Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/20 Дата решения 03.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий агрокимёҳимоя акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Навоийазот акционерлик жамияти
Source ID 1057273 Claim ID 3098868 PDF Hash 0b19d8c54f3b2099... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
тисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал Кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (соддалаштирилган иш юритиш тартибида) 24.03.2022 йил Навоий шаҳри ххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар хххнинг, жавобгар хххдан 2.095.862 сўм компенсация тўлови, 635.046,1 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризани соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб АНИҚЛАДИ : даъвогар ххх судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар хххдан 2.095.862 сўм компенсация тўлови, 635.046,1 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра жавобгарнинг фаолияти бўйича компенсация тўловлари ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига кўра Фаолияти атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни, биологик организмларни, иссиқхона газларини ва озонни бузувчи моддаларни чиқариш ҳамда унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар: атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларни тозалаш ва унга зарарли физикавий таъсирни камайтириш учун иншоотлар, қурилмалар ва асбобускуналардан, шунингдек уларнинг устидан назорат қилиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг ишлаш қоидаларига риоя этиши; озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритиши, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўймаслиги, рециркуляцияни (уларни қайта ишлатиш мақсадида бирламчи тозалашни) амалга ошириши; хўжалик объектлари теварагида санитария-муҳофаза зоналарини барпо этиши; атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини белгилаши; атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришни ҳамда унга зарарли физикавий таъсирни камайтириш ва (ѐки) бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши; атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсирининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши, уларнинг ҳисобини юритиши ва статистика ҳисоботини тақдим этиши; атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг сифат ва миқдорий таркибини аниқлаш учун намуналар олинишини таъминлаши ҳамда ўлчовларни амалга ошириши; ѐқиш учун мўлжалланмаган жойларда ва (ѐки) қурилмаларда ѐқилғининг, ѐқилғи сифатида фойдаланиладиган моддаларнинг ѐки моддалар аралашмасининг ѐқилишига, шунингдек ѐқилғи ҳисобланмайдиган материаллар ва чиқиндиларнинг ѐқилишига йўл қўймаслиги, бундан ѐқиш махсус ускуналардан фойдаланиб ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги ва чиқиндилар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилган ҳоллар мустасно; энергияни тежовчи ва (ѐки) ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда экологик жиҳатдан тоза энергия манбаларидан фойдаланиш чора-тадбирларини кўриши; метеорологик шароитлар ноқулай келиши кутилаѐтганлиги муносабати билан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқарилишини камайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган тадбирларни бажариши; корхоналар ва транспорт коммуникацияларининг таъсир доирасида атроф-муҳитга ҳамда аҳоли соғлиғига зарарли таъсир кўрсатилишини баҳолашдан ўтказиши; кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчи бирикмаларни сақлаш, ташиш шартларига, улардан фойдаланиш ва улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларига риоя этиши; атмосфера ҳавосига бирйўла ва авария туфайли ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг, яширин хавфли вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, шунингдек атмосфера ҳавосининг трансчегаравий ифлосланишини камайтириш юзасидан чоралар кўриши; чиқиндиларнинг утилизация қилинишини таъминлаши ҳамда улар тўпланиб қолганида ва қайта ишланаѐтганида атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш чораларини кўриши шарт. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги компенсация тўловидан қарзи 2.095.862 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъвога илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъвонинг компенсация ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун муддати ўтган карздорликнинг 0,1 фоиз миқдорида аммо 50 фоизидан ошмаган миқдорда 635.046,1 сўм пеня ундиришни сўради. Даъвогар томонидан пеня суммаси тўғри ҳисобланган. Жавобгар тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти бўйича огоҳлантирилган бўлсада пеня суммасини камайтириш ѐки уни қаноатлантиришни рад қилиш бўйича далилларни судга тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси 1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли суд, даъвонинг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд 1. 2. 3. 4. 5. ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин. Жавобгар хххдан даъвогар ххх фойдасига 2.095.862 сўм компенсация тўлови, 635.046,1 сўм пеня, 30.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар хххдан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов