Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/274 Дата решения 03.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SARDOR JEYNOV TOLASI" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055766 Claim ID 3147365 PDF Hash e08746e4c57396fe... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KASBI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180600, Kasbi tumani, Muglon ko'chasi 180600, Kasbi, street Muglon Tel: 75 642 30 34, E-Pochta: i.kasbi@sud.uz Veb-sayt: www.oliysud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 3 март 4-1805-2301/274-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Р.Игамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Сардор Жейнов толаси” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 274 637 647 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кенгаш вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Сардор Жейнов толаси” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 214 560 783 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 32 184 117 сўм жарима ва ортиқча топширилган маҳсулот учун 23 437 000 сўм устама ва 4 455 747 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати жами 274 637 647 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини, бугунги кун ҳолатида жавобгарнинг 126 753 382 сўм қарздорлик мавжудлигини баён этиб, ушбу қарздорликни ҳамда жаримани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво бўйича тушунтириш бериб, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тан олишини баён этиб, даъво аризасида сўралган жаримани камайтиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 384-сонли фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан шартноманинг 1.2-1.3 бандларига асосан 15 гектар ер майдонидан 37.5 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан 2022 йил пахта хосили учун режа бўйича 37.5 тонна пахта хом ашёси, шунингдек, шартноманинг 1.3 бандига кўра қўшимча 17.858 тонна, жами 55 тонна пахта хом ашёси электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан етказиб берилган. Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 1 январда тасдиқланган солиштирма далолатнома ҳамда маълумотномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 214 560 783 сўм ва ортиқча топширилган маҳсулот устамаси учун 23 437 000 сўм ва асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати 4 455 747 сўмни ташкил қилган. Даъвогар етказиб берилган пахта хом-ашёси учун маблағларни тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборган, лекин юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли Кенгаш даъвогар манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 214 560 783 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 32 184 117 сўм жарима ва ортиқча топширилган маҳсулот учун 23 437 000 сўм устама ва 4 455 747 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати жами 274 637 647 сўм ундиришни сўраган. Суд даъво талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда - ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбуриятфуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс) шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида 2023 йил 01 январь кунида тасдиқланган солиштирма далолатнома ва маълумотнома, ўзаро тасдиқланган электрон ҳисоб-фактуралар асосан ҳам ўз тасдиғини топган. Бироқ, судга тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик учун 115 700 148 сўм тўлаб берилганлиги, бугунги кун ҳолатида 98 860 635 сўм асосий қарзи қолганлиги аниқланди. Шунингдек, даъвогар томонидан шартноманинг 1.3-бандига асосан ортиқча топширилган 17.858 тонна пахта хом ашёси учун 15 фоиз қўшимча устама 23 437 000 сўм ундиришни сўраган. Шартноманинг 2.1-банди, “ж”- кичик бандига кўра, “хўжалик” шартноманинг 1.3-бандида белгиланган ҳажмларда топширилган пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлашни “ҳаридор”дан талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги; 2.4-банди “ё”- кичик бандида “ҳаридор” “хўжалик”ка шартноманинг 1.3-бандида белгиланган ҳажмларда топширилган пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бундан ташқари, 4 455 747 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажатини ундиришни сўраган. Шартноманинг 1.4-бандига кўра пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш харажатларини жавобгар зиммасига олган. Агар пахта хом ашёси стандартга жавоб бермаса жавобгар “Ўзстандарт” Агентлигининг пахта тозалаш корхоналари пахта қабул қилишни стандарт шартлари белгилаган қоидалари билан белгилаган талаблар асосида қабул қилиш олишни расмийлаштириши керак эди. Агар томонлар ўртасида бу борада келишмовчилик бўлса, тегишли ҳужжат билан бу ҳам расмийлаштириши керак эди. Шундан келиб чиққан ҳолда даъвони бу қисми асосли. Мазкур ҳолатда, суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 98 860 635 сўм асосий қарз, 23 437 000 сўм устама ҳақи ва 4 455 747 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати жами 126 753 382 сўм қарздорликни ундиришни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.4-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда, 32 184 117 сўм жарима ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.4-бандида шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун “Харидор” “Хўжалик”ка ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини қисман, яъни 16 092 058 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 126 753 382 сўм қарздорликни, 16 092 058 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 5 492 752,94 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “Сардор Жейнов толаси” фермер хўжалиги фойдасига 126 753 382 сўм қарздорлик, 16 092 058 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 5 492 752,94 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Ғ.Р.Игамов