← Назад
Решение #641510 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1703-2301/689-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
Бўстон туман прокуратураси даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар- “Фирдавс замин баракаси”
фермер хўжалигига нисбатан соддалаштирилган тартибда тақдим этган
даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бўстон туман прокуратураси (кейинги ўринларда матнда “Прокуратура” деб
аталади) “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат этиб, “Фирдавс замин баракаси” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 2 908 841 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, “Андижон ХЭТК” АЖ Бўстон туман электр
таъминоти корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 1 февраль куни
480443-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
шартнома”си тузилган. Шартнома шартларига кўра, хисоб-китоб даври бир ой
хисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси хисоб-китоб
даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган.
Шартномага асосан шартнома муддати ўтиши билан агар томонларнинг
бирортаси уни муддатини узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ариза
бермаган бўлса, у кейинги ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланади. Ариза
шартномани амал қилиш муддати тугашига бир ой қолгунча берилиши
кераклигига келишилган.
Корхона жавобгарга 2023 йил 1 февралга қадарли етказиб берилган электр
энергияси учун қолдиқ 2 908 841 сўм тўловларни амалга оширмаган.
Даъвогар 2023 йил 1 февраль куни қарздорлик тўлаб берилмаганлиги
сабабли жавобгар электр тармоғидан узилиб, истеъмолчилар электр
қурилмаларини электр тармоғидан узиш юзасидан №00212-сонли далолатнома
расмийлаштирилган ҳамда қарздорликни ихтиёрий амалга ошириш юзасидан
огохлантириш хати тақдим этилган. Бироқ жавобгар огохлантириш хатини
оқибатсиз қолдирган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 21 декабрь кунги кунги хисобварақфактурага асосан 2 439 000 сўмлик, 2023 йил 31 январь кунги хисобварақфактурага асосан 1 359 000 сўмлик етказиб берилган электр энергияси учун
муддатларда тўловларни амалга оширмаган.
Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд электр истемоли ҳисоботи,
хисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланишлиги
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 2 908 841 сўм асосий
қарздорликни ундириш лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 2035-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
“Фирдавс замин баракаси” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 2 908 841
сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев