Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/1746 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Барқарор савдо баракаси масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Мақросавдо масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1037271 Claim ID 3090801 PDF Hash e2887c5c367da568... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекс 441-моддаси Ушбу Кодекс 441 code_article
онуни 13-моддаси онуни 13 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Ушбу Кодекс 302-моддаси Ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2202/1746-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья Ж.Мамитов Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Абдурахманов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 2 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Барқарор савдо баракаси” масъулияти чекланган жамияти вакили З.Алақулов (раҳбар), “MAKRO SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари И.Туланов ва А.Усманов (2022 йил 15 сентябрдаги 295-сонли ордерга асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Барқарор савдо баракаси” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “MAKRO SAVDO” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 260 000 000 сўм асосий қарз, 130 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 июль кунги ҳал қилув қарори билан даъво аризани қаноатлантириш рад этилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорлари устидан Палата кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда жавобгарнинг омборидаги товарларни чиқариш дафтарида сохта ёзувлар киритилганлиги, даъвогар томонидан тасдиқланмаган электрон ҳисоб-варақ фактурани маҳсулотлар жўнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олиб бўлмаслиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили жавобгар томонидан товарлар етказиб берилмаганлигини билдириб, кассация шикоятини қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари даъвогар томонидан товар олиб кетилганлиги, товарни ким олиб кетганлигини билмаслигини, товарларни берилганлиги ҳолати бўйича ишончнома мавжуд эмаслигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 18 апрелда 45-сонли “260 000 000 сўмлик Линолеум ПВҲ сотиб олиш тўғрисида” шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан 2021 йил 12 майдаги 75-сонли тўлов топшириқномаси билан 80 000 000 сўм линолеум маҳсулоти учун, 76-сонли тўлов топшириқномаси билан 90 000 000 сўм ламинат маҳсулоти учун, 77-сонли тўлов топшириқномаси билан 90 000 000 сўм текстил учун ўтказилган. Даъвогар томонидан товарлар учун 260 000 000 сўм пул маблағлари жавобгарга ўтказилганлиги, бироқ шартномага асосан жавобгарнинг маҳсулотларни етказиб бермаганлиги важи билан Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 260 000 000 сўм асосий қарз, 130 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг 2021 йил 30 ноябрда 24-сонли электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлиги асоси билан даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу Кодекс 441-моддасининг биринчи қисмига кўра товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги” Низоми 63-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошисига асосан сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Шунингдек, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддасига кўра пул, товар-моддий бойликларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек молиявий ва бошқа ҳисоботлар бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади. Корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий бойликларни олиш учун ишончли шахсга берилган ёзма ваколат ишончнома деб тан олинади. Ишончнома корхона раҳбари ёки у томонидан қонунда белгиланган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан имзоланади. Ишончнома етказиб берувчи томонидан шартнома ва бошқа битимлар бўйича бериладиган товар-моддий бойликларни олишга берилади. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг маҳсулотларни даъвогарга топширганлиги, ҳақиқатда хўжалик операциялари амалга оширилганлиги ҳолатлари ўз тасдиғини топмаган. Қолаверса, 260 000 000 сўмлик товарлар даъвогар номидан қабул қилиб олиш учун берилган ишончнома ҳам мавжуд эмас. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олмасдан, биринчи инстанция суди даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Жавобгар томонидан 260 000 000 сўмлик маҳсулотлар даъвогар етказиб берилганлиги ёки топширилганлиги ҳолатлари ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли, даъвогарнинг жавобгардан 260 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъво аризасида маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги сабабли жавобгардан шартноманинг 5-бандига асосан 130 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талаби ҳам асосли ҳисобланади. Чунки, шартноманинг 5-бандида тарафлар шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан жавобгарлик назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига асосан товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди. Судлов ҳайъати пеня ундириш мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволига таъсир қилиши, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасини қўллаган ҳолда пеня миқдорини камайтириб, 50 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 2-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни, Палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 260 000 000 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня, 72 000 сўм почта харажатлари ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгардан республика бюджетига 15 600 000 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундиришни, ижро варақалари беришни, биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “MAKRO SAVDO” масъулияти чекланган жамиятидан “Барқарор савдо баракаси” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 260 000 000 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня, 72 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “MAKRO SAVDO” масъулияти чекланган жамиятидан: -республика бюджетига 15 600 000 сўм давлат божи; - Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев Б.Убайдуллаев