← Назад
Решение #642115 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| олатларни исботлаши керак ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 2 март
4-1001-2320/617-сонли иш
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "Хххх" АЖ
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг жавобгар – "Хххх" УК ҳисобидан 422 049 720 сўм асосий қарз ва
16 881 989 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни,
даъвогар вакили Ф.Гафуров (ишончнома асосида), иштирокида, суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар "Хххх" АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар "Хххх" УК ҳисобидан 422 049 720 сўм асосий қарз ва
16 881 989 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган палата ва
жавобгар вакиллари бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд уларнинг суд
мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво ариза талабларини
тўлиқ қаноатлантириб бериши сўради.
Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, иш материалларини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда–ФК)нинг
8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 11 февраль
куни 01-сонли асбоб ва ускуналарни сотиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сонли "Пахта тўқимачилик ишлаб
чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида"ги қарори талабидан келиб чиқиб, "Сотувчи" томонидан "Электрон
баҳолаш" МЧЖ баҳоловчи ташкилоти томонидан "Асбоб ва ускуналар"нинг
баҳоланганлиги ва жамиятнинг олий органи томонидан тегишли қарорлар асосида
"Сотувчи" Юқоричирчиқ тумани, Истиқлол МФЙда жойлашган "Хххх" АЖ ва
жамиятга қарашли "Жумабозор" ва "Ўртасарой" пахта тайѐрлаш масканларига
тегишли бўлган асбоб ускуналарни мулкий мажмуа сифатида "Сотиб олувчи"га
мулк мулк қилиб топшириш (сотиш) "Сотиб олувчи" эса ушбу " Асбоб
ускуналарни"ни қабул қилиб баҳосини белгиланган тартибда ва муддатларда
"Сотувчи"га бозор қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, "Хххх" АЖнинг баҳоланган қиймати
3 517 081 000 сўм, қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) 527 562 150 сўмни жами
4 044 643 150 сўм этиб белгиланган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, "Асбоб ва ускуналар" жавобгарга
топширилган.
Мазкур шартноманинг 2.3-бандига кўра, "Сотиб олувчи" келишилган
суммани тўлов графигига мувофиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.4-бандига кўра, "Сотиб олувчи" шартномада кўрсатилган
муддатларда ва миқдорда "Асбоб ускуналар"нинг баҳоси (қиймати) тўловини ўз
вақтида кечикирмасдан амалга ошириши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмасдан ҳар ойлик тўловлар амалга оширилмаган.
Натижада, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 422 049 720 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Ушбу қарздорлик жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлиги сабабли,
даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, шартномада назарда
тутилган мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмаганлиги сабабли мавжуд
қарздорликни жавобгар ҳисобидан ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 422 049 720 сўм
асосий қарзни ундириш талаби иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг суд мажлисида
берган кўрсатмалари билан тасдиқланганлигини инобатга олиб, даъво талабини
асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан шартноманинг
6.2-бандига асосан 16 881 989 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида
шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
судларга тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво
талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни
бузиш оқибатларига
номутаносиблигини инобатга олиб, 14 000 000 сўмга
қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 422 049 720 сўм асосий қарз,
4.000.000 сўм пеня ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар "Хххх" АЖ
фойдасига 422 049 720 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган
30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига
8 778 634,18 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов