← Назад
Решение #641393 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 565 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ
ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2301/422-сонли иш
2023 йил 03 март
4-1107-
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ангрен логистика
маркази” АЖ манфаатиданинг жавобгар “ANGREN BAXODIR
BIZNES” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “ANGREN BAXT” МЧЖ
ҳисобидан 28 515 362 сўм асосий қарз, 8 554 608 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили
А.Абдулхамедов
(2022 йил 28 декабрдаги LC/267сонли ишончнома асосида), (жавобгар ва қўшимча жавобгар
вакили иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар
ва
жавобгар
ўртасида
автотранспорт
воситасини ижарага бериш тўғрисида шартномалар тузилган.
Шартномалар бўйича мажбурият таъминоти сифатида
кафиллик шартномасига асосан қўшимча жавобгар “ANGREN
BAXT” МЧЖнинг кафиллиги қабул қилинган.
Даъвогар шартнома билан белгиланган мажбуриятини
бажариб, жавобгарга транспорт воситасини ижарага берган,
бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган ва натижада 28 515 362 сўмни ўз вақтида
тўламаган, даъвогар томонидан қарзни тўлаш ҳақида
талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгарлар ҳисобидан 28 515 362 сўм асосий қарз, 8
554 608 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Суднинг 23.02.2023 йилдаги ажрими билан иш бўйича
даъвогар “Махсусюктранс” МЧЖ ҳуқуқий вориси “Ангрен
логистика маркази” АЖ билан алмаштирилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд
мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд
мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта
хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан
келиб чиқиб, ишни жавобгар, қўшимча жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар
вакилининг важларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
транспорт воситаларини ижарага бериш тўғрисидаги
шартномалардан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Махсусюктранс” МЧЖ
(ҳуқуқий ворис “Ангрен логистика маркази” АЖ) билан
“ANGREN BAXODIR BIZNES” МЧЖ ўртасида 2022 йил 03
февраль куни ASH-843609 TS-сонли ва ASH-843610 TS-сонли
автотранспорт воситасини ижарага бериш тўғрисидаги
шартномалар тузилган.
Шартнома шартларига кўра ижарага берувчи транспорт
воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун
ижарага олувчига ҳақ эвазига бериш, ижара олувчи ижара
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан ўз мажбуриятлари лозим даражада
бажарилган, транспорт воситалари жавобгарга топширилган,
жавобгар
томонидан
мазкур
шартнома
бўйича
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган, яъни ҳар ой
учун ижара тўловлари тўлиқ амалга оширилмаган, натижада
2022 йил 19 январь куни ҳолатига 28 515 362 сўм ижара ҳақи
тўланмасдан қолган.
ФКнинг 565-моддасига кўра, транспорт воситасини
ижарага бериш шартномаси, унинг муддатидан қатъи назар,
ёзма шаклда тузилиши шарт. Қонунчиликда белгиланган
тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган
автомототранспорт
воситаларини
ижарага
бериш
шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Қонун ҳужжатларида муайян турдаги кўчар мол-мулк
хусусида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан
ўтказиш белгилаб қўйилиши мумкин.
ЎзР ВМнинг 2006 йил 07 мартдаги “Автомототранспорт
воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни
бошқа шахсларга беришни тартибга солишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сонли Қарорининг 2бандининг иккинчи хатбошисига кўра, 2008 йил 1 декабрдан
бошлаб нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш
шартномалари
рўйхатдан
ўтказилиши
кераклиги,
фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар
ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг
шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши
кераклиги белгиланган.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг кўргазмасига кўра,
шунингдек ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра мазкур
талабларга риоя қилинган, яъни ижара шартномаси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ
органларида ҳисобга қўйилганлиги аниқланди.
Даъво талабларидаги асосий қарздорлик 28 515 362
сўмни
ташкил
қилиши
ишдаги
ҳужжатлар,
хусусан
автотранспорт воситасини ижарага бериш тўғрисидаги
шартнома, ҳисоб-фактуралар, ўзаро солиштириш-таққослаш
далолатномаси билан ҳамда даъвогар вакилининг судда
берган кўрсатмалари билан тўлиқ ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра даъвогарнинг жавобгардан 28 515 362 сўм
асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантириш,
жавобгардан даъвогарга 28 515 362 сўм асосий қарздорлик
ундирилиши лозим.
Шунингдек шартноманинг 5-банди ва Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
қонуннинг 32-моддаси талабларига кўра даъвогар томонидан
8 554 608 сўм пеня ҳисобланган ва суддан уни ундиришни
сўраган.
ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш
тарафларнинг
келишувида
назарда
тутилган
ёки
тутилмаганлигидан
қатъий
назар,
кредитор
қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Қонуннинг 32-моддасига асосан етказиб берилган
товарлар
(ишлар,
хизматлар)
ҳақини
ўз
вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига
ўтказиб
юборилган
ҳар
бир
кун
учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Шартноманинг 4-бандига асосан ижара ҳақи ижарага
олувчи томонидан ижарага берувчига кейинги ойнинг ҳар 15
санасигача олдиндан амалга оширилиши лозим.
Даъвогар ижарага берувчи томонидан кўрсатилган
хизматлар ҳисоб-фактура орқали 2022 йилнинг ноябрьдекабрь ойларида расмийлаштирилиб жавобгар ижарага
олувчига топширилган бўлса-да, бугунги кунга қадар
жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада
бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни
ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа
қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига
кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
белгиланган.
Шунингдек,
ФКнинг
326-моддасига
асосан
агар
тўланиши
лозим
бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, шунингдек неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 1 425 767 сўм пеня ундиришни
лозим деб топади.
Шартномалар бўйича мажбурият таъминоти сифатида
2022 йил 03 февралдаги 1-сонли кафиллик шартномасига
асосан қўшимча жавобгар “ANGREN BAXT” МЧЖнинг
кафиллиги қабул қилинган.
“Ижарага берувчи”, “Ижарага олувчи” ва “Кафил” –
“ANGREN BAXT” МЧЖ ўртасида тузилган кафиллик
шартномасининг 3-бандига биноан “Ижарага олувчи”
“Ижарага берувчи”га ижара тўловларини ўз вақтида
қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки
лозим даражада бажармаганда “Кафил” шартнома бўйича
ҳозирги пайтда мавжуд бўлган ёки шунингдек келгусида
содир
бўлиши
мумкин
бўлган
мажбуриятнинг
жавобгарлигини
ўз
зиммасига
олган.
ФКнинг
292моддасининг биринчи қисмига кўра кафиллик шартномаси
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман
бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз
зиммасига олади.
Бундай ҳолатда, кафил “ANGREN BAXT” МЧЖ жавобгар
“ANGREN
BAXODIR
BIZNES”
МЧЖнинг
ижара
қарздорлигининг қайтарилиши бўйича тенг жавобгар бўлиб
ҳисобланади.
Юқоридагиларга
кўра даъвогарнинг
қарздорликни
солидар тартибда ундириш талаби асосли бўлиб, жавобгар
“ANGREN BAXODIR BIZNES” МЧЖ ва қўшимча жавобгар
“ANGREN BAXT” МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига
солидар тартибда 28 515 362 сўм асосий қарз,
1
425 767 сўм пеня ундирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво миқдорига мутаносиб
равишда, почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши
лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
амал қилиб, суд
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ANGREN BAXODIR BIZNES” МЧЖ ва
қўшимча жавобгар “ANGREN BAXT” МЧЖ ҳисобидан:
-“Ангрен логистика маркази” АЖ ҳисобига 28 515 362
сўм асосий қарз, 1 425 767 сўм пеня ва 30 000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 741 399 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Б.Б.Тўраев