Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2302/3 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый MATLUBA DILNURA NIGINA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1060347 Claim ID 3100243 PDF Hash cf238f16ee617647... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
онуни 26-моддаси онуни 26 law
онун 27-моддаси онун 27 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тel: (0 369) 423-37-57 Fax: (0 369) 423-37-57 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 март 4-1603-2302/3-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ "Агробанк" манфаатида жавобгар ХХХХХва қўшимча жавобгар ХХХХХнинг барча турдаги мол-мулклари ҳисобидан кредит муддати келмаган қисмидан бўлган 350 000 000 сўм, муддати ўтган қисмидан бўлган 185 815 817 сўм, фоизидан бўлган 43 608 000 сўм, жами 579 423 817 сўм ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Алиев (2022 йил 11 октябрдаги 01/920-сонли ишончнома асосида) (жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ "Агробанк" манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХХва қўшимча жавобгар ХХХХХнинг барча турдаги мол-мулклари ҳисобидан кредит муддати келмаган қисмидан бўлган 350 000 000 сўм, муддати ўтган қисмидан бўлган 185 815 817 сўм, фоизидан бўлган 43 608 000 сўм, жами 579 423 817 сўм ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар манфаати кўзланган шахс вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан кредитнинг асосий қарз ва фоиз тўловлари муддати бир неча марта бузилганлигини, кредит қарздорлиги ошиб бораётганлигини билдириб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва қўшимча жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд, шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга ариза тақдим этиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, ИПКнинг 170-моддаси иккинчи ва учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси вакили ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва жавобгар ўртасида 2021 йил 5 апрелда 53-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк 36 ой муддатга, йиллик 21 фоизга, жумладан 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб бериш шарти билан 700 000 000 сўм кредит бериши, жавобгар эса олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда ва шартларда кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Кредит мажбуриятларининг бажарилишини таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами белгиси 50 637 BBA бўлган SITROTRUK ZZ3251N3641AGU18C русумли юк ўзи ағдарувчи автотранспорт воситасини, ҳамда 2012 йилда ишлаб чиқарилган, ROBEX-140W русумли, завод №HHKHZ404PC00001649, давлат рақами 50 FA 042 бўлган, экскватор автотранспорт воситасини 2021 йил 6 апрелдаги гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган. Шунингдек, жамғарма, банк ва қарз олувчи ўртасида кредит фоиз харажатларини банкка қисман қоплаш тўғрисида 2021 йил 7 апрелда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (бундан буён матнда жамғарма деб юритилади), АТБ "Агробанк" Чуст филиали ва ХХХХХўртасида уч томонлама 2021/С-20199-сонли Компенсация тақдим этиш шартномаси тузилиб, ушбу шартномага кўра, жамғарма томонидан 36 ой кредит шартномасига мос муддатга йиллик кредит фоизининг 5 фоизини компенсация қилишга келишилган. Ушбу кредит шартномасининг 3.5.-3.11. ва 4.7-4.9. -бандларига кўра, қарздор томонидан шартноманинг мажбуриятларни бажармаган, кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаган тақдирда, жумладан кредитдан фойдаланиш учун тўланадиган фоизлар белгиланган муддатдан 30 кундан ортиқ кечиктирилганда банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги, шу жумладан “қарз олувчи” томонидан “банк”га кредитни қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулкни шартномага асосан олиб қўйиш ва сотиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Банк томонидан ўз мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга кредит суммаси берилган, жавобгар томонидан кредитни қайтариш графигига риоя қилинмасдан, натижада шартнома бўйича жами 579 423 817 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги мавжуд бўлган. Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг кредит қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига кредит муддати келмаган қисмидан бўлган 350 000 000 сўм, муддати ўтган қисмидан бўлган 185 815 817 сўм, фоизидан бўлган 43 608 000 сўм, жами 579 423 817 сўм ундирилиши лозим. Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида кредит қарздорликни ундирувини гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Мазкур кредит шартномаси бўйича кредит таъминоти сифатида 2021 йил 6 апрелдаги гаров шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами белгиси 50 637 BBA бўлган SITROTRUK ZZ3251N3641AGU18C русумли юк ўзи ағдарувчи автотранспорт воситаси, ҳамда 2012 йилда ишлаб чиқарилган, ROBEX140W русумли, завод №HHKHZ404PC00001649, давлат рақами 50 FA 042 бўлган, экскватор автотранспорт воситаси гаровга қўйилган. Ушбу гаров мулкини яроқлилигини аниқлаш ва баҳолаш далолатномасига кўра SITROTRUK русумли юк ўзи ағдарувчи автотранспорт воситаси 430 825 200 сўмга ва ROBEX-140W русумли экскватор автотранспорт воситаси 493 315 800 сўмга, жами 924 141 000 сўмга қайта баҳоланган. ФК 279-моддасининг биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги қонуни 26-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ушбу Қонун 27-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига кредит муддати келмаган қисмидан бўлган 350 000 000 сўм, муддати ўтган қисмидан бўлган 185 815 817 сўм, фоизидан бўлган 43 608 000 сўм, жами 579 423 817 сўм кредит қарздорликни ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаровдаги мол-мулкка қаратишни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, шунингдек, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу боис суд жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 11 588 476,34 сўм давлат божи, даъвогар ҳисобига 30 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХХХҳисобидан: бўлган 350 000 000 сўм, муддати ўтган қисмидан бўлган 185 815 817 сўм, фоизидан бўлган 43 608 000 сўм, жами 579 423 817 сўм кредит қарздорлиги ва 30 000 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 11 588 476,34 сўм давлат божи ундирилсин. Кредит қарздорликни ундируви қўшимча жавобгар ХХХХХга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами белгиси 50 637 BBA бўлган SITROTRUK ZZ3251N3641AGU18C русумли юк ўзи ағдарувчи автотранспорт воситаси, ҳамда 2012 йилда ишлаб чиқарилган, ROBEX140W русумли, завод №HHKHZ404PC00001649, давлат рақами 50 FA 042 бўлган, экскватор автотранспорт воситаларига қаратилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда кучга киради. Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Р. Мухиддинов