← Назад
Решение #641448 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| мазкур кодекс | 705 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ушбу кодекс | 75 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2301/421-сонли иш
Оҳангарон шаҳри
4-1107-
Оҳангарон
туманлараро
иқтисодий
суди
судья
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида,
даъвогар
ЯТТ
“URALOV
ABDUNUR
DJUMAVAYEVICH”нинг жавобгар “ANGREN FLOURISHING”
МЧЖдан 53 800 000 сўм асосий қарз, 26 900 000 сўм пеня
жами 80 700 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича тўпланган ҳужжатларни даъвогар вакили А.Уралов
(ЯТТ), жавобгар вакили А.Нурматов (раҳбар) иштирокида ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ЯТТ
“URALOV
ABDUNUR
DJUMAVAYEVICH”
(“Бажарувчи”) билан жавобгар “ANGREN FLOURISHING”
МЧЖ
(“Буюртмачи”)
ўртасида
тузилган
шартнома
шартларидан келиб чиқиб, бажарувчи томонидан 163 800
000 сўмлик хизмат кўрсатилган. Буюртмачи томонидан
кўрсатилган хизматлар учун 110 000 000 сўм тўлов амалга
оширилган, натижада 53 800 000 сўм асосий қарздорлик
юзага келган.
Мазкур
қарздорликни
тўлаш
бўйича
бажарувчи
буюртмачига
талабнома
юборган.
Лекин
буюртмачи
талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш
чораларини кўрмаган.
Шундан сўнг, даъвогар ЯТТ “URALOV ABDUNUR
DJUMAVAYEVICH” судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “ANGREN FLOURISHING” МЧЖдан 53 800
000 сўм асосий қарз, 26 900 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво
талабларини
қўллаб-қувватлаб,
суддан
уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб,
даъвогарнинг даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб,
53 800 000 сўмга яқин пул маблағларини нақд пул кўриниши
миллий ва хорижий вальюта кўринишида транспорт воситаси
ҳайдовчисига топширганлигини маълум қилиб, суддан
шуларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг важларини ва
тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
(бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат
кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
мувофиқ
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги
учун,
агар
қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг
топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун
ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса,
мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши
шартлиги баён этилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 75-моддасига асосан
иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар,
маълумотномалар,
амалий
ёзишмалар,
шу
жумладан
факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд
ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи
бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма
далиллардир.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар
ўртасида
2022 йил 02 июлда экскаватор хизматларини кўрсатиш
тўғрисида
5-сонли шартнома ва 2022 йил 17
октябрь
куни
ушбу
шартномага
қўшимча
келишув
шартномаси тузилган.
Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар
жавобгарга экскаватор хизматларини кўрсатиш ва бошқалар
юзасидан 163 800 000 сўмлик хизматлар кўрсатган.
Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов
тўлиқ амалга оширилмаган ва натижада
53 800
000 сўм асосий қарздорлик ҳосил бўлган.
Ушбу ҳолатлар ишда иштирок этган даъвогар ва
жавобгар вакилларининг берган кўрсатмалари, ишдаги
мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган 2022
йил 01 августдаги 1-сонли, 2022 йил 30 августдаги 1-сонли,
2022 йил 26 сентябрдаги 10-сонли ва 2022 йил 16 декабрдаги
15-сонли
ҳисобварақ-фактура
ва
бажарилган
ишлар
топшириш-қабул қилиш далолатномалари ҳамда даъвогар ва
жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмаси
билан ўз тасдиғини топди.
Шунингдек жавобгар томонидан суд мажлисида
53 800 000 сўм қарздорлик тўлаб берилганлигини баён
этилган бўлса-да, ушбу важ жавобгар томонидан исботлаб
берилмади.
Шу сабабли даъвогарнинг мазкур талаби асосли бўлиб,
ушбу талаб қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар
фойдасига 53 800 000 сўм асосий қарздорлик ундирилиши
лозим.
Шунингдек шартноманинг 7.5-банди талабларига кўра
даъвогар томонидан 26 900 000 сўм пеня ҳисобланган ва
суддан уни ундириш сўралган.
ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш
тарафларнинг
келишувида
назарда
тутилган
ёки
тутилмаганлигидан
қатъий
назар,
кредитор
қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Шартноманинг
4.4-бандига
асосан
кўрсатилган
хизматлар учун ҳисоб-варақ фапктура имзолангандан кейин 3
кундан кечиктирмасдан тўловлар амалга оширилиши лозим.
Бажарувчи томонидан кўрсатилган хизматлар ҳисобфактура орқали 2022 йилнинг август-декабрь ойларида
расмийлаштирилиб буюртмачига топширилган бўлса-да,
бугунги кунга қадар буюртмачи томонидан тўлов амалга
оширилмаган.
Шартноманинг
7.5-бандига
асосан
кўрсатилган
хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун буюртмачи
хизмат кўрсатувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 20 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада
бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни
ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа
қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига
кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
белгиланган.
Шунингдек,
ФКнинг
326-моддасига
асосан
агар
тўланиши
лозим
бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, шунингдек неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 3 257 479 сўм пеня ундиришни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво миқдорига мутаносиб
равишда, почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши
лозим.
Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар ҳисобига 53 800 000 сўм асосий қарз,
6 469 730 сўм пеня,
708 682 сўм давлат божи ва 24
000 сўм почта харажати ундирилиши лозим.
Бинобарин,
ФКнинг
234,236,263,326,333,703,705моддаларини,
ИПКнинг
66,72,75,118,
170,176-179,186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ANGREN FLOURISHING” МЧЖ ҳисобидан
даъвогар
ЯТТ “URALOV ABDUNUR DJUMAVAYEVICH”
ҳисобига 53 800 000 сўм асосий қарз, 3 257 479 сўм пеня,
807 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, тегишли ижро
варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Б.Б.Тўраев