Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/168 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI AJ Ответчик / Подсудимый SANGZOR фермер хўжалиги
Source ID 1052226 Claim ID 3149580 PDF Hash a1c17ba8d2bc8c70... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/168-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти манфаатида Дўстлик туман прокуратурасининг, жавобгар “SANGZOR” фермер хўжалиги ҳисобидан 82.711.164 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туман прокурори ёрдамчиси Ё.Бўтаев ва даъвогар вакили Ў.Жалматов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ф.Ёдгоров (рахбар)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд аниқлади: Дўстлик туман прокуратураси даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SANGZOR” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 82.711.164 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган туман прокурор ёрдамчиси даъвогар манфаатларини ҳимоя қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги важларни қувватлаб, тарафлар ўртасида электр энергияси истеъмоли юзасидан тузилган шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги, қарздорлик юзасидан талабнома юборилганлиги, лекин жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига эьтироз билдириб, Дўстлик туман молия бўлими томонидан пул маблағлари вақтида ўтказиб берилмаганлиги сабабли қарздорлик юзага келганлигини билдириб, даьво аризани қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 05 январда электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандига кўра “таъминотчи” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. ФК 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФКнинг 6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади. Шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган. ФК 474-моддасига асосан агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши лозимлигига келишилган. Даъвогарнинг истеъмол қилинган электрнинг ҳақини тўлаб бериши лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Натижада даъвогар жавобгарнинг асосий қарздорлиги 82.711.164 сўмни ташкил этганлиги асоси билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бироқ, даъво аризасида жавобгарнинг электр энергияси истеъмолидан 2023 йилнинг 01 январь ҳолатига бўлган 82.711.164 сўм асосий қарздорлик ундириш сўралган бўлиб, иш ҳужжатларидан, хусусан, таққослаш далолатномасидан кўринишича, мазкур ундириш сўралган 82.711.164 сўмнинг 61.714.527 сўм қисмини асосий қарз ва 20.996.637 сўм қисмини эса жавобгар шартнома мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли ҳисобланган пеня ташкил этган. Мазкур асосий қарздорлик ва пеня ҳамда кўрсатилган хизматлар учун хизмат ҳақларини қўшиб ҳисобланганда жами қарздорлик 82.711.164 сўмни ташкил этган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан даъво аризасида пеня ундириш ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ ундириш талабининг мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган электр энергиясидан асосий қарздорлик 61.714.527 сўмни ташкил этади. Шу сабабли суд, даъвонинг 20.996.637 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. Жавобгар томонидан даъво талабини инкор этувчи далиллар ёки ҳужжатлар тақдим этилмади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилган ҳолатлар, даъвогар вакилларининг кўрсатмаси, бир томонлама имзоланган таққослаш далолатномаси, истеъмолчининг шахсий истеъмол картаси ҳамда бошқа иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, суд даъвонинг 82.711.164 сўм асосий қарз ундириш талабини 61.714.527 сўмга қаноатлантирилиши лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, еттинчи қисмига кўра эса давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб тақсимлашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти манфаатида Дўстлик туман прокуратурасининг, жавобгар “SANGZOR” фермер хўжалиги ҳисобидан 82.711.164 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг фойдасига жавобгар “SANGZOR” фермер хўжалиги ҳисобидан 61.714.527 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SANGZOR” фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1.234.290 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг асоссиз деб топилган қисми бўйича манфаати кўзланган шахс даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 419.933 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. О.Эргашев