← Назад
Решение #642493 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| Кодекс | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| шунингдек ушбу кодекс | 538 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 март
4-1104-2302/637-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "ХХХХ" АЖ
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 105 300 000 сўм асосий
қарз, 52 650 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни даъвогар вакили – С.Назаров (ишончнома асосида)
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар "ХХХХ" АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судига мурожаат қилиб жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 105 300 000 сўм
асосий қарз, 52 650 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар
бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан
хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда–ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш
ва фойдалаш ѐки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади,
шунингдек ушбу кодекснинг 538-моддасига асосан мол-мулкни ижарага бериш
ҳуқуқи шу мол-мулк эгасига тегишли ҳисобланиб, бу шартномага асосан
даъвогар томонидан ашѐни вақтинчалик ижарага бериши, жавобгар эса мазкур
ашѐдан вақтинчалик фойдаланганлиги учун ҳар бир ойда шартномада
белгиланган тўловларни амалга ошириши лозим.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (ижарага берувчи) билан
жавобгар (ижарага олувчи) ўртасида 2022 йил 5 январда 39-сонли ижара
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга Тошкент вилояти,
Бўка тумани, Ифтихор ҚФЙ, Бўка маҳалласида жойлашган умумий майдони 19
833 кв.метрни ташкил этувчи (ижара объектини) ижарага бериши, жавобгар эса
ҳар ойда даъвогарга ижара ҳақи тўлаши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-3.1.1-бандларига кўра, бир ойлик ижара тўлови 17 550
000 сўмни, 1 йилга 210 600 000 сўм этиб белгиланган.
Ижара шартномасининг 3.1.2-бандига кўра жавобгар ижара ҳақини ҳар
ойнинг 15 санасигача амалга ошириши лозимлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан ижара ҳақи умуман тўланмаганлиги натижасида
жавобгарнинг даъвогар олдида 105 300 000 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг ижара қарзини тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилиб, тўловлар вақтида амалга оширилмаган.
Ушбу қарздорлик даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва иш ҳужжатлари
билан тасдиқланишини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан
105 300 000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан шартноманинг 7.1-бандига асосан
52 650 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида
бажарилмаганлиги сабабли даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 52 650 000 сўм пеня миқдорини 10 000.000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
326, 333, 326-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118,
176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" АЖ фойдасига
105 300 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 3 159 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов