← Назад
Решение #641488 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KASBI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
KASBI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Kasbi tuman Mug‘lon shaharchasi, Ind:180600, Tel: 75 642 30 34, E-pochta: i.kasbi@sud.uz, Veb-sayt: www.oliysud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 03 март
4-1805-2301/273-сонли иш
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
даъвогар “Шохижаҳон Жонибек Деҳқони” фермер хўжалиги манфаатини
кўзлаб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 133 346 804 сўм асосий қарз, 20 002 021
сўм жарима ва қуритиш тозалаш харажатлари 2 515 083 сўм, жами
155 863 908 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни кенгаш вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида) ва жавобгар
вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар
“Шохижаҳон Жонибек Деҳқони” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб
юритилади)дан 133 346 804 сўм асосий қарз, 20 002 021 сўм жарима ва
қуритиш тозалаш харажатлари 2 515 083 сўм, жами 155 863 908 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъво аризаси
юзасидан тушунтириш бериб, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг
жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини, ҳозирги
кунда жавобгарнинг жами 69 755 472 сўм қарздорлиги мавжудлигини
билдириб, ушбу қарзни жаримаси билан ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабалари
юзасидан тушунтириш бериб, даъвогарнинг қарздорликларни ундириш
ҳақидаги талабларига нисбатан эътирози йўқлигини, бироқ жарима
миқдорини камайтиришни сўради.
Суд иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, тўпланган далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда
“Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 393-сонли
фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра
“Хўжалик” “Харидор” 2022 йил ҳосилидан шартноманинг 1.1 бандига
асосан 14 гектар ер майдонидан 35 тонна пахта хом ашёси топшириш
мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада
белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва
унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан 2022 йил пахта ҳосили учун амалда 35,947 кг. пахта
хом ашёсини икки томонлама электрон тартибда имзоланган ҳисобварақ фактураларга асосан етказиб берилган.
Жавобгарнинг 2023 йил 1 январ холатида даъвогар олдидаги қарзи
133 346 804 сўм, қуритиш тозалаш харажатлари 2 515 083 сўм, жами
135 861 887 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар етказиб берилган пахта хом-ашёси учун маблағларни
тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборган, лекин юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 133 346 804 сўм асосий қарз, 20 002 021
сўм жарима ва қуритиш тозалаш харажатлари 2 515 083 сўм, жами
155 863 908 сўмни ундиришни сўраган.
Суд даъво талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият —
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш,
пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация
(фьючерс) шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг
ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Ушбу қарздорлик иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар
томонидан асосий қарздорлик қисман тўлаб берилган. Шартноманинг 1.4
бандига кўра пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш харажатларини
жавобгар зиммасига олган. Агар пахта хом ашёси стандартга жавоб
бермаса жавобгар “Ўзстандарт” Агентлигининг пахта тозалаш
корхоналари пахта қабул қилишни стандарт шартлари белгилаган
қоидалари билан белгилаган талаблар асосида қабул қилиш олишни
расмийлаштириши керак эди. Агар томонлар ўртасида бу борада
келишмовчилик бўлса, тегишли ҳужжат билан бу ҳам расмийлаштириши
керак эди.
Шундан келиб чиққан ҳолда даъвони бу қисми асосли.
Шартноманинг 5.4-бандида белгиланган муддатларда бўнак(аванс)
маблағларни, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини
белгиланган муддатда тўламаганлиги учун тўланмаган сумманинг
15 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган.
Бу ҳолатда даъвонинг жарима қисми ҳам асосли.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида таъкидланган.
Қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд талаб қилинган жарима
миқдорини 10 001 010 сўмга камайтириб ундиришни лозим топди.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 69 755 472 сўм асосий қарзни қуритиш ва тозалаш
харажатларини ҳисобга олган ҳолда, 10 001 010 сўм жарима ҳамда
олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига
3 117 278,16 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан:
Даъвогар “Шохижаҳон Жонибек Деҳқони” фермер хўжалиги фойдасига
69 755 472 сўм асосий қарз, 10 001 010 сўм жарима ва олдиндан тўланган
30 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 3 117 278,16 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида
Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Ғ.Игамов