← Назад
Решение #641263 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 565 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ
ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2301/423-сонли иш
2023 йил 03 март 4-1107-
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Ангрен логистика
маркази” АЖ манфаатиданинг жавобгар "ANGREN GLOBAL
TRANS" МЧЖ ҳисобидан 89 039 207 сўм асосий қарз,
8 903 920 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
даъвогар вакили А.Абдулхамедов (28.12.2022 йилдаги LC/267cонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Тарафлар ўртасида жами 5 та автотранспорт воситасини
ижарага бериш тўғрисидаги шартномалар тузилган.
Даъвогар шартнома билан белгиланган мажбуриятини
бажариб, жавобгарга транспорт воситасини ижарага берган,
бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган ва натижада 89 039 207 сўмни ўз вақтида
тўламаган, даъвогар томонидан қарзни тўлаш ҳақида
талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 89 039 207 сўм асосий қарз, 8 903
920 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Суднинг 23.02.2023 йилдаги ажрими билан иш бўйича
даъвогар “Махсусюктранс” МЧЖ ҳуқуқий вориси “Ангрен
логистика маркази” АЖ билан алмаштирилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво
талабларини қисман қўллаб-қувватлаб, судга даъво тақдим
қилингандан кейин жавобгар томонидан 9 000 000 сўм
асосий қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилганлигини
билдириб, бу ҳақдаги маълумотномани судга тақдим қилиб,
суддан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Бироқ судга ариза тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128моддасида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси
олувчи
кўрсатилган
манзилда
йўқлиги
сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган
бўлса
иқтисодий
суд
ишларини
юритиш
иштирокчисини суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган. Жавобгарга
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада
кўрсатилган манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим
жавобгарга
хизмат
кўрсатувчи
алоқа
бўлимининг
маълумотномаси билан қайтарилган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни
жавобгар ва ССП вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар
вакилининг важларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
транспорт
воситасини
ижарага
бериш
тўғрисидаги
шартномалардан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Махсусюктранс” МЧЖ
(ҳуқуқий ворис “Ангрен логистика маркази” АЖ) билан
"ANGREN GLOBAL TRANS" МЧЖ ўртасида 23.05.2022 йилда
ASH-872434 TS-сонли, ASH-872435 TS-сонли, ASH-872436 TSсонли ва 02.06.2022 йилда ASH-872477 TS-сонли, ASH-872478
TS-сонли
автотранспорт
воситасини
ижарага
бериш
тўғрисидаги шартномалар тузилган.
Шартнома шартларига кўра ижарага берувчи транспорт
воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун
ижарага олувчига ҳақ эвазига бериш, ижара олувчи ижара
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан ўз мажбуриятлари лозим даражада
бажарилган, транспорт воситалари жавобгарга топширилган,
жавобгар
томонидан
мазкур
шартномалар
бўйича
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган, яъни ҳар ой
учун ижара тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган, натижада
19.01.2023 йил ҳолатига 89 039 207 сўм ижара ҳақи
тўланмасдан қолган.
ФКнинг 565-моддасига кўра, транспорт воситасини
ижарага бериш шартномаси, унинг муддатидан қатъи назар,
ёзма шаклда тузилиши шарт. Қонунчиликда белгиланган
тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган
автомототранспорт
воситаларини
ижарага
бериш
шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Қонун ҳужжатларида муайян турдаги кўчар мол-мулк
хусусида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан
ўтказиш белгилаб қўйилиши мумкин.
ЎзР ВМнинг 07.03.2006 йилдаги “Автомототранспорт
воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни
бошқа шахсларга беришни тартибга солишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сонли Қарорининг 2бандининг иккинчи хатбошисига кўра, 2008 йил 1 декабрдан
бошлаб нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш
шартномалари
рўйхатдан
ўтказилиши
кераклиги,
фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар
ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг
шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши
кераклиги белгиланган.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг кўргазмасига,
шунингдек ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра мазкур
талабларга риоя қилинган, яъни ижара шартномаси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ
органларида ҳисобга қўйилганлиги аниқланди.
Даъво талабларидаги 89 039 207 сўм асосий қарздорлик
ва ушбу асосий қарздорлик бўйича жавобгар томонидан
9 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги ишдаги
ҳужжатлар, хусусан автотранспорт воситасини ижарага
бериш тўғрисидаги шартномалар, ҳисоб-фактуралар, ўзаро
солиштириш-таққослаш далолатномаси билан ҳамда даъвогар
вакилининг судда берган кўрсатмалари билан тўлиқ ўз
тасдиғини топди.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
даъвогарнинг
89 039 207 сўм асосий қарзни ундириш талаби қисман
қаноатлантириш,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
80 039 207 сўм асосий қарздорлик ундирилиши лозим.
Шунингдек шартноманинг 5-банди ва Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
қонуннинг 32-моддаси талабларига кўра даъвогар томонидан
8 903 920 сўм пеня ҳисобланган ва суддан уни ундиришни
сўраган.
ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш
тарафларнинг
келишувида
назарда
тутилган
ёки
тутилмаганлигидан
қатъий
назар,
кредитор
қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Қонуннинг 32-моддасига асосан етказиб берилган
товарлар
(ишлар,
хизматлар)
ҳақини
ўз
вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига
ўтказиб
юборилган
ҳар
бир
кун
учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Шартноманинг 4-бандига асосан ижара ҳақи ижарага
олувчи томонидан ижарага берувчига кейинги ойнинг ҳар 15
санасигача олдиндан амалга оширилиши лозим.
Даъвогар ижарага берувчи томонидан кўрсатилган
хизматлар ҳисоб-фактура орқали 2022 йилнинг апрельоктябрь ойларида расмийлаштирилиб жавобгар ижарага
жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада
бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни
ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа
қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига
кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
белгиланган.
Шунингдек,
ФКнинг
326-моддасига
асосан
агар
тўланиши
лозим
бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, шунингдек неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 2 570 354 сўм пеня ундиришни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво миқдорига мутаносиб
равишда, почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши
лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 186моддаларига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ANGREN GLOBAL TRANS" МЧЖ ҳисобидан:
-“Ангрен логистика маркази” АЖ ҳисобига 80 039 207
сўм асосий қарз, 2 570 354 сўм пеня ва 30 000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 1 958 862 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Б.Б.Тўраев