← Назад
Решение #643203 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 март
4-2101-2301/467-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида,
ХХХХХХХХХнинг даъвогар ХХХХХХХХХ манфаатини кўзлаб, жавобгар
“ХХХХХХХХХ” МЧЖдан 9.318.455 сўм асосий қарз ва 4.659.228 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
даъвогар вакили Р.Х (2023 йил 20 январдаги 00-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб,
а н и қ л а д и:
ХХХХХХХХХ даъвогар ХХХХХХХХХ (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар “ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўз
шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаётганлигини
кўрсатиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 9.318.455 сўм асосий қарз ва
4.659.228 сўм пеня ундиришни ҳамда ишни ХХХХХХ вакиллари
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
ХХХХХХХХХ жалб қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган учинчи шахс ва жавобгар вакиллари суд мажлисида
иштирок этишмади. Бироқ, ХХХХХХХХХ судга маълумот тақдим этиб,
унда тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини маълум қилган. Шунингдек, жавобгар вакили судга
илтимоснома тақдим этиб, унда асосий қарз тўлиқ тўланганлигини
инобатга олиб, даъво талабидаги пеняни ундирмасликни ва ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Бундай ҳолатда суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни
учинчи шахс ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади.
қисман қўллаб-қувватлаб, даъво аризаси судга киритилгандан сўнг
жавобгар асосий қарзни тўлиқ тўлаганлигини маълум қилиб, даъво
талабидаги пеняни ундиришни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок
этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
9 мартдаги 134-сонли қарори билан тасдиқланган “Кичик саноат
зоналари тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб
юритилади) талаблари асосида даъвогар (ижарага берувчи) ва жавобгар
(ижарачи) ўртасида ХХХХХ (бундан буён матнда ХХХХ деб юритилади)да
жойлашган, умумий майдони 00 Га бўлган ер участкасини инвестиция
мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан “ХХХХХХХХ” ишлаб
чиқариш корхонасини ташкил этиш мақсадида 000 йил муддатга ХХ
ҳудудидаги ер участкаси (бундан буён матнда объект деб юритилади)ни
узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисида 2020 йил 00 апрелда 00-сонли
шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси
бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни
вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун
топшириш мажбуриятини олади.
ФК 537-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер участкалари, ер
ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий
объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар,
иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш
жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа
ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши
мумкин.
Тарафлар ўртасида ер участкасини ижарага бериш тўғрисида
тузилган шартнома 00 йил муддатга тузилган бўлиб, унинг шартларига
кўра, ижара тўлови Халқ депутатлари ХХХКенгаши томонидан
тасдиқланган
ер
солиғи
ставкасига
асосан
ҳар
ойнинг
10 санасига қадар олдиндан тўланиши, ер солиғи ставкаси ўзгарган
тақдирда, тарафларнинг келишувига кўра шартноманинг тегишли
бандига ўзгартириш киритилиши лозимлиги белгиланган.
Даъвогар объектни жавобгарга топширган бўлсада, жавобгар
томонидан ижара тўловлари тўланмаган, шу боис даъвогар судга
мурожаат қилиб 2022 йил 31 декабрь ҳолатига тўланмаган жами
9.318.455 сўм ижара ҳақини ундириш талабини қўйган.
ФКнинг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-
муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади.
Бинобарин,
ФКнинг
236-моддасига
кўра,
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган
маълумотномага кўра, даъво талабидаги ундириш сўралган
9.318.455 сўм асосий қарз суммаси даъво аризаси судга тақдим
қилингандан сўнг тўлиқ тўлаб берилган. Ушбу ҳолат даъвогарнинг
2023 йил 2 мартдаги 01/90-сонли маълумотномаси билан тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
баҳолаб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги тўлаб
берилганлиги, яъни низо бартараф этилганлигини инобатга олиб,
даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
Даъво аризасида 4.659.228 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига мувофиқ
ижара тўлови ҳар ойнинг 10 санасигача олдиндан тўланиши
белгиланган.
Лекин, жавобгар томонидан ижара тўлови тўланмаганлиги
сабабли, даъвогар жавобгардан 4.659.228 сўм пеня ундириш талабини
қўйган.
Ижара шартномасининг 2.4-бандига асосан тўлов кечиктирилган
ҳар бир кун учун 0,4 фоиздан, аммо кечиктирилган тўловнинг
50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгиланган.
Шу боис суд, даъвонинг жавобгардан 4.659.228 сўм пеня ундириш
талабини асосли деб баҳолайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги
кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-5-бандларида ҳам
тушунтириш берилган.
Шу боис суд, даъвогар шартнома интизомига риоя қилмасдан,
жавобгар томонидан шартнома шартларининг бузилишига имкон
бериб, юзага келган қарзни ўз вақтида ундириш чорасини
кўрмаганлигини, бу ҳолат эса пенянинг вужудга келиши ва кўпайишига
сабаб бўлганлигини, шунингдек жавобгарнинг кичик тадбиркорлик
субъекти эканлигини, асосий қарз тўлиқ тўланганлигини ҳамда
даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини 600.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмларига кўра,
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилгандан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, шунингдек агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиқиб, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, ва 186-моддалари кўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан
ХХХХХХХХХ
фойдасига 600.000 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан
давлат
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва Судлар фаолиятини таъминлаш
Департаменти Навоий вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб
рақамига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро
иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Б.Хамидов