← Назад
Решение #64184 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| Судлар Конституция | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 29 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law | |
| Жиноят Кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| исмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва у ЖК | 70 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби - судья ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси - Чилонзор
туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Ю.Меликузиев ва унинг ҳимоячиси “SHAYHONTOHUR ADVOKATLARI”
адвокатлар
хайъати
адвокати
Ж.Мирахмедов,
жабрланувчи
Х.Хабибуллаевларнинг иштирокида, Меликузиев Юсуфбек Рустамжон
ўғлига оид 1-1006-2502/676-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Судланувчи: Меликузиев Юсуфбек Рустамжон ўғли
(Melikuziyev Yusufbek Rustamjon o`g`li), 2007 йил
28 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ишсиз,
муқаддам судланмаган, бўйдоқ, Тошкент шаҳри,
Чилонзор тумани, Табассум МФЙ, Қора-қамиш 2/4
мавзеси, 30-уй,
56-хонадонда рўйхатда
туриб, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Шифокорлар
шаҳарчаси, 12-уй, 5-хонадонда доимий яшайди, иш
бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини ўз
вақтида олган.
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди
Ўзбекистон
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, томонларнинг музокараси ҳамда
судланувчининг охирги сўзини эшитиб, шунингдек, ишда бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Меликузиев Юсуфбек Рустамжон ўғли бирор бир
ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмасдан ахборот
тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб, алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзгани мулкини қўлга киритиш ва
осон бойлик орттириш мақсадида, “Инстаграмм” ижтимоий тармоғи орқали
“Metro store” номли профилда онлайн кийим дўконини очиб, мазкур
ижтимоий тармоқ орқали 2024 йил 31 декабрь куни фуқаро Хабибуллаев
Хусниддин Фарход ўғлига Хитой давлатидан оёқ кийим буюртма қилиб
беришини ваъда қилиб, ундан 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб,
берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўзининг шахсий эхтиёжлари учун
Судда сўроқ қилинган судланувчи Меликузиев Юсуфбек Рустамжон
ўғли айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, ўз кўрсатувида, у 2024 йил ноябрь
ойида ўзига тегишли бўлган телефон аппаратида “Инстаграмм” ижтимоий
тармоғи орқали “Metro store” номли онлайн кийим дўконини очганлигини,
ушбу дўкондан у 2024 йил ноябрь ойидан буён Хитой давлатидан онлайн
эркаклар кийимларини буюртма қилиб сотиб келганлигини, 2024 йилнинг
декабрь ойида унга номаълум бўлган шахс кейинчалик унга маълум
бўлишича Х.Хабибуллаев алоқага чиқиб эркаклар оёқ кийимига буюртма
бермоқчи бўлиб, иккита 42 ва 38 размердаги эркаклар оёқ кийимини буюртма
берганлигини ва у Х.Хабибуллаевга пулларни ўтказиб бериши учун таниши
бўлган Д.Мелиқузиева исмли шахсга тегишли бўлган 9860 6067 3535 1540
банк карта рақамини ташлаганлиги ва Х.Хабибуллаев унга 1.315.000 сўм
миқдордаги пулларни ташлаб берганлиги, Х.Хабибуллаев унга пулни
ташлаганлигини асослаб пайнет шаҳобчаси чекини ҳам ташлаб
берганлигини, орадан 10 кун ўтгач ноқонуний нарса буюртма
қилинганлигига шубҳа бўлиб, Хитой давлатидаги унинг буюртмалари ҳам
ўша ерда қолганлиги ва уларни Ўзбекистонга қайтаришни иложи
бўлмаганлиги, шундан сўнг январь ойида Х.Хабибуллаев ундан нарсаларни
қайтара олмаса пулларни қайтаришини сўрай бошлаганлиги, у эса шу пайти
моддий етишмовчилик бўлганлиги ва у ўша вақтда ҳеч қаерда
ишламаганлиги туфайли етказилган зарарни қоплай олмаганлиги, сўнг у
Х.Хабибуллаевга озгина муддат беришини , пулларни ҳаммасини
қайтаришини айтганлиги, 2025 йил 15 март куни унга ИИО ходимлари
алоқага чиқиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБга чақириб ҳолат юзасидан
тушунтириш хати олишганлиги, у Х.Хабибуллаев ҳолат юзасидан ИИОга
ариза ёзганлигини эшитиб етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ҳозирда ишсиз эканлигини,
оилавий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан қонунда кўрсатилган енгил
жазодан ҳам енгилроқ жазо тайинлашни сўраб баёнот берди.
Судланувчи Меликузиев Юсуфбек Рустамжон ўғли суд мажлиси
муҳомасида айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан
ташқари, унинг айби судда сўроқ қилинган жабрланувчи Хабибуллаев
Хусниддин Фарҳод ўғлининг, у 2024 йил 12 декабрь куни соат тахминан
15:00да унга нотаниш бўлган шаҳс, кейинчалик билишича Ю.Меликузиев
билан “Инстаграмм” ижтимоий тармоғи орқали “Metro store” онлайн
эркаклар кийими дўконидан ўзига мавсумий оёқ кийим буюртма бериш
мақсадида унинг Телеграм ижтимоий тармоғидаги рақамига ёзганлиги, уни
ўзини юқоридаги канални бошқарувчиси деб таништирган боладан яъни
Ю.Меликузиевдан нега арзон ишонса бўладими деб сўраганида
Ю.Меликузиев ҳам ишонса бўлади, чунки йўл пуллари ҳам бор” деб
айтганлиги, шундан сўнг у 38,42,43 размердаги оёқ кийимларни буюртма
қилганлиги, у Ю.Меликузиевдан қанча тўлаши кераклигини сўраганида,
100% оёқ кийим учун тўлов қилишни, появзал келганидан сўнг, йўл ҳаққи
учун ҳам пул тўланишини айтганлиги, у Ю.Меликузиевга тегишли бўлган
9860 6067 3535 1540 рақамли банк картасига 2024 йил 31 декабрь соат
15:31да 450,000 сўм, 15:35да 900.000 сўм миқдордаги пуллларни Сергили
туманидаги пайнет шахобчасидан ташлаб берганлиги ва тўлов чекини ҳам
ташлаб берганлиги, Ю.Меликузиев у ташлаб берган банк картасига пуллар
тушганини тасдиқлаб, келганида хабар беришини билдирганлиги,
кейинчалик Ю.Меликузиев товарлар келмаётганини, товарни олиб келиши
керак бўлган одам алоқага чиқмаётганлигини айтганлиги, у 2025 йил 21
январь куни яна Ю.Меликузиевга Телеграмм ижтимоий тармоғи орқали
пулни қайтариб беришини сўраганлиги, Ю.Меликузиев унга пулни
қайтаршини айтиб ваъда берганлиги, лекин 2025 йил 09 март куни ҳам
пулларни қайтариб беришини сўраб яна мурожаат қилганида Ю.Меликузиев
яна ўша гапларни қайтариб, пулларни беришини айтиб бермаганлиги сабабли
ИИОга ариза билан мурожаат қилганлиги, ҳозирда Ю.Меликузиев унга
етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берганлиги, унга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
- шунингдек, судланувчи Ю.Меликузиевнинг айби, жиноят иш
материалларида мавжуд бўлган, жумладан жабрланувчининг аризаси ва
тушунтириш хатлари, уяли телефон аппаратидаги ижтимоий тармоқдаги
ўзаро ёзишмаларни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган
фотожадваллар, юзлаштириш ва сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишида
тўпланган бошқа бир қатор объектив ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини
топган.
Суд, судланувчи Меликузиев Юсуфбек Рустамжон ўғлининг жиноий
қилмиши дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан нотўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь
кунидаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли Қарорининг 22-бандида, “...ахборот тизимидан, шу жумладан
ахборот технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш (ЖК
168-моддаси учинчи қисми «г» банди) деганда, молия, банк муассасалари,
фондлар ва шу кабиларда бўлган мулкни алдов йўли билан компьютер
техникаси воситалари, алоқа воситаси, планшет ёки бошқа шу каби техник
қурилмалар ёрдамида манипуляция қилиш орқали амалга ошириладиган
талон-торож тушунилади. Бундай фирибгарлик компьютер тизимида ишлов
бериладиган,
тегишли
ахборот
ташувчиларда
сақланадиган
ёки
маълумотларни узатиш тармоқлари бўйича бериладиган ахборотни
ўзгартириш йўли билан ҳам, компьютер тизимига ёлғон ахборот киритиш
йўли билан ҳам содир этилиши мумкин” ҳақида тушунтириш берилган.
Судда аниқланган ва текширилган далилларга кўра, Ю.Меликузиев
фирибгарликни усули сифатида ўзининг телефон аппаратида мавжуд бўлган
“Инстаграмм” ижтимоий тармоғи орқали “Metro store” онлайн эркаклар
кийими дўкони очиб, арзон нархларда оёқ кийим етказиб бериши ҳақида
маълумот қолдириб, бироқ, жабрланувчи Х.Хабибуллаевни мулкини ахборот
тизими ёки ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда қўлга
киритмасдан, балки пластик картасига пулларни ташлатиб олиш йўли билан
қўлга киритиб, мазкур пул маблағларини ўз манфаатларига сарфлаб
юборган.
Бундай ҳолатда, судланувчи Ю.Меликузиевнинг мазкур фирибгарлик
жиноятини компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда содир
этган деб баҳолаб бўлмайди.
Шу сабабли, суд, судланувчи Меликузиев Юсуфбек Рустамжон
ўғлининг жиноий қилмишини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 3-қисми “г” бандидан, ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмига қайта
квалификация қилишликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгилаб
қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли қарорининг 6-бандида “Судлар
Конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан
қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига
асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун
етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур”лиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат
ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор
ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва
бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 29-моддасида, “Ҳуқуқбузарликлардан
жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат
жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни
таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шартшароитлар яратади”, деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 70-моддасида Жиноят содир этган шахс
агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарди ёки шахс намунали
хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб,
ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб эътироф этилса, суд уни жазодан озод
қилиши мумкинлиги белгиланган
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 01-сонли Қарорининг 2-бандида судларга тушунтирилсинки,
Жиноят Кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу
туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган
жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва
жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган
шахсларни ЖКнинг 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва
жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида
раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд, Олий суд Пленуми қароридаги раҳбарий тушунтиришларга амал
қилиб, Ю.Меликузиевнинг унинг шахсини, айбига тўлиқ, иқрорлиги, қилган
ишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, жиноятни содир қилган вақтида
вояга етмаган бўлганлигини, муқаддам судланмаганлигини, жиноят
оқибатида етказилган моддий зарарнинг миқдорини камлиги ва бу моддий
зарар тўлиқ қопланганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини ҳамда
содир этган жиноятини ижтимоий хафвлилик даражасини инобатга олиб,
мазкур холатда қилмиш ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб ҳисоблаб,
унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, уни
Ўзбекистон Республикаси ЖК 70-моддасига асосан жазодан озод қилишни
лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчи Х.Хабибуллаев фойдасига судланувчи
Ю.Меликузиевдан 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўм моддий зарар
тўлиқ қопланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457,
460, 463, 465-468, 471, 473, 476-моддаларига мувофиқ,
ҲУКМ
Қ И Л А Д И:
Судланувчи Меликузиев Юсуфбек Рустамжон ўғли (Melikuziyev
Yusufbek Rustamjon o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин
ва у ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинсин.
Ю.Меликузиевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг бекор қилинсин.
Жабрланувчи Х.Хабибуллаев фойдасига судланувчи Ю.Меликузиевдан
1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўм моддий зарар тўлиқ қопланганлиги
инобатга олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд
орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация
тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович