← Назад
Решение #641362 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KASBI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180600, Kasbi tumani,
Muglon ko'chasi
180600, Kasbi, street
Muglon
Tel: 75 642 30 34,
E-Pochta: i.kasbi@sud.uz
Veb-sayt: www.oliysud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 3 март
4-1805-2301/281-сонли иш
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Р.Игамовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Мухиддин
Содиқович” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “MIRISHKOR
TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 441 538
791 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кенгаш
вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Хўжанов
(ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Мухиддин
Содиқович” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган
жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 346 404 105
сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 51 960 615 сўм жарима ва ортиқча
топширилган маҳсулот учун 37 148 000 сўм устама ва 6 026 071 сўм асоссиз
ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати жами 441 538 791 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили низо юзасидан
тушунтириш бериб, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар
томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини, бугунги кун ҳолатида
жавобгарнинг 118 005 176 сўм қарздорлик мавжудлигини баён этиб, ушбу
қарздорликни ҳамда жаримани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво бўйича
тушунтириш бериб, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тан олишини
баён этиб, даъво аризасида сўралган жаримани камайтиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27
январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 378-сонли
фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра
“Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан
шартноманинг 1.2-1.3 бандларига асосан 30 гектар ер майдонидан 75 тонна
пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу
шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан 2022 йил пахта хосили учун режа бўйича 75 тонна пахта
хом ашёси, шунингдек, шартноманинг 1.3 бандига кўра қўшимча 25.098
тонна, жами 100.098 тонна пахта хом ашёси электрон тасдиқланган ҳисобварақ фактураларга асосан етказиб берилган.
Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот
қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа
харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар
тўлаб берилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 1 январда тасдиқланган солиштирма
далолатнома ҳамда маълумотномага асосан жавобгарнинг даъвогар
олдидаги асосий қарзи 346 404 105 сўм ва ортиқча топширилган маҳсулот
устамаси учун 37 148 000 сўм ва асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш
харажати 6 026 071 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар етказиб берилган пахта хом-ашёси учун маблағларни тўлаш
бўйича жавобгарга талабнома юборган, лекин юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли Кенгаш даъвогар
манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
346 404 105 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 51 960 615 сўм жарима ва
ортиқча топширилган маҳсулот учун 37 148 000 сўм устама ва 6 026 071 сўм
асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати жами 441 538 791 сўм
ундиришни сўраган.
Суд даъво талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда - ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбуриятфуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа
шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс)
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида 2023 йил 01 январь кунида
тасдиқланган солиштирма далолатнома ва маълумотнома, ўзаро
тасдиқланган электрон ҳисоб-фактуралар асосан ҳам ўз тасдиғини топган.
Бироқ, судга тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, даъво аризаси
киритилганидан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик учун
271 873 000 сўм тўлаб берилганлиги, бугунги кун ҳолатида 74 531 105 сўм
асосий қарзи қолганлиги аниқланди.
Шунингдек, даъвогар томонидан шартноманинг 1.3-бандига асосан
ортиқча топширилган 25.098 тонна пахта хом ашёси учун 15 фоиз қўшимча
устама 37 148 000 сўм ундиришни сўраган.
Шартноманинг 2.1-банди, “ж”- кичик бандига кўра, “хўжалик”
шартноманинг 1.3-бандида белгиланган ҳажмларда топширилган пахта хом
ашёси учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлашни
“ҳаридор”дан талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги; 2.4-банди “ё”- кичик бандида
“ҳаридор” “хўжалик”ка шартноманинг 1.3-бандида белгиланган ҳажмларда
топширилган пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз
устама тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Бундан ташқари, 6 026 071 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш
тозалаш харажатини ундиришни сўраган.
Шартноманинг 1.4-бандига кўра пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш
харажатларини жавобгар зиммасига олган. Агар пахта хом ашёси стандартга
жавоб бермаса жавобгар “Ўзстандарт” Агентлигининг пахта тозалаш
корхоналари пахта қабул қилишни стандарт шартлари белгилаган қоидалари
билан белгилаган талаблар асосида қабул қилиш олишни расмийлаштириши
керак эди. Агар томонлар ўртасида бу борада келишмовчилик бўлса, тегишли
ҳужжат билан бу ҳам расмийлаштириши керак эди.
Шундан келиб чиққан ҳолда даъвони бу қисми асосли.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 74 531 105
сўм асосий қарз, 37 148 000 сўм устама ҳақи ва 6 026 071 сўм асоссиз ушлаб
қолинган қуритиш тозалаш харажати жами 118 005 176 сўм қарздорликни
ундиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.4-банди
талабларидан келиб чиққан ҳолда, 51 960 615 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 5.4-бандида шартномага мувофиқ белгиланган
муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган)
пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун
“Харидор” “Хўжалик”ка ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи
миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини қисман, яъни 25 980 307 сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
жариманинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 118 005 176 сўм қарздорликни, 25 980 307 сўм жарима
ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига
8 830 775,82 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан:
Даъвогар “Мухиддин Содиқович” фермер хўжалиги фойдасига 118 005
176 сўм қарздорлик, 25 980 307 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000
сўм почта харажати;
Республика бюджетига 8 830 775,82 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида
Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Ғ.Р.Игамов