Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/404 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" aksiyadorlik jamiyati Ответчик / Подсудимый АНОРБОЙ-АНОР фермер хўжалиги
Source ID 1189236 Claim ID 3183062 PDF Hash 8ad44d2f54a90913... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 март 4-1103-2302/404-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Э.Р.Курбонов раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар Оққўрғон туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “АНОРБОЙ-АНОР” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 11.448.830 сўм асосий қарздорлик ва 352.684 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризани тарафлар иштирокисиз, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Оққўрғон туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “АНОРБОЙ-АНОР” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 11.448.830 сўм асосий қарздорлик ва 352.684 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади. Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида даъвогар ва жавобгар суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 2, 3-қисмларини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи”га электр энергияси етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 11.448.830 сўм қарздорликка йўл қўйган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома ижросиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Бироқ, суд ишни кўриш вақтида манфаати кўзланган шахс вакили томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан асосий қарз ва пеня тўлиқ тўланганлиги аниқланди. Шу боисдан суд жавобгар томонидан қарздорлик суд мажлисигача ихтиёрий равишда тўланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 11.448.830 сўм асосий қарздорлик ва 352.684 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади, шунингдек, ушбу модданинг 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра суд даъвогарнинг даъво талабини рад этишни, суд харажатларини ундиришни жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби рад этилсин. Жавобгар “АНОРБОЙ-АНОР” фермер хўжалиги ҳисобидан: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: Э.Р.Курбонов