← Назад
Решение #64146 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збкистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья М.Мирзохидов
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
раислик қилган судья – И.Собирв
АЖРИМИ
2025 йил июнь ойининг 5 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ
суд мажлисида, судья М.Мирзохидовнинг раислигида, ҳайъат судьялари:
Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Қ.Маҳкамхўжаевнинг котиблигида, тарафлардан прокурор
Ш.Шомирзаев, судланган A/B/J ва унинг ҳимоячиси - адвокат
Б.Файзиевнинг иштирокида, судланган A/B/Jга оид 1-1006-2501/237сонли жиноят ишини, туман прокурори томонидан келтирилган
апелляция протести асосида апелляция тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
21 апрелдаги ҳукмига кўра,
1992 йил 10 февраль куни Тошкент вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам
судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти
Қуйичирчиқ туман судининг 2013 йил 11 мартдаги ажрими
билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1қисми билан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 05
декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати
билан амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл туман
судининг 2015 йил 23 апрелдаги ҳукмига кўра Ўзбкистон
Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди
билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, жазо тўлиқ ўталган, Тошкент вилояти,
Янгийўл шаҳри, Яккабоғ МФЙ, Яккабоғ кўчаси, 122-уйда
яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “гаров” қўлланилган A/B/J
(A/B/J)га
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 25,168-моддасининг
1-қисми, 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни
содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси талабига кўра,
1
жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш
йўли билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
A/B/Jга озодликни чеклаш жазосини Тошкент вилояти, Янгийўл
шаҳри, Яккабоғ МФЙ, Яккабоғ кўчаси, 122-уйда ўташ белгиланиб:
-ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача
бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари
қолган вақтда уй-жойидан чиқиш;
-назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик, Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик
каби тақиқлар (чеклашлар) юклатилган.
A/B/Jнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро
этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблаш
белгиланган.
Ҳукм ижросини назорат қилиш A/B/Jнинг яшаш жойидаги туман
ИИО ФМБга юклатилган.
A/B/J озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан
бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига юкланган
мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилган.
Суд ҳукмига кўра, A/B/J ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан
эгаллаш мақсадида, унга банкдан кредит олиб бериш масаласида ёрдам
сўраб мурожаат қилган таниши Д.Махкамбоевга банкда ишловчи
мансабдор танишларига 2.000 АҚШ доллари миқдорида пора бериш
орқали 100.000.000 сўм кредит олиб беришни ваъда қилиб, уни
мансабдор шахсга пора беришга далолат қилиб, 2024 йил 11 сентябрь
куни, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор” метро
бекати ёнида Д.Махкамбоевдан 2.000 АҚШ долларининг дастлабки 1.000
АҚШ доллари қисмини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига
нисбатан қиймати 12.687.000 сўмни ташкил қилади) қўлга киритган
вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан
ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ашёвий далиллар билан ушланиб,
жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа
олмасдан, суиқасд қилган.
Протестда, биринчи босқич суди томонидан судланган A/B/Jга
нисбатан ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми билан жазо тайинлашда,
ЖКнинг 168-моддаси 5-қисми талабларига риоя этмаганлиги ҳақида
важлар келтириб, суд ҳукмига ўзгартириш киритиб, қонунга
мувофиқлаштиришни сўраган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини,
прокурор Ш.Шомирзаевнинг протест важларини қувватлаб, уни
қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, судланган A/B/Jнинг
2
ҳимоячиси – адвокат Б.Файзиевнинг протест важларини қувватлаб,
судланган A/B/Jга нисбатан тайинланган жазони камайтириш ҳақидаги
фикрини тинглаб, протест важларини жиноят иши ҳужжатлари билан
бирга таҳлил қилиб, протестни қаноатлантиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган A/B/Jнинг жиноят содир этишдаги айби, терговга қадар
текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, юзлаштириш
баённомалари, нарсани олиш, кўздан кечириш баённомаси ҳамда жиноят
ишида мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси
тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа далиллар билан
исботланган деб топади.
Биринчи инстанция суди томонидан судланган A/B/Jнинг жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми
ва 28,211-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган.
Биринчи инстанцияси суди, судланган A/B/Jга нисбатан жазо тури ва
муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари
талабларига риоя қилиб, унинг оилавий шароитини, ёшини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ниятларда жиноят
содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганини
эътиборда тутиб, A/B/Jга узил кесил озодликни чеклаш жазосини
тайинлаш ҳақида асосли хулосага келган бўлса-да, аммо О.Алимовга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1 қисми
билан жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
5-қисми талабларига риоя этмаган кўринади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисми
талабларига мувофиқ, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган
тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги
жазо қўлланилмаслиги белгиланган.
Қонун талабларидан келиб чиқиб, A/B/J томонидан фирибгарлик
жиноятига суиқасд қилиши оқибатида жабрланувчига нисбатан моддий
зарар етказилмаган.
Бундай ҳолатда, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати иш бўйича
жабрланувчи Д.Маҳкамбоевга моддий зарар етказилмаганлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисми
талабларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини
ўзгартириб, A/B/Jга нисбатан ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми билан
3
модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни
ва ЖКнинг 59, 61-моддаси талабларига асосан озодликни чеклаш жазоси
тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 485, 489, 496-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
21 апрелдаги A/B/J (A/B/J)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилсин.
A/B/Jга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми
билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
A/B/Jга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1қисмига асосан тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида,
тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан
A/B/Jга узил кесил ўташлик учун 2 (икки) йил 2 (икки) ой муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ҳукмининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Протест қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида биринчи босқич суди орқали Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъати судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
А.Абдулхаев
Ажрим аслига тўғри.
4