← Назад
Решение #641650 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/409-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар – “ХХХХ” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар – "ХХХХ" фермер хўжалигидан 123 788 075 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили –
Ш.Абдувалиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили – А.Оккулов (ишончнома
асосида), иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар - “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонаси тугатиш бошқарувчиси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - "ХХХХ" фермер хўжалигидан
123 788 075 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига
нисбатан эътироз билдирмади ва қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, тарафлар вакиллари тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбуриятлар контрактация ҳамда олди-сотди
шартномаларидан келиб чиққан.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил
7 октябрда П-93-сонли олди-сотди шартномаси (бундан буѐн матнда шартнома деб
юритилади) тузилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга 230.000.000 сўмлик авто
эҳтиѐт қисмлар, пахта ѐғи, пахта қолдиқлари, шелуха ва шрот махсулотлари
сотиш, жавобгар эса етказилган махсулотни қабул қилиб олиб, унинг хаққини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 25 декабрда
10-сонли пахта хом ашѐси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация
шартномаси имзоланган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.2-бандига кўра, жавобгар
даъвогарга 2020 йилнинг бизнес-режасига асосан 56,94 гектар ер майдонидан
174,24 тонна пахта хом ашѐсини етказиб беришга келишилган.
Ушбу шартноманинг 2.4.а-бандига кўра, МЧЖ фермер хўжалигига
шартномада кўрсатилган экин тури уруғлигини етказиб бериш мажбуриятини
олган.
Шартномалар шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли
ҳисоб-фактуралар ва ишончномаларга асосан жами 123.788 075 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳамда жавобгар томонидан қабул қилиб
олинганлиги унинг суд мажлисида берган кўрсатмалари ва тақдим этилган
ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топди.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар шартнома шартлари ва
конунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши лозим.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118,176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонаси тугатиш бошқарувчисининг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХХ” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси фойдасига 123 788 075 сўм
асосий қарз ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
2 475 761,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозит ҳисоб рақамига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Т.Салимов