни ИПК | 128 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 268 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 март
4-1107-2302/439-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида даъвогар ЧЭКИ “Hamkorbank” АТБнинг
жавобгар “Tashkent real estate kadastr” МЧЖ, қўшимча жавобгар “Axror omad” МЧЖ
ва қўшимча жавобгар “Intellekt komfort” МЧЖга нисбатан жавобгар “Tashkent real
estate kadastr” МЧЖ ҳисобидан 256.775.095,01 сўм кредит қарзни муддатидан олдин
ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Axror omad” МЧЖга тегишли Ангрен
шаҳар, Гўзал МФЙ, 8-даҳа, Ёшлик кўчаси, 32-уйда жойлашган, 102,21 м 2 умумий
фойдали майдонли, 130,77 м2 қурилиш ости майдонли, 11:16:01:02:08:1231:0001
кадастр рақамли нотурар бинога ҳамда қўшимча жавобгар “Intellekt komfort” МЧЖга
ААF 1512598 рақамли техник паспортга асосан тегишли, 2019 йил ишлаб
чиқарилган, давлат рақами 10 840 VBA белгили, оқ рангли, кузов №330200К0817346,
шасси № Х96231000К2750308, двигатель № 421640J1202173, тури юк бортли тент
бўлган ГАЗ 33021244 русумли транспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризасини даъвогар вакили И.Эргашев (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар ЧЭКИ “Hamkorbank” АТБ (қуйида- банк) жавобгар “Tashkent real
estate kadastr” МЧЖ, қўшимча жавобгар “Axror omad” МЧЖ ва қўшимча жавобгар
“Intellekt komfort” МЧЖга нисбатан иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Tashkent real estate kadastr” МЧЖ (қуйида-қарз олувчи) ҳисобидан
256.775.095,01 сўм кредит қарзни муддатидан олдин ундиришни, ундирувни
қўшимча жавобгар “Axror omad” МЧЖга (қуйида-ипотекага қўювчи) тегишли
Ангрен шаҳар, Гўзал МФЙ, 8-даҳа, Ёшлик кўчаси, 32-уйда жойлашган, 102,21 м 2
умумий фойдали майдонли, 130,77 м2 қурилиш ости майдонли, 11:16:01:02:08:
1231:0001 кадастр рақамли нотурар бинога ҳамда қўшимча жавобгар “Intellekt
komfort” МЧЖга (қуйида-гаровга қўювчи) ААF 1512598 рақамли техник паспортга
асосан тегишли, 2019 йил ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 840 VBA белгили, оқ
рангли, кузов №330200К0817346, шасси № Х96231000К2750308, двигатель №
421640J1202173, тури юк бортли тент бўлган ГАЗ 33021244 русумли транспорт
воситасига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили қарз олувчининг 03.03.2023 йил
ҳолатига қарздорлигини тасдиқловчи жадвал шаклдаги маълумотномани тақдим этди
ва қарз олувчи ҳисобидан 245.938.870,8 сўм кредит қарзни ундириб беришни ва
ундирувни гаров ва ипотекага қўйилган мол-мулклар ҳисобидан қаноатлантириб
беришни сўради.
1
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида қарз олувчининг раҳбари тилхат орқали
хабардор қилинган бўлсада, ишда иштирок этмади. Олдинги суд мажлисида иштирок
этган қарз олувчининг раҳбари даъво талабларини тан олиб, банк олдидаги
қарздорликни қисқа муддат ичида сўндиришни маълум қилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим почта алоқаси орқали
ипотекага қўювчининг Ангрен шаҳар, Ёшлик кўчаси, 32-уй манзилига шунингдек,
мобил телефонига СМС хабар шаклда юборилган. Почта алоқаси бўлими хабарига
кўра, қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди. Шунингдек, СМС
хабарнинг олингани бўйича судда маълумотлар бор бўлсада, ипотекага қўювчининг
вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим почта алоқаси орқали гаровга
қўювчининг Ангрен шаҳар, Ибн сино кўчаси, 26А-уй, 1-хона манзилига шунингдек,
мобил телефонига СМС хабар шаклда юборилган. Почта алоқаси бўлими хабарига
кўра, қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди.
ИПК 170-моддаси 3-қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
ИПК 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва
ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда
алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бундай ҳолда суд қарз олувчи, гаровга қўювчи ва ипотекашга қўювчи суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган деб
ҳисоблайди ва уларга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси ва 170-моддаси асосида
кўриб чиқишни мумкин деб топади.
Суд даъво талабининг кредит бўйича асосий қарзни унга ҳисобланган фоиз ва
пеняси билан ундиришга оид қисмини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра уни
қаноатлантиради.
ФК 744-моддаси 1-қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки
бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг 3-қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб
2
чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг
қоидалари қўлланилади (732-743-моддалари), дейилган.
Иш ҳужжатларига кўра, банкнинг Ангрен филиали ва қарз олувчи ўртасида
07.04.2022 йилда 51-сонли кредит шартномаси тузилган ва банк қарз олувчига
Ангрен шаҳри, Навоий кўчаси, 14-уй, 2-квартирани (нотурар бинони) жорий
таъмирлаш учун, йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан, 36 ой муддатга
(07.04.205 йилгача), 300.000.000 сўм кредит ажратишни зиммасига олган.
ФК 732-моддаси 2-қисмида қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган
пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади, дейилган.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 3-бандида кредит ташкилотининг қарз
олувчига кредит суммасини бериш бўйича реал шартномавий мажбуриятлари
шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни
қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб
вужудга келади, деб тушунтириш берилган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ажратган 300.000.000 сўм кредит маблағлари
“Radaolstroy” МЧЖга (07.04.2022 йилдаги 3-сонли шартнома асосида) жорий
таъмирлаш ишларини бажариш, мебель ва маиший жиҳозларни сотиб олиш учун
ўтказилган.
Кредит шартномасининг 7.1.2-бандига кўра, қарз олувчи кредит маблағларидан
мақсадли фойдаланишни зиммасига олган.
Бироқ, 26.08.2022 йил куни ўтказилган мониторингда банк ажратган 300.000.000
сўм кредит мақсадсиз ишлатилгани аниқланган ва бу ҳақда банк ва қарз олувчи
вакили иштирокида акт тузилган.
Бундан ташқари, банк филиалининг ёзма маълумотига кўра, қарз олувчининг
03.03.2023 йил ҳолатига банк олдидаги жами қарзи 245.938.870,8 сўмни шундан,
2.062.722,54 сўм тўлов муддати ўтган фоиз қарзини ташкил этади.
ФК 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
ФК 736-моддаси 2-қисмида агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
ФК 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Кредит шартномасининг 8.1.8-банди е) кичик бандида банк кредитнинг
мақсадсиз ишлатилганлиги аниқласа, ажратилган кредитнинг мақсадсиз ишлатилган
қисмини муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқига эга, деб кўрсатилган.
Бундай ҳолда суд 03.03.2023 йил ҳолатига вужудга келган 243.876.148,26 сўм ва
2.062.722,54 сўм фоизни ундиришга оид банк талабларини асосли деб ҳисоблайди ва
қарз олувчи ҳисобидан банк фойдасига ушбу қарздорликни тўлиқ ундириб беришни
лозим топади.
3
Суд даъво аризанинг қарздорликни гаров мулклари ҳисобидан ундиришга оид
қисмини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра уни қаноатлантиради.
Кредит таъминоти учун банкнинг Ангрен филиали, қарз олувчи, гаровга
қўювчи ва ипотекага қўювчи ўртасидаги гаров шартномаси Тошкент вилоят Ангрен
шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Т.Утепберганов томонидан
20.04.2022 йилда р-202201905002335 рақам билан тасдиқланган.
Гаров шартномасига кўра, ипотекага қўювчига (яъни, “Axror omad” МЧЖга)
тегишли Ангрен шаҳар, Гўзал МФЙ, 8-даҳа, Ёшлик кўчаси, 32-уйда жойлашган,
102,21 м2 умумий фойдали майдонли, 130,77 м2 қурилиш ости майдонли,
11:16:01:02:08:1231:0001 кадастр рақамли ярим ертўла нотурар бино 187.500.000 сўм
қийматда ҳамда гаровга қўювчига (яъни, “Intellekt komfort” МЧЖга) ААF 1512598
рақамли техник паспортга асосан тегишли, 2019 йил ишлаб чиқарилган, давлат
рақами 10 840 VBA белгили, оқ рангли, кузов №330200К0817346, шасси №
Х96231000К2750308, двигатель № 421640J1202173, тури юк бортли тент бўлган ГАЗ
33021244 русумли транспорт воситаси 187.500.000 сўм қийматда гаровга қўйилган.
ФК 2591-моддаси 1-қисмида қарздор томонидан ўз мажбуриятлари
бажарилмаган
тақдирда,
кредиторнинг
мол-мулк
билан
таъминланган
мажбуриятлари бўйича талаблари ушбу мол-мулкнинг қийматидан мазкур мол-мулк
ўзига тегишли бўлган шахснинг бошқа кредиторларига қарганда имтиёзли равишда
қаноатлантирилади, деб белгиланган.
Ушбу кодекснинг 268-моддасига кўра, агар шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини
таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида
етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган
ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини
таъминлайди.
Шунингдек, ФК 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги, 280моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган
кўчмас мол-мулк қийматидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши белгиланган.
ФК 281-моддасида, ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув
қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги
очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади, деб қайд этилган.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига
суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи,
жойлашган жойи кўрсатилиши лозим. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки,
гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги
бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмайди. Шунга кўра, агар даъво
аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган
вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал
қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека)
4
тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида
тушунтириш бериши лозим, деб тушунтириш берилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд банк талаби асосида ундирувни гаров
мулкларига яъни, ипотекага қўювчи яъни, “Axror omad” МЧЖга тегишли Ангрен
шаҳар, Гўзал МФЙ, 8-даҳа, Ёшлик кўчаси, 32-уйда жойлашган, 102,21 м 2 умумий
фойдали майдонли, 130,77 м2 қурилиш ости майдонли, 11:16:01:02:08:1231:0001
кадастр рақамли ярим ертўла нотурар биносига ҳамда гаровга қўювчи яъни,
“Intellekt komfort” МЧЖга ААF 1512598 рақамли техник паспортга асосан тегишли,
2019 йил ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 840 VBA белгили, оқ рангли, кузов
№330200К0817346, шасси № Х96231000К2750308, двигатель № 421640J1202173,
тури юк бортли тент бўлган ГАЗ 33021244 русумли транспорт воситасига қаратишни
ва Тошкент вилоят Ангрен шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Т.Утепберганов томонидан 20.04.2022 йилда р-202201905002335 рақам билан
тасдиқланган гаров шартномасида келишилган нарх бўйича электрон онлайнаукцион савдоларига чиқариш мумкин, деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод
қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан
республика бюджети даромадига ундирилади–деб белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд ушбу иқтисодий иш бўйича ҳисобланган
5 059 694,32 сўм давлат божини ва 30.000 сўм почта харажатини қарз олувчининг
зиммасига юклайди ва ФК 8, 234, 280-281, 744-моддалари, ИПК 118, 128, 170, 176177-моддалари асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Tashkent real estate kadastr” МЧЖ ҳисобидан :
-даъвогар ЧЭКИ “Hamkorbank” АТБ фойдасига 243.876.148,26 сўм кредит
қарзи, 2.062.722,54 сўм фоиз ва 30.000 сўм почта харажати ;
-республика бюджетига 5 059 694,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ундирув қўшимча жавобгар “Axror omad” МЧЖга тегишли Ангрен шаҳар,
Гўзал МФЙ, 8-даҳа, Ёшлик кўчаси, 32-уйда жойлашган, 102,21 м 2 умумий фойдали
майдонли, 130,77 м2 қурилиш ости майдонли, 11:16:01:02:08:1231:0001 кадастр
рақамли ярим ертўла нотурар биносига ҳамда қўшимча жавобгар “Intellekt komfort”
МЧЖга ААF 1512598 рақамли техник паспортга асосан тегишли, 2019 йил ишлаб
чиқарилган, давлат рақами 10 840 VBA белгили, оқ рангли, кузов №330200К0817346,
шасси № Х96231000К2750308, двигатель № 421640J1202173, тури юк бортли тент
бўлган ГАЗ 33021244 русумли транспорт воситасига қаратилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов
5