← Назад
Решение #642252 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| даъво аризаси ИПК | 155 | — | law | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1107-2201/2334-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Тўраев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – У.Сайдахмедов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 2 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Маҳмудов ва
Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили –
юрисконсульт И.Умрзаков (2023 йил 4 январдаги 01/10-39-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакиллари Г.Эгамбердиева (раҳбар), Д.Нуритдинова
(2023 йил 2 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида), “Smart Star Business”
масъулияти чекланган жамияти вакили - юрисконсульт Б.Жўрабеков (2023 йил
1 мартдаги 01-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ангрен шаҳар
ҳокимлиги ва “Smart Star Business” масъулияти чекланган жамияти ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Gelikon Vest” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан шартномани бекор қилиш ва 120 000 000 сўм жарима
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 декабрдаги қарори устидан “Smart Star Business” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) “Gelikon Vest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ва Ангрен шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда
ҳокимият деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат
қилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил 24 августда ҳокимият иштирокида Тошкент
вилояти, Ангрен шаҳар, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, Ғ.Ғулом
кўчасида жойлашган “собиқ мусиқа мактаби биноси”ни сотиш бўйича тузилган
376/19-БС-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш ва жавобгардан
120 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
1
Суднинг 2022 йил 6 октябрдаги ажрими билан “Smart Star Business”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб
юритилади) ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида
тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинган. Даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги
қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан учинчи шахс кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда учинчи шахс
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини, Ғ.Ғулом
кўчасида жойлашган “собиқ мусиқа мактаби” биносидан 2016 йил 7 октябрдаги
298/02-16-сонли ҳамда 2016 йил 16 мартдаги 1307/02-18-сонли ижара
шартномаларига асосан фойдаланиб келаётганлиги, ижарага олинган бино
фойдаланиш учун яроқсиз, таъмирталаб аҳволда бўлганлиги сабабли, ҳокимият
томонидан тақдим этилган таъмирлаш далолатномасига асосан қурилиш
ташкилоти билан қурилиш таъмирлаш сметаси тузилиб, ўз маблағлари ҳисобига
ушбу бино 116 000 000 сўмга таъмирланганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Давлат мулки объектларидан фойдаланиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли
Фармонининг 9-бандига асосан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо
майдончасида сотилган давлат мулки объектларига доир инвестиция ва
ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш харидор томонидан ўз зиммасига
олинган маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқаришнинг бошланиши ва янги иш
ўринлари яратилишини назарда тутувчи мажбуриятлар бажарилгандан сўнг
даъвогар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши, жавобгар
томонидан инвестиция шартномасида келтирилган мажбуриятлар умуман
бажарилмаганлиги, бундан ташқари, шартноманинг 7.2-бандига асосан
шартноманинг 3.1-бандида назарда тутилган муддатлар тугаганидан кейин 3 ой
давомида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари, шунингдек пенялар
тўланмаса сотувчи мазкур шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли
эканлиги, харидор томонидан сотиб олиш тўловлари муддатида тўлиқ миқдорда
тўланмаганлиги, апелляция инстанцияси суди учинчи шахснинг манфаатлари ва
қонун билан ҳимояланадиган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини
кўрмаганлиги, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди
шартномасининг 5.4, 5.5 ва 7.4-бандлари талаблари бажарилмаганлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва учинчи шахс вакиллари
кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни,
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
2
жавобгар
вакиллари
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган ҳокимият вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Янгиобод
маҳалла фуқаролар йиғини, Ғ.Ғулом кўчасида жойлашган “собиқ мусиқа
мактаби” биноси Тошкент вилоят ҳокимининг 2019 йил 23 апрелдаги 322-сонли
қарори билан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали аукционга
чиқарилган.
Ҳокимият 2019 йил 3 августдаги 1909-сонли қарорига биноан объект
давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 2019 йил 19 августдаги электрон-онлайн
аукцион натижалари тўғрисидаги DA-0000722-сонли баённомага кўра жавобгар
аукцион ғолиби деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки
объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш
ҳақида” 2014 йил 5 октябрдаги 279-сонли қарори 82-бандининг иккинчи
қисмига кўра, аукцион (танлов) ўтказиш ёки оферта қилишни таклиф этиш
натижалари бўйича олди-сотди шартномаси бир тарафдан сотувчи ва бошқа
тарафдан ғолиб (қатнашчи) ёки талабгор ўртасида манфаатдор тарафнинг
балансда сақловчининг иштирокида тузилади.
Натижада даъвогар (сотувчи) ва жавобгар (харидор) ўртасида Ангрен
шаҳар ҳокимлиги иштирокида низоли объектни – давлат мулкини сотиш бўйича
олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.3-бандига кўра харидорга объектга бўлган мулкий
ҳуқуқ, яъни тасарруф этиш ҳуқуқисиз шартноманинг 3-бўлимига мувофиқ сотиб
олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан, шунингдек пеня вужудга келган тақдирда
пеня тўлангандан кейин ўтиши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, харидор объект учун 219 000 001 сўм
миқдордаги сотиб олиш тўловларини тўлашни амалга ошириши белгиланган
бўлиб, жавобгар томонидан 8 000 000 сўм тўлов тўланган.
3
Қолган 70 000 001 сўм 2019 йил 29 сентябргача, 70 000 000 сўм 2019 йил
29 октябргача, 71 000 000 сўм 2019 йил 29 ноябргача тўлаб берилиши
кўрсатилган.
Жавобгар томонидан 2019 йил 12 августдаги 1-сонли тўлов
топшириқномаси билан 8 000 000 сўм, 2019 йил 6 сентябрдаги 2-сонли тўлов
топшириқномаси билан 20 000 000 сўм, 2019 йил 12 сентябрдаги 3-сонли тўлов
топшириқномаси билан 20 000 000 сўм, 2019 йил 19 сентябрдаги 4-сонли тўлов
топшириқномаси билан 20 000 000 сўм, 2019 йил 24 сентябрдаги 5-сонли тўлов
топшириқномаси билан 10 000 001 сўм, 2019 йил 4 октябрдаги 6-сонли тўлов
топшириқномаси билан 25 000 000 сўм, 2019 йил 28 октябрдаги 7-сонли тўлов
топшириқномаси билан 18 000 000 сўм, 2019 йил 21 октябрдаги 8-сонли тўлов
топшириқномаси билан 20 000 000 сўм, жами 141 000 001 сўм тўловлар амалга
оширилган. Қолган 78 000 000 сўм тўлов кечикиб амалга оширилган бўлиб,
2020 йил 24 январдаги 211-сонли тўлов топшириқномаси билан 10 000 000 сўм,
2020 йил 25 августдаги 212-сонли тўлов топшириқномаси билан 30 000 000 сўм,
2020 йил 28 августдаги 184-сонли тўлов топшириқномаси билан 8 000 000 сўм,
2020 йил 22 октябрдаги 185-сонли тўлов топшириқномаси билан 5 000 000 сўм,
2020 йил 25 ноябрдаги 189-сонли тўлов топшириқномаси билан 10 000 000 сўм,
2020 йил 15 декабрдаги 195-сонли тўлов топшириқномаси билан 5 000 000 сўм,
2021 йил 16 февралдаги 33-сонли тўлов топшириқномаси билан 5 000 000 сўм,
2021 йил 1 мартдаги 59-сонли тўлов топшириқномаси билан 5 000 000 сўм
тўланган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2114/15727-сонли иш
бўйича қабул қилинган 2021 йил 11 июндаги ҳал қилув қарори билан
жавобгардан даъвогар фойдасига тўлов кечиктирилганлиги учун 5 658 800 сўм
пеня ундирилган.
Ўз навбатида, жавобгар 2019 йил 26 сентябрдаги 63-сонли хат билан
Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларини бошқариш агентлигига,
2019 йил 26 сентябрдаги 64-сонли хат билан ҳокимиятга мурожаат қилиб,
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан объектни топширишни
сўраган.
Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари жавобгарга 2019 йил 29 октябрдаги
04/19-105-сонли жавоб хати билан жавобгарнинг юқорида келтирилган хатлари
ижросини тез кунларда ҳал қилишини маълум қилган. Бироқ, муаммо ҳал
бўлмаганлиги сабабли жавобгар 2019 йил 12 ноябрдаги 74-сонли хат билан,
2020 йил 10 январдаги 9-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат
Активларини бошқариш агентлигига, 2020 йил 10 январдаги 10-сонли хат билан
ҳокимиятга, 2020 йил 18 мартдаги 21-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси
Давлат Активларини бошқариш агентлигига, 2020 йил 18 мартдаги 22-сонли хат
билан ҳокимиятга, 2020 йил 11 майдаги 31-сонли хат билан Ўзбекистон
Республикаси Давлат Активларини бошқариш агентлигига, 2020 йил 11 майдаги
32-сонли хат билан ҳокимиятга, 2020 йил 9 сентябрдаги 32-сонли хат билан
Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларини бошқариш агентлигига,
2020 йил 23 ноябрдаги 33-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат
Активларини бошқариш агентлигига, 2020 йил 23 декабрдаги 62-сонли хат
4
билан ҳокимиятга мурожаат қилиб, жавобгарга инвестиция муҳитини яратиб
бериши кераклиги ва объектни топширишни сўраган.
Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари жавобгарга 2021 йил 29 январда
1-7/2076-сонли жавоб хати йўллаб, унда юқорида келтирилган мурожаатларга
жавобан судга учинчи шахсни объектдан чиқариш тўғрисида мурожаат
қилганини маълум қилган.
Жавобгар 2021 йил 23 февралдаги 35-сонли хат билан Ўзбекистон
Республикаси Давлат Активларини бошқариш агентлигига, 2021 йил 7 июлдаги
20-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларини бошқариш
агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига такроран мурожаат
қилган. Жавобгар 2021 йил 7 июлдаги 21-сонли хат билан ҳокимиятга ва
2021 йил 8 июлдаги хат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларини
бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат
қилиб, харидорга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини олишда амалий
ёрдам беришни сўраган.
Жавобгар 2021 йил 29 июлдаги 21-сонли хат билан ҳокимиятга мурожаат
қилиб, топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан объектни топширишни,
2021 йил 29 июлдаги 22-сонли хат билан Ангрен шаҳар прокуратурасига
мурожаат қилиб, топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан объект
топширилмаганлигини маълум қилиб, объектни қабул қилиб олиши учун
амалий ёрдам беришни сўраган.
Жавобгар 2021 йил 22 сентябрдаги 22-сонли хат билан ҳокимиятга,
2021 йил 22 сентябрдаги 23-сонли хат билан Ангрен шаҳар прокуратурасига,
2021 йил 7 октябрдаги 80-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат
Активларини бошқариш агентлигига мурожаат қилиб, объектни қабул қилиб
олмаганлигини билдирган.
Жавобгар 2021 йил 22 декабрдаги 84-сонли хат билан ҳокимиятга
мурожаат қилиб, топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан объектни
топширишни сўраган.
Жавобгар 2022 йил 2 мартдаги 7-сонли, 2022 йил 5 августдаги 30-сонли
хат билан ҳокимиятга, 2022 йил 5 августдаги 31-сонли хат билан Ангрен шаҳар
прокуратурасига мурожаат қилиб, объектдан ноқонуний фойдаланиб келаётган
корхонага чора кўриб, шартнома шартларига кўра бинони бўшатиб беришни
таъминлашни сўраган.
Жавобгар 2022 йил 17 октябрдаги 22-сонли хат билан Ўзбекистон
Республикаси Давлат Активларини бошқариш агентлигига мурожаат қилиб,
2022 йил 20 сентябрда ҳокимият билан топшириш-қабул қилиш далолатномаси
имзоланганлигини ҳисобга олиб, инвестиция муддатини узайтириб беришни
сўраган.
Ангрен шаҳар ҳокими в.б. А.Раимов 2022 йил 11 августда даъвогарга
170/22-сонли хат билан мурожаат қилиб, унда объект 2018 йил 16 мартдаги
1307/02-18-сонли ижара шартномасига кўра учинчи шахс томонидан 2018 йил
31 декабрга қадар фойдаланилган бўлиб, ижара тўловларидан қарздорлиги
мавжудлиги сабабли “Тошкент вилояти Давлат мулкини ижарага бериш
маркази” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда Марказ деб юритилади)
томонидан дебитор қарздорликни ундириш бўйича Оҳангарон туманлараро
5
иқтисодий судига даъво аризаси киритилган бўлиб, суднинг ҳал қилув қарорига
кўра асосий қарз ва пеня ундирилганлиги, Марказ томонидан ижара
шартномаси узайтирилмаган бўлса-да, ҳалигача учинчи шахс томонидан
ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги баён қилиниб, ҳокимиятдан
жавобгарга нисбатан олди-сотди шартномасини бекор қилиш бўйича
киритилган даъво аризасини кўриб чиқмасдан қайтарилишига амалий ёрдам
кўрсатиш сўралган.
Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосарининг жавобгарнинг мурожаатларига
жавоб тариқасида йўллаган 2022 йил 15 августдаги ИФ-787-сонли хатига кўра,
Ангрен шаҳар ҳокими 2021 йил 2 декабрда Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судига 2021 йил 23 ноябрдаги 1-6/517-сонли даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, унда учинчи шахсни "собиқ мусиқа мактаби” биносидан мажбурий
кўчиришни сўраганлиги, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
9 декабрдаги ажримига кўра, даъво аризаси ИПК 155-моддаси биринчи
қисмининг 71-бандига риоя қилмаганлиги асоси билан қайтарилганлиги, шу
сабабли ҳозирги кунда ҳокимият ва учинчи шахс ўртасида медиация йўли билан
низони ҳал этиш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилган.
Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Зайниддинов 2022 йил
20 сентябрда даъвогарга 188/22-сонли хат билан мурожаат қилиб, бугунги кунда
шартнома шартларини бажариш ҳамда инвестор бўлган харидорга қулай
инвестицион муҳит яратиш мақсадида ҳокимият томонидан объектни 2022 йил
20 сентябрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида тақдим
этилганлиги, шу боис даъвогардан шартнома шартларига кўра жавобгар
томонидан киритиладиган инвестиция киритиш муддатини узайтирилишида
амалий ёрдам бериш сўралган.
Иш ҳужжатларида 2022 йил 20 сентябрдаги объектни топшириш ва
қабул-қилиш далолатномаси мавжуд бўлиб, унда объект ҳокимият томонидан
топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра объект учинчи шахс
фойдаланишида турибди.
Жавобгар 2022 йил 18 октябрдаги 23-сонли хат билан Тошкент вилояти
ҳокимиятига мурожаат қилиб, унда ҳокимият билан 2022 йил
20 сентябрда топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланганлиги, шу боис
олди-сотди шартномаси бўйича инвестиция муддатини узайтириб беришга
амалий ёрдам бериш сўралган.
Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари томонидан жавобгарнинг 2022 йил
18 октябрдаги 23-сонли хатига жавобан 2022 йил 19 октябрдаги
NSh-5-6375-сонли жавоб хати юборилган бўлиб, унда ҳокимият жавобгарга
объектни кечикиб топширганлиги сабабли инвестиция киритиш муддатини
узайтириш масаласини кўриб чиқилишини маълум қилган.
Марказнинг жавобгар ва ҳокимиятга йўллаган 2020 йил 19 мартдаги
01/02-105-сонли хатида ҳокимият балансида бўлган "собиқ мусиқа мактаби”
биноси учинчи шахсга 2018 йил 16 мартдаги 1307/02-18-сонли ижара
шартномасига асосан 2018 йил 1 январдан 2018 йил 31 декабрга қадар бўлган
муддатга расмийлаштирилиб берилганлигини, ҳокимият томонидан объектга
2019 йилда ижара шартномасини қайта расмийлаштириш ёки ушбу объектни
6
“E-IJRO AUKSION” ягона электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига
жойлаштириш юзасидан мурожаатлар келиб тушмаганлигини, бугунги кунда
объектга ижара маркази томонидан уч томонлама ижара шартномаси
расмийлаштирилганлиги маълум қилинган.
Яъни, жавобгар объект учун 219 000 001 сўм миқдордаги сотиб олиш
тўловларини тўлашни амалга оширганига қарамасдан объект унга
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан топширилмаган, учинчи шахс
объектни бўшатиб бермаган.
Олди-сотди шартномасининг 5.4-бандида харидор (жавобгар) мазкур
шартноманинг 2-иловасига мувофиқ 12 ой муддатда (2020 йилнинг август ойига
қадар) 800 000 000 сўм миқдорида инвестиция мажбуриятини тасдиқланган
графикка асосан бажариши, объектда таъмирлаш-реконструкция ишларини
амалга ошириши, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда объектда меҳмонхона
фаолиятини ташкил этиш орқали 5 та янги ишчи ўрни яратиши лозимлиги
белгиланган.
Даъвогар ва ҳокимиятнинг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги
оқибатида жавобгар объектга кира олмаган, натижада жавобгарнинг
800 000 000 сўмлик инвестиция киритиш мажбурияти бажарилмай қолган.
Шунинг учун жавобгар 2019 йил 30 августдаги 52-сонли хат билан
ҳокимиятга мурожаат қилиб, топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан
объектни топширишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра,
агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ
ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.4-бандига кўра, шартнома
харидор томонидан уч ой мобайнида ушбу шартномада назарда тутилган
кўринишларда ва ҳажмларда (навбатдаги, оралиқ инвестиция даврида миқдор
жиҳатидан) инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган (ёки лозим даражада
бажарилмаган) тақдирда сотувчи ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор
қилишга ҳақли. Харидор томонидан ҳеч қандай ҳисса бўлмаган тақдирда унга
нисбатан олинган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида
жарима саннкциялари қўлланилиши белгиланган.
Жавобгарнинг 2019 йил 30 августдаги 52-сонли хатига жавобан Ангрен
шаҳар ҳокими ўринбосарининг 2019 йил 6 майдаги 1-12/452-сонли талабномаси
учинчи шахсга юборилган бўлиб, унда Марказ (ижарага берувчи), учинчи шахс
(ижарага олувчи) ва ҳокимият (балансда сақловчи) ўртасида 2018 йил
16 мартда тузилган 1307/02-18-сонли бино ва иншоотларни ёки уларнинг
қисмларини ижарага бериш бўйича шартнома тузилганлиги, ижара объекти
ҳисобланган "собиқ мусиқа мактаби” биносини ижара бериш муддати 2018 йил
1 январдан 2018 йил 31 декабрга қадар деб белгиланганлиги, 2018 йил давомида
объектдан фойдаланганлик учун жами 16 216 702,24 сўм қарздорлик
ҳисобланганлиги, учинчи шахс томонидан шартномадаги мажбуриятлар
бажарилмаганлиги сабабли, шартнома 4.1-бандининг ўнинчи хатбошисини
қўллаган ҳолда 2019 йил учун ижара шартномасини узайтирмаслигини маълум
қилган ҳамда шартноманинг 4.4-бандининг 9-хатбошисига асосан объектни
7
3 кун ичида ҳокимиятга топшириш талаб этилган. Бироқ талабнома
юборилганлигига қарамасдан, учинчи шахс объектни ҳокимиятга топширмаган.
Демак, жавобгарга инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни
бажариш учун даъвогар томонидан инвестицион муҳит яратиб берилмаган ва
объект белгиланган тартибда топширилмаган. Шу сабабли, жавобгар
шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажара олмай қолган.
Бундан ташқари, учинчи шахс тарафлар ўртасида 2019 йил 24 агвустда
тузилган Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар
йиғини, Ғ.Ғулом кўчасида жойлашган “собиқ мусиқа мактаби биноси”ни сотиш
бўйича тузилган 376/19-БС-сонли олди-сотди шартномаси бўйича тараф
ҳисобланмайди. Яъни, учинчи шахс олди-сотди шартномасини бекор қилиш
юзасидан низолаша олмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати учинчи шахснинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундай ҳолатда, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди томонидан иш
юзасидан қарор қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги,
ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Бундай
ҳолатда,
судлов
ҳайъати
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари учинчи шахс зиммасига
юклатилади. Учинчи шахс судга шикоят билан мурожаат қилишда тўланган
суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Smart Star Business” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
8
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Ш. Маҳмудов
9