Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/1696 Дата решения 03.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "CONSTRUTION-SERVICE-CENTRE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1034821 Claim ID 3160234 PDF Hash 3d28afc4265ef79f... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онун 52-моддаси онун 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/1696-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Маматожиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили (ишончномага асосан) ХХХнинг иштирокида, кредитор «А»нинг қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А» (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)нинг тўлов мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суд мажлисида аризачи кредитор вакили аризани қувватлаб, иш юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра, Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса деб белгиланган. Шу сабабли суд, қарздор жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига қараганда, қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги 2023 йил 23 январь куни ҳолатига 1 184 123 184 сўмни ташкил этган. Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлимининг 2021 йил 21 августдаги ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарорлари қабул қилиниб, қарздорни мол-мулки мавжудлиги аниқланмаганлиги сабабли ижро ҳужжати давлат ижрочиси томонидан ижро этишни имкони бўлмаганлиги сабабли ундирувчига ижросиз қайтарилган. Шу сабабли кредитор Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси қарздорни мажбуриятлар бўйича кредитор талабларини қондиришга, солиқ қарзини тўлаш имконияти йўқлиги сабабли қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин. Қонуннинг 37-моддаси бешинчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, аризани қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни, шунингдек, тугатиш бошқарувчиси этиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Тешабоев Иброхимжон Юлбарсовични тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, қарздордан Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 900 000 сўм давлат божи ундиришни, 30 000 сўм почта харажатини кредитор Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ҳисобига ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 7, 43, 51, 52, 141, 142, 241, 242-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ариза қаноатлантирилсин. «Б» масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. «Б» масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб, Тешабоев Иброхимжон Юлбарсович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчига: - ўн кунлик муддат ичида қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш (“Биржа” ёки “Солиқ инфо” газеталари) ва чоп этилганлиги тўғрисида далилни судга тақдим этиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларида кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат 1 ой); - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида тугатишга доир ишларни олиб бориш. - оралиқ хисоботларни судга тақдим қилиб бориш ҳамда тугатиш ишларини қонунчиликда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриш юклатилсин. «Б» масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, мухрлари ва штамплари (мухрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, қарздор юридик шахснинг рахбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огохлантирилсин. «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 900 000 сўм давлат божи ва кредитор «А» ҳисобига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев