Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/659 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "JAHONGIR AGRO BIZNES" фермер хўжалиги
Source ID 1035162 Claim ID 3162692 PDF Hash 8ca2c9e66744cc81... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz АЖРИМ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 2 март Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ѐрдамчиси Ф.Х.Қулматов котиблигида, аризачи – ХХХ жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалигининг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган электрон кўринишда шакллантирилган иқтисодий ишни аризачи вакили Р.Халилов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) ва жавобгар вакили С.Саломов (раҳбар, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи – ХХХ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан 2022 йил учун тақдим этилиши лозим бўлган юридик шахслардан олинадиган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер солиғи бўйича тегишли солиқ ҳисоботини тақдим этилмаганлиги сабабли унинг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан аризадаги ҳолатлар бартараф этилмаганлигини билдирди ва ариза талабини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашиб, “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан 2022 йил учун тақдим этилиши лозим бўлган юридик шахслардан олинадиган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер солиғи бўйича тегишли солиқ ҳисоботини электрон равишда топширилганлигини айтиб, аризачининг аризасини рад қилишни ва шу билан бирга аризачининг аризасини бошқарма бошлиғининг ўринбосари имзолаганлиги боис, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд, томнларнинг вакилларини кўрсатувларини, иш ҳужжатарни ўрганиб, қуйидагиларга асосан, аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг, биринчи қисми, 3-бандига биноан, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ѐки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ѐхуд мансаб мавқеи ѐки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. 1 4-1104-2301/659-сонли иш Аризачининг судга тақдим этган 2023 йил 13 февралдаги 03-40068818-сонли электрон равишда шакллантирилган аризасини ХХХ бошлиғининг ўринбосари Х.Пирназаров томонидан имзоланган. Аммо, аризани Х.Пирназаров томонидан имзолаш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон иш ҳужжатларига тақдим этилмаганлиги боис, суд аризани уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунини талабларига кўра, кўрмасдан қолдирилган ишлар бўйича давлат божи ундирилиши белгиланган. Аммо, иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 9-моддаси 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 118, 195-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 9-моддаси 19-банди асосланиб, суд Аризачи – ХХХнинг жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалигини банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги электрон кўринишда шакллантирилган аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Мазкур ажрим устидан тегишли тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.Н.Равшанов 2