← Назад
Решение #643093 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2202/1701-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда маърузачи судья –
Ш.Абдухаликов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Д.Убайдуллаев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 март
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Ш.Мирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари У.Холиков ва Д.Убайдуллаевдан
иборат таркибда, Х.Азизовнинг котиблигида, “XISTEVARZ G’OLIB EKSPORT”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси А.Ниёзов (паспорт
асосида), “YUKSAK QURULISH” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
У.Ўлмасов, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили, бош инспектори
А.Рўзиматов иштирокида, даъвогар – “XISTEVARZ G’OLIB EKSPORT” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар – “YUKSAK QURULISH” масъулияти чекланган
жамиятидан 49 799 971 сўм асосий қарз, 122 794 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича Бўстон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил
27 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан “YUKSAK QURULISH”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти
асосида
ишни
Андижон
вилоят
суди
биносида
бўлиб
ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“XISTEVARZ G’OLIB EKSPORT” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнларда – “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “YUKSAK QURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан
(бундан буён матнларда – “жавобгар” деб юритилади) 49 799 971 сўм асосий
қарз, 122 794 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан
49 799 971 сўм асосий қарз, 122 794 сўм фоиз ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан
киритилган апелляция шикоятида, 2020 йил 9 январдаги эски шартномага
асосан тузилган эски 35-сонли ҳисобварақ-фактура жавобгар жамият шахсий
кабинетига даъвогар корхонанинг техник хатоси билан электрон равишда
юборилганлиги, ушбу ҳисобварақ-фактура эса жамият ҳисобчисининг хатоси
билан имзоланганлиги, бироқ ҳеч қандай операция бажарилмаганлиги,
бу ҳақида даъвогарга тузатиш киритиш ҳақида расмий равишда билдирги
билан мурожаат қилганлиги, тарафлар ўртасида иккита шартнома
тузилганлиги, ҳисобварақ-фактуранинг эса 3 та расмийлаштирилиши бир-
бирига мос келмаслиги, қабул қилинмаган маҳсулот учун ҳақ тўланмаслиги
каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор
қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари апелляция шикоятида
келтирган важларини қувватлаб, 2020 йил 9 январда ҳамда 2020 йил
23 августда тарафлар ўртасида 2 та шартнома расмийлаштирилганлигини,
бундан бошқа шартнома тузилмаганлигини, 2020 йил 23 августдаги шартнома
ўзида ҳам сақланиб қолмаганлигини, шу сабабли ушбу шартномани судга
тақдим эта олмаслигини, 2020 йил 9 январдаги эски шартномага асосан
тузилган эски 35-сонли ҳисобварақ-фактура жавобгар жамият шахсий
кабинетига даъвогар корхонанинг техник хатоси билан электрон равишда
юборилганлигини, ушбу ҳисобварақ-фактура эса жамият ҳисобчисининг хатоси
билан имзоланганлигини, бироқ ҳеч қандай операция бажарилмаганлигини,
бу ҳақида даъвогарга тузатиш киритиш ҳақида расмий равишда билдирги
билан мурожаат қилганлигини, тарафлар ўртасида иккита шартнома
тузилганлигини, ҳисобварақ-фактуранинг эса 3 та расмийлаштирилиши бирбирига мос келмаслигини, ҳисобчиси томонидан 2023 йилнинг февраль ойида
қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини қайта тузатувчи ҳисобот тақдим
этганлигини, 4 636 957,15 сўм қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобдан
чиқарганлигини, ҳисоботларни қачон тузатиш аҳамият касб этмаслигини, қабул
қилинмаган маҳсулот учун ҳақ тўланмаслигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, апелляция
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, шикоятда келтирилган важлар
асоссизлигини,
ҳисобварақ-фактураларга
асосан
маҳсулотлар
етказилганлигини, бироқ, битта ҳисобварақ-фактура бўйича тўлов амалга
оширилмаганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили (мутахассис) суд
мажлисида тушунтириш бериб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорига 2-илова сифатида
тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш,
тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомда ҳисобварақфактураларнинг расмийлаштириш тартиби белгиланганлигини, етказиб
берувчилар томонидан ўзида мавжуд бўлмаган товарлар сотилганда ёҳуд бошқа
шубҳали ҳолатлар бўлганда маҳсулотлар етказиб берилмаган деб топилишини,
жавобгарнинг солиқ ҳисоботларида ҳам ушбу ҳисобварақ-фактура бўйича
маҳсулотлар олинганлиги акс этганлигини, бироқ, ушбу ҳолатда етказиб
берувчи томонидан юк хатлари, олувчи томонидан маҳсулотларни олиш учун
берилган ишончномалар талаб қилиниши лозимлигини, чунки, икки хил санада
битта шартнома бўйича бир хил ҳисобварақ-фактура тузилганлигини, нотўғри
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурага 365 кун мобайнида тегишли
тузатишлар киритиши мумкинлигини, жавобгар томонидан 2023 йилнинг
23 февраль куни 2020 йил декабрь ойи қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини
қайта тузатувчи ҳисобот тақдим этилганлигини, 4 636 957,15 сўм қўшилган
қиймат солиғи суммаси ҳисобдан чиқарганлигини, ушбу даврга қадар
ҳисоботларда акс этиб келинганлигини, бироқ, ҳисоботларга қачон тузатиш
аҳамият касб этмаслигини маълум қилди.
Судлов ҳайъати тарафларнинг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 9 январда
цемент маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида 35-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан сотувчи (даъвогар) жами 49 800 000
сўмлик цемент маҳсулотини етказиб бериши, олувчи (жавобгар) эса ҳақини
тўлаш ва қабул қилиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-2.2-бандларига биноан, жавобгар маҳсулот учун
олдиндан тўлов йўли билан 100 фоиз миқдорда тўлаши ҳамда маблағни
шартнома имзоланган кундан сўнг 30 кун ичида тўлаши лозим бўлган.
Жавобгар томонидан даъвогарга 2020 йил 1 апрелда тўлов мақсадида
“2020 йил 9 январдаги 35-сонли шартномага асосан олинадиган цемент учун
олдиндан тўлов 15% ҚҚС билан” деб 49 800 000 сўм маблағ тўлаб берилган.
Тарафлар ўртасида электрон шаклда расмийлаштирилган 2020 йил
16 апрелдаги 35-сонли ҳисобварақ-фактура асосида жавобгарга 49 799 998,82
сўмлик цемент маҳсулоти топширилган, жавобгар томонидан эса қабул қилиб
олинган.
Шунингдек, жавобгар томонидан даъвогарга 2020 йил 9 сентябрда тўлов
мақсадида “2020 йил 23 августдаги 73-сонли шартномага асосан олинадиган
цемент учун олдиндан тўлов 15% ҚҚС билан” деб 49 500 000 сўм маблағ тўлаб
берилган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2020 йил 23 августдаги 73-сонли
шартномани судга тақдим этиш сўралганда, тарафларда ушбу шартнома мавжуд
эмаслиги ва сақланиб қолмаганлигини маълум қилди.
Шундай
бўлса-да,
тарафлар
ўртасида
электрон
шаклда
расмийлаштирилган 2020 йил 30 сентябрдаги 73-сонли ҳисобварақ-фактура
асосида (2020 йил 23 августдаги 73-сонли шартномага асосан деб) жавобгарга
49 499 967,50 сўмлик цемент маҳсулоти топширилган, жавобгар томонидан эса
маҳсулотлар қабул қилиб олинган.
Юқорида қайд этилган 2 та ҳисобварақ-фактуралар бўйича жавобгар
тўловларни амалга оширганлигини ҳамда цемент маҳсулотларини қабул қилиб
олганлигини инкор этмади.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2020 йил 22 декабрда 35-сонли
электрон шаклда ҳисобварақ-фактура (2020 йил 9 январдаги 35-сонли
шартномага асосан деб) расмийлаштирилган бўлиб, унга биноан жавобгарга
49 800 004,80 сўмлик цемент маҳсулоти юборилган, жавобгар раҳбари
томонидан эса ҳисобварақ-фактура тасдиқланиб қабул қилиб олинган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги
4-1504-2201/3053-сонли иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан
даъвогар жамият банкрот деб эътироф этилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва жамиятнинг тугатиш бошқарувчиси этиб II-тоифали суд
бошқарувчиси А.Ниёзов тайинланган.
Тугатиш ишлари жараёнида даъвогар томонидан жавобгарга жами 3 та
ҳисобварақ-фактура асосида 149 099 971 сўмлик цемент маҳсулотлари етказиб
берилганлиги, жавобгар томонидан эса 99 300 000 сўм тўлов амалга
оширилганлиги, 2020 йил 22 декабрдаги 35-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича
тўлов амалга оширилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз
қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 49 799 971 сўм асосий қарздорликни ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнларда – “ФК” деб
юритилади) 327-моддаси талаби асосида ҳисобланган 122 794 сўм фоиз
суммасини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанцияси суди даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг 2020 йил 9 январдаги эски шартномага
асосан тузилган эски 35-сонли ҳисобварақ-фактура жавобгар жамият шахсий
кабинетига даъвогар корхонанинг техник хатоси билан электрон равишда
юборилганлиги, ушбу ҳисобварақ-фактура эса жамият ҳисобчисининг хатоси
билан имзоланганлиги, бироқ ҳеч қандай операция бажарилмаганлиги,
бу ҳақида даъвогарга тузатиш киритиш ҳақида расмий равишда билдирги
билан мурожаат қилганлиги, тарафлар ўртасида иккита шартнома
тузилганлиги, ҳисобварақ-фактуранинг эса 3 та расмийлаштирилиши бирбирига мос келмаслиги, қабул қилинмаган маҳсулот учун ҳақ тўланмаслиги,
ҳисобчиси томонидан 2023 йилнинг февраль ойида қўшилган қиймат солиғи
ҳисоботини қайта тузатувчи ҳисобот тақдим этганлиги, 4 636 957,15 сўм
қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобдан чиқарганлиги, ҳисоботларни
қачон тузатиш аҳамият касб этмаслиги ҳақидаги важлари билан келиша
олмайди.
ФКнинг 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ
солиқ
маъмурчилигини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарорида 2-илова сифатида тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнларда – “Низом” деб
юритилади)
2-бандига
биноан,
ҳисобварақ-фактура
—
Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига
эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги),
товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини
ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим
этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга
олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш
айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади.
Низомнинг 9-10-бандларига биноан, ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақфактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрлари Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ юритилади.
Товарларни (хизматларни) сотиб олувчи фақат электрон шаклда қабул
қилинган ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган ҚҚС суммасини ҳисобга
олишга ҳақли.
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 20 декабрдаги
20/1-104044-сонли хатида даъвогар томонидан 2020 йил 9 январда 35-сонли,
2020 йил 23 августда 73-сонли, 2020 йил 9 январда 35-сонли шартномалар
асосида 2020 йил 16 апрель, 2020 йил 30 сентябрь, 2020 йил 22 декабрь куни
жами 252 640 кг ҚҚСи билан 149 099 971,12 сўмлик цемент маҳсулотлари учун
электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилганлиги маълум қилинган.
Жавобгар 2020 йил 9 январдаги 35-сонли шартномага асосан 2020 йил
22 декабрдаги 35-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича 49 800 004,80 сўмлик
цемент маҳсулоти олмаганлигини, ҳисобчиси томонидан хатолик сабабли ушбу
фактура қабул қилиб олинганлигини важ қилиб келтирса-да, судлов ҳайъати
жавобгарнинг ушбу важлари билан ҳам келиша олмайди.
Чунки, ушбу ҳисобварақ-фактура жавобгар раҳбарининг электрон
рақамли имзоси билан тасдиқланиб қабул қилинган, бундан ташқари, 2020 йил
22 декабрдаги 35-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича олинган 49 800 004,80
сўмлик цемент маҳсулотлари 2023 йилнинг февраль ойига қадар жавобгарнинг
солиқ ҳисоботларида акс эттириб келинган.
Апелляция инстанциясида ишни кўриш жараёнида, орадан қарийб 2 йил
ўтгач, яъни 2023 йил 23 февралда 2020 йил декабрь ойи учун тузилган
қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини қайта тузатувчи ҳисобот тақдим этилган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
327-моддаси талабига биноан, асосли равишда кечиктирилган кунлар учун
122 794 сўм фоиз ҳисоблаб, ушбу суммани ундиришни сўраган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган
важлар асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнларда – “ИПК” деб юритилади) 278-моддасига биноан, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича,
суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққинчи қисмларига биноан, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда
жавобгар томонидан олдиндан тўланган 499 227 сўм давлат божи ва 30 000 сўм
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, шунингдек, жавобгардан
Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 118, 128, 278-моддаларини қўллаб,
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 декабрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 499 227 сўм давлат божи
ва 30 000 сўм почта харажати “YUKSAK QURILISH” масъулияти чекланган
жамияти зиммасида қолдирилсин.
“YUKSAK QURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг
депозит ҳисоб-рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан кассация тартибида шикоят (протест) қилиш мумкин.
Раислик қилувчи
/имз
Ш.Мирзаев
Судья
/имзо/
У.Холиков
Судья
/имзо/
Д.Убайдуллаев