Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1227 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ "Қишлоқ қурилиш банки" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Марварид Файз масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1031458 Claim ID 3133001 PDF Hash a680e6e7e2337f97... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Ушбу кодекснинг 744-моддаси Ушбу кодекс 744 code_article
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов 2023 йил 2 март 4-1806-2201/1227-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар М.Базаров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Марварид файз” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Махмудов (ишончнома асосида) (палата ва жавобгар вакили иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Марварид файз” масъулияти чекланган жамиятидан гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан муддатидан олдин жами 347 328 000 сўм кредит қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига гаровга қўйилган мулк ҳисобидан муддатидан олдин 93 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 32 645 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 221 683 000 сўм муддатли асосий кредит қарз ва суд харажатлари ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар “Марварид файз” масъулияти чекланган жамияти апелляция шикояти берган. Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикояти асоссиз эканлигини, кредит қарздорлик мавжудлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари кредит мақсадли ишлатилганлигини, тўйхона қурганлигини, иқтисодий аҳволи сабабли кредит тўловларини ўз вақтида тўлай олмаганлигини маълум қилган. Суд мажлиси кейинга қолдирилганлиги тўғрисида палата ва жавобгар раҳбари тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Шунга кўра, судлов ҳайъати иш бўйича дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбарининг ҳамда даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра, 2021 йил 7 майда даъвогар АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" ҳамда жавобгар “Марварид файз” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 72-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра банк томонидан қарз олувчига “Тўйхона ва маиший хизмат кўрсатиш биносини таъмирлаш ва жиҳозлаш” мақсадида 3 йил муддатда 350 000 000 сўм миқдорида кредит маблағини ажратилган. Кредитни таъминоти сифатида 2021 йил 17 майда расийлаштирилган ипотека шартномаси асосида “Марварид файз” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Яккабоғ тумани, “Татар” МФЙ, Умаршайх Мирзо кўчаси, 38-уйда жойлашган нотурар-жой бино иншоатлари гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган ушбу мулк тарафлар томонидан 437 500 000 сўмга баҳоланган. Банк кредит шартномасига асосан кредит маблағини ўз вақтида ажратган бўлсада, аммо жавобгар шартнома шартларига лозим даражада риоя қилмасдан тўловларни кечиктирган. Шу сабабли палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит маблағини гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан муддатидан олдин ундиришни сўраган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари ва қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандида банк қарз олувчига мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағини (кредит) бериш, қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ушбу кодекснинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 738-моддасига кўра қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинган. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириб, жавобгардан республика бюджетига 3 473 280 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 234, 744моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Марварид файз” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган почта харажати жавобгар “Марварид файз” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Жавобгар “Марварид файз” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 3 473 280 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар М.Базаров Ҳ.Турсунов