Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/1691 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Лочин" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "SURXON SIFAT TEKSTIL" МЧЖ
Source ID 1035361 Claim ID 3081619 PDF Hash 01c3cd5b196f6f7a... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 72-моддаси тисодий процессуал кодекси 72 code_article
биринчи инстанция суди ИПКнинг 48-моддаси биринчи инстанция суди ИПК 48 law
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2203/1691-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья C.Хусанов Апелляция инстанциясида маърузачи судья З.Рустамов Кассация инстанциясида маърузачи судья О.Халмирзаев КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри Тошкент шаҳри 2023 йил 2 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, «Surxon Sifat Tekstil» масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Бобомуротов (2023 йил 8 февралдаги 13-сонли ишончнома), Денов туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили М.Мардонақулов (2022 йил 25 октябрдаги 11-сонли ишончнома), “Лочин” фермер хўжалиги вакили А.Нарзуллаев (раҳбар) иштирокида Денов туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг “Лочин” фермер хўжалиги манфаатида «Surxon Sifat Tekstil» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори устидан берган «Surxon Sifat Tekstil» масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Денов туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “Лочин” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Surxon Sifat Tekstil» масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 406 139 040 сўм қарз ва 203 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Кенгашнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 203 069 520 сўм қарз ва 30 460 428 сўм пеня ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, Кенгашнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш ва даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишн лозим топади. Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида тушунтириш берилган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил пахта ҳосили учун етиштирилган пахта маҳсулотини қабул қилиб олиш бўйича 2021 йил 9 августда 323-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” контрактация шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Даъвогар жавобгарга шартнома шартларига кўра, 2021 йил сентябрь ва октябрь ойларида пахта топширган. Топширган 57 042 кг пахтанинг харид нархи 7120 сўмдан 406 139 040 сўмни ташкил қилган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 22 июль куни 240-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, уруғлик пахта учун биринчи ва иккинчи босқичда тўланмаган устамани, яъни 406 139 040 сўм устама тўловни ҳамда устама тўлови кечиктирилганлиги учун 203 000 000 сўм пеня, жами 609 139 040 сўмни тўлаб беришни сўраган. Даъвогарнинг талабаномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган. Шундан сўнг, Кенгаш даъвогар манфаатида жавобарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди шартнома шартларидан келиб чиқиб, Кенгашнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириш тўғрисида тўхтамга келган. Судлар қарор қабул қилишда уруғлик пахта маҳсулотини қабул қилинганлиги тўғрисидаги товар-транспорт юкхатларига асосланган. Ваҳоланки, даъвогар томонидан жавобгарга топширилган пахта маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган пахта маҳсулотини айрим кабул қилиш квитанцияларда пахта маҳсулоти захира фондига қабул қилинганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72-моддасига мувофиқ қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан пахта маҳсулотини кабул қилиш квитанциялари ва ҳисобварақ-фактуралар талаб қилиб олинмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг 2022 йил 14 июндаги хати билан жавобгардаги 1081, тонна уруғлик чигинни белгиланган техник чигитига ўтказилишига Уруғчиликни ривожлантириш марказининг эътирози йўқлиги маълум қилинган. 2022 йил 20 июнь куни жавобгар раҳбари Б.Обилов томонидан далолатнома тасдиқланиб, унга кўра жавобгарнинг ихтиёрида бўлган селекцион нави “Порлоқ -8 (элита)” бўлган уруғли чигитини техник чигит ҳисобига ўтказиш ва техник чигитни белгиланган тартибда техник чигитни қайта ишлаш корхонасига юборилиши қайд этилган. Ушбу далолатномани расмийлаштиришда “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази”ДУК Денов бўлими ходими И.Имомов қатнашган ва далолатномани имзолаган. Жавобгар биринчи инстанция судига “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази”ДУК ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасидан вакилларини ишда иштирокини таъминлаш тўғрисида илтимоснома киритган бўлса-да, биринчи инстанция суди ИПКнинг 48-моддасини нотўғри қўллаб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этган. Чунки, даъвогар томонидан топширилган пахта маҳсулоти асосий ёки захира фондига ўтказилганлиги, кейинчалик техник чигит тоифасига ўтказилганлиги масалаларида, биринчи инстанция суди “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази”ДУК ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакилларининг тушунтиришларини олиш лозим эди. Шартноманинг 4.4-бандида уруғлик пахта учун уруғликнинг унувчанлиги 90 фоиздан юқори бўлганда харид нархига қуйидаги миқдорда ҳақ тўланиши белгиланган: - Элита ва супер элита чигити учун 100 фоиз; - 1-редпродукцияли чигит учун (R1) 75 фоиз; - 2-репродукцияли чигит учун (R2) 50 фоиз; - 3-репродукцияли чигит учун (R3) 25 фоиз. Судлар томонидан шартноманинг 4.4-бандидаги топширилган уруғлик пахтанинг унувчанлиги 90 фоиздан юқори бўлиши лозимлиги тўғрисидаги шартига ҳуқуқий баҳо берилмаган, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмасдан, далиллар талаб қилиб олинмасдан, Кенгашнинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда: - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. 5 Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Денов туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Ушбу иш бўйича берилган 2022 йил 3 ноябрдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. «Surxon Sifat Tekstil» масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев О.Халмирзаев