Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-14-2204/39 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAM IXLOS PARRANDA" МЧЖ иштирокчиси Мусинов Бахтиёр Машхурович Ответчик / Подсудимый "SAM IXLOS PARRANDA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033242 Claim ID 3158172 PDF Hash 2b4441514dfc9541... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 44-моддаси онуннинг 44 law
онун 43-моддаси онун 43 law
онун 44-моддаси онун 44 law
аролик кодекси 114-моддаси аролик кодекси 114 code_article
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-14-2204/39-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – О.Т.Нуримов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А РО Р И 2023 йил 2 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришда кўмаклашаётган Самарқанд вилоят суди ходими С.Бойбердиев, даъвогар вакиллари Ш.Джуракулов (2022 йил 14 февралдаги ишончнома ҳамда 2022 йил 24 ноябрдаги ишончнома асосида), М.Абдужаббаров (2022 йил 14 февралдаги ишончнома асосида), “Ипак йўли” акциядорлик инновация тижорат банки вакили Д.Қаршибоев (2023 йил 4 январдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Сам ихлос парранда” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси иштирокчиси Мухсинов Бахтиёр Машхуровичнинг жавобгарлар “Сам ихлос парранда” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ва “Сам бройлер парранда” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 24 июлда тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори устидан “Сам ихлос парранда” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси Мухсинов Бахтиёр Машхурович томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 29 декабрь куни 127426-тартиб рақам билан рўйхатга олинган “Сам ихлос парранда” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси (бундан буён матнда қўшма корхона деб юритилади)нинг уставига кўра, унинг иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси фуқароси Саидов Шерзод Уктамович (0,39 фоиз), Ўзбекистон Республикаси фуқароси Нарзиқулов Шокир Бахтиёр ўғли (28,35 фоиз), Ўзбекистон Республикаси фуқароси Абдужаббаров Мизроб Мусинджонович (47,44 фоиз), чет эл фуқароси Мухсинов Бахтиёр Машхуровичлар (23,82 фоиз) (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) бўлган. Қўшма корхона (сотувчи) ва “Сам бройлер парранда” МЧЖ (сотиб олувчи) (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2021 йил 24 июлда кўчмас мулк олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Унга кўра, қўшма корхона Жомбой тумани, Қорамуйин МФЙ, Оққовун қишлоғида жойлашган паррандачилик фермаси ва парранда гўштини қайта ишлаш цехининг бир қисмини, яъни ишчилар ётоқхонаси литер 0011, қурилиш ости майдони 173.60 м2, фойдали (ички) майдони 297,60 м2 ва маъмурий бино литер 0012, қурилиш ости майдони 225,6 м2, фойдали (ички) майдони 403,20 м2, фойдаланишда бўлган ер майдони 5000,0 м2 (ер майдонисиз) (бундан буён матнда кўчмас мол-мулк деб юритилади)ни 21 000 000 сўмга МЧЖга сотган. Шартнома тарафлари ўртасида шу куни кўчмас мулкни топшириш – қабул қилиш далолатномаси тузилган, кўчмас мулк сотиб олувчига топширилган. Кейинчалик, МЧЖ “Ипак йўли” АИТБ (бундан буён матнда банк деб юритилади)дан олган кредитни қайтариш бўйича мажбуриятини бажарилишининг таъминоти сифатида 2021 йил 6 августдаги ипотека шартномасига асосан кўчмас мол-мулкни гаровга қўйган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, шартнома қўшма корхона учун йирик битим ҳисобланиши, ушбу шартнома қўшма корхона иштирокчиларининг розилиги олинмасдан, 3 784 344 000 сўмлик кўчмас мулк нореал нархда, яъни 21 000 000 сўмга сотилганлигини асос қилиб, уни ҳақиқий эмас деб топишни ва шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 19 декабрдаги ажрими билан банк ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Кейинчалик, даъвогар даъво аризасига аниқлик киритиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилиб, қўшма корхона ва МЧЖ ўртасида тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топиб, битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатини қўллаб, кўчмас мулкни МЧЖдан қўшма корхонага қайтаришни сўраган. Суднинг 2022 йил 6 январдаги ажрими билан ариза иш юритувга қабул қилинган. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар Олий судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шартнома “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 43-моддасида кўрсатиб ўтилган афилланган шахслар ўртасида тузилганлиги, яъни, шартномани МЧЖ номидан директор сифатида имзолаган Нарзиқулов Шокир Бахтиёр ўғли, бир вақтнинг ўзида қўшма корхонанинг 28,35 фоиз улушига эга иштирокчиси бўлганлиги, бундан ташқари мазкур шартнома йирик битим ҳисобланиши, жумладан қўшма корхонанинг 2020 йил молияхўжалик фаолияти якуни билан тузилган балансга кўра, жамият активларининг жами қиймати 12 488 070 600 сўмни ташкил қилганлиги, сотилган кўчмас мулкнинг қиймати эса 3 784 344 000 сўмни ташкил қилганлиги, бу жамият баланси актив қисмининг 30,31 фоизини ташкил қилиши, бу эса йирик битим эканлиги, Қонуннинг 44-моддасида бундай битим жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши, қўшма корхона уставининг 16.1-банди “о” хатбошисига кўра эса бундай битимни тузиш бўйича қарор барча иштирокчиларнинг бир овози билан қабул қилишини назарда тутилганлиги, бироқ шартнома қўшма корхона иштирокчиларининг розилигисиз тузилганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этиган даъвогар вакилллари шикоятни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили апелляция шикоятига эътирознома тақдим этиб, шартнома бўйича сотилган кўчмас мулк банк томонидан гаровга олинганлиги, 2023 йил 2 март ҳолатига МЧЖнинг банк олдидаги қарзи 41 051,76 сўмни ташкил қилиши, кадастр органи томонидан берилган маълумотга кўра, қўшма корхонага тегишли жами 70 000 м2 ер майдонига нисбатан ҳисоблаганда, шартнома бўйича сотилган кўчмас мулкнинг ер майдони (5000 м2) 7,1 фоизини, 7300,40 м2 қурилиш ости майдон бўйича ҳисоблаганда (399,20 м2) 5,5 фоизни, 7104,80 м2 бўйича ҳисоблаганда (700,80 м2) 9,9 фоизни ташкил қилганлиги, бу эса қўшма корхона учун йирик битим ҳисобланмаслиги, яъни сотилган мулкларнинг ер майдони ҳам, фойдали майдони ҳам 10 фоизга ҳам етмаслигини, қўшма корхона ҳамда МЧЖ раҳбарларининг мақсади банкдан олинган кредитни қайтармаслик эканлигини, ҳал қилув қарори адолатли қабул қилинганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган МЧЖ ўз вакили иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни МЧЖ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Судлов ҳайъати суд мажлисида иштирок этган шахсларнинг вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Қонун 43-моддасининг биринчи, иккинчи ҳамда бешинчи қисмларига кўра, тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ва (ёки) уларнинг аффилланган шахслари қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битим тузилишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади: битим тарафлари ҳисоблансалар ёки жамият билан муносабатларда учинчи шахсларнинг манфаатларини ифодаласалар; битим тарафи ҳисобланувчи ёки жамият билан муносабатларда учинчи шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи юридик шахс акцияларининг (пайлари, улушларининг) йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлсалар (ҳар бири алоҳида-алоҳида ёки жамланган ҳолда); битим тарафи ҳисобланувчи ёки жамият билан муносабатларда учинчи шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи юридик шахснинг бошқарув органларида лавозим эгаллаб турган бўлсалар. Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимларни жамият тузиши тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг унинг тузилишидан манфаатдор бўлмаган иштирокчилари умумий овозларининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади. Шартнома қўшма корхона номидан директор М.Абдужабборов, МЧЖ номидан эса директор Ш.Нарзиқулов томонидан имзоланган. Ш.Нарзиқулов МЧЖнинг директори, яъни жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс бўлиб, бир вақтнинг ўзида қўшма корхонанинг йигирма фоиздан ортиқ, яъни 28,35 фоиз улуш билан унинг улушдори ҳисобланади. Бу эса, жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битим ҳисобланиб, бундай битим жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз тузилиши мумкин эмас. Шартнома тузишда эса, ушбу қонун талабига риоя қилинмаган. Қонун 43-моддасининг еттинчи қисмига кўра, тузилишидан манфаатдорлик бўлган ва ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган битимлар жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвоси асосида суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундан ташқари, Қонун 44-моддасининг биринчи–учинчи қисмларига кўра, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди. Ушбу модданинг мақсадлари учун йирик битим натижасида жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса - таклиф қилинган баҳо асосида аниқланади. Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Қўшма корхона устави (шартнома тузилган пайтдаги таҳрир) 16-бандининг “о” кичик бандида қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қўшма корхона томонидан мол-мулк сотиб олиш ва уни ўз тасарруфидан чиқариш билан боғлиқ йирик битим тузиш умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига кириши белгиланган. Қўшма корхона томонидан берилган маълумотга кўра, унинг 2020 йил бўйича ҳисобот даври бўйича жами активлари қиймати 12 488 070 600 сўмни, шартнома асосида сотилган кўчмас мулк қиймати эса 3 784 344 000 сўмни ташкил қилган. Бу эса, қўшма корхона мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ суммани ташкил этади. Яъни, шартнома йирик битим ҳисобланса-да, уни тузиш тўғрисидаги жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилинмаган. Қонун 44-моддасининг бешинчи қисмида ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги белгиланган. Қайд этилган ҳолатлар, яъни шартнома жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битим ҳисобланиши ҳамда у йирик битим эканлигидан келиб чиқиб, уни тузишда қонун талабларига риоя қилинмаганлиги тасдиқланади. Шунинг учун даъвогарнинг шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 114-моддасининг иккнчи қисмига кўра, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Судлов ҳайъати, шартнома ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли даъвогарнинг шартнома ҳақиқий эмаслигининг оқибатини қўллаб, кўчмас мулкни қўшма корхонага қайтариш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талаб ҳам қаноатлантирилиши лозим. Иш ҳужжатларида МЧЖ томонидан қўшма корхонага 21 000 000 сўм тўланганлиги тўғрисида далил мавжуд эмас. Шунинг учун агар ушбу тўлов амалга оширилган бўлса, МЧЖ 21 000 000 сўмни қайтариш талабини қўйиш ҳуқуқига эга бўлади. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг қўшма корхона директорининг ваколат доирасидан четга чиқиб битим тузганлиги қўшма корхонанинг сотиб олувчи билан муносабатларига таъсир кўрсатмаслиги, ФКнинг 126-моддасига асосан даъвогар кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасини тузишда қўшма корхона собиқ директори М.Абдужабборовнинг ваколат доирасидан четга чиққанлигини МЧЖ билганлиги ёки олдиндан билиши лозимлигини исботлаб бера олмаганлиги тўғрисидаги хулосаси билан келиша олмайди. Чунки, МЧЖ директори Ш.Нарзиқулов қўшма корхонанинг иштирокчиси ҳисобланиб, кўчмас молмулк қўшма корхона иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорисиз сотилаётганлигини нафақат билиши лозим бўлган, балки билган ҳам. Шунингдек, судлов ҳайъати банк вакилининг сотилган кўчмас мулк қўшма корхона мол-мулкининг ўн фоизини ҳам ташкил қилмаслиги тўғрисидаги важи билан келиша олмайди. Чунки, тузилган шартнома йирик битим эканлигини аниқлаш учун сотилган кўчмас мулкнинг ҳудуди (ҳажми)нинг қўшма корхонанинг жами ҳудудига нисбати билан ҳисобланиши лозимлигини асослантириб бермаган. ИПК 278-моддасининг 2-бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган. Шунинг учун ҳал қилув қарори бекор қилиниши ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиниши лозим. Низонинг келиб чиқишига қўшма корхона томонидан қонуний шартнома тузилганлиги сабаб бўлган. Шунинг учун суд харажатлари қўшма корхона зиммасига юкланади. Ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ даъвогар томонидан тўланган 6 000 000 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажатлари, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1 700 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатлари, жами 7 754 000 сўм қўшма корхонадан ундирилади. Кўчмас мулкни қайтариш билан боғлиқ талаб мулкий талаб эканлигидан келиб чиқиб, ушбу талаб бўйича қўчмас мулк баҳоси, яъни 3 784 344 000 сўм ҳисобидан 113 530 320 сўм давлат божи суммасини қўшма корхонадан ундириш лозим. Бироқ, даъвогар томонидан ушбу талаб бўйича биринчи ва апелляция инстанцияси судига 3 200 000 (3 000 000 + 200 000) сўм тўланганлиги сабабли, ушбу саммани чегирган ҳолда қўшма корхонадан 110 330 320 сўм ундирилади. Бундан ташқари, қўшма корхонадан суд муҳокамасини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ҳам ундириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “Сам ихлос парранда” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси иштирокчиси Мухсинов Бахтиёр Машхуровичнинг даъвоси қаноатлантирилсин. “Сам ихлос парранда” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳамда “Сам бройлер парранда” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 24 июлда тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин. Шартноманинг ҳақиқий эмаслигининг оқибати қўлланилиб, “Сам бройлер парранда” масъулияти чекланган жамиятидан 2021 йил 24 июлдаги топшириш – қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олинган Жомбой тумани, Қорамуйин МФЙ, Оққовун қишлоғида жойлашган паррандачилик фермаси ва парранда гўштини қайта ишлаш цехининг бир қисми, яъни ишчилар ётоқхонаси литер 0011, қурилиш ости майдони 173.60 м2, фойдали (ички) майдони 297,60 м2 ва маъмурий бино литер 0012, қурилиш ости майдони 225,6 м2, фойдали (ички) майдони 403,20 м2, фойдаланишда бўлган ер майдони 5000,0 м2 (ер майдонисиз) “Сам ихлос парранда” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига қайтарилсин. “Сам ихлос парранда” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан “Сам ихлос парранда” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси иштирокчиси Мухсинов Бахтиёр Машхурович фойдасига олдиндан тўланган 7 754 000 сўм давлат божи ундирилсин. “Сам ихлос парранда” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан республика бюджетига 110 330 320 сўм давлат божи ундирилсин. “Сам ихлос парранда” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И.Таджиев Р. Сагатов