← Назад
Решение #643381 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 985 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 200 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 март
4-1304-2302/260-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “BAHOR SHOP”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Дўстлик туман адлия бўлимининг,
жавобгар Дўстлик туман халқ таълими бўлимидан 803.258.933 сўм зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан: Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Эрматов, даьвогар
“BAHOR SHOP” масъулияти чекланган жамияти раҳбари И.Давронов,
жавобгар Дўстлик туман халқ таълими бўлими вакили А.Саъдуллаев
(ишончнома асосида), учинчи шахс Дўстлик туман молия бўлими вакили
Х.Усаров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “BAHOR SHOP” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Дўстлик туман адлия бўлими судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Дўстлик туман халқ таълими бўлимидан 803.258.933 сўм зарарни
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 17 февралдаги ажрими билан иш юзасидан Жиззах
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Дўстлик туман молия бўлими
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи
Ш.Эрматов тушунтириш бериб, “BAHOR SHOP” масъулияти чекланган
жамияти раҳбари туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, Дўстлик туман халқ
таълими бўлимидан 803.258.933 сўм зарарни ундириб беришни сўраганлигини,
тўпланган ҳужжатлар асосида судга даъво аризаси киритилганлигини
билдириб, даъвогарга етказилган зарарни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
даъво аризасидаги важларни қувватлаб, Дўстлик туман халқ таълими бўлими
билан 2022 йил 9 ноябрь куни тузилган пудрат шартномага асосан туман халқ
таълими бўлимига қарашли 8-сонли мактаб биноси жорий таъмирлаб
берилганлигини, жавобгарга 601.938.400 сўмлик бажарилган ишлар тўлиқ
топширилганлигини, 201.320.533 сўмлик мебел ва жихозлар жавобгар
томонидан ҳали қабул қилиб олинмаганлигини маълум қилиб, жавобгардан
601.938.400 сўм зарарни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
ҳақиқатдан ҳам Дўстлик туман халқ таълими бўлимига қарашли 8-сонли мактаб
биносини жорий таъмирлаш юзасидан “BAHOR SHOP” масъулияти чекланган
жамияти билан шартнома тузилганлигини, бироқ Дўстлик туман халқ таълими
бўлими ҳисобида пул маблағи бўлмаганлиги боис тарафлар ўртасида тузилган
шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, бугунги
кунда ушбу қарздорликни тўлаб бериш чоралари кўрилаётганлигини маълум
қилиб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Дўстлик туман молия
бўлими вакили тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, бироқ шундай
бўлсада даъвогар томонидан шартнома бўйича ишлар бажарилиб, жавобгарга
топшириб қўйилганлигини ҳисобга олиб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
учинчи шахс вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича,
Дўстлик туман халқ таълими бўлими “Буюртмачи” ва “BAHOR SHOP”
масъулияти чекланган жамияти “Пудратчи” ўртасида 2022 йил 9 ноябрь куни
11-сонли пудрат шартномаси расмийлаштирилган.
Расмийлаштирилган шартномага кўра, “Пудратчи” ўз зиммасига
“Буюртмачи”нинг топшириғига кўра мазкур шартноманинг 1.2-бандида
кўрсатилган ишларни бажариш ва унинг натижасини бюртмачига топшириш
мажбуриятини, “Буюртмачи” эса ишларнинг натижасини қабул қилиб олиш ва
бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, шартнома тегишли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан
ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Демак, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий
муносабатлар шартномалар тегишли ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан
ўтказилганидан сўнг вужудга келиши лозим. Бироқ, расмийлаштирилган
шартнома асосида “Пудратчи” томонидан ишлар бажарилган.
Даъвогарнинг даъво талаби қисман асослидир. Чунки, даъвогар
томонидан ишлар бажарилганлиги ҳамда жавобгар томонидан бажарилган
ишлар ҳақи тўланмаганлиги оқибатида зарар кўрганлиги ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакилларининг судга
берган тушунтиришида ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга
ҳақлилиги кўрсатилган.
ФКнинг 985-моддасига кўра, зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби
билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда
зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда
тутилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Гарчанд, даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 803.258.933
сўм зарарни ундириш сўралган бўлсада, суд муҳокамасида судга тақдим
этилган далиллар билан жавобгар тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
пудрат шартномасига асосан жами 601.938.400 сўмлик бажарилган ишларни
қабул қилиб олганлиги аниқланди.
Шу боис, суд Дўстлик туман адлия бўлимининг даъвогар “BAHOR
SHOP” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар Дўстлик туман
халқ таълими бўлимидан 803.258.933 сўм зарарни ундириш талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар Дўстлик туман халқ таълими бўлимидан даъвогар
“BAHOR SHOP” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 601.938.400 сўм
зарарни ундиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
200-моддаси биринчи қисмига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг
ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг
фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда,
уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга
ҳақлидир.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган шартнома қонунчилик талабларига зид равишда
ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги фактларини қўшимча
ўрганиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун Дўстлик туман прокуратурасига
хусусий ажрим чиқаришни лозим топади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг низо юзасидан важларини тинглаб,
даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар Дўстлик туман халқ таълими
бўлимидан даъвогар “BAHOR SHOP” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 601.938.400 сўм зарарни ундиришни, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан ишни судда кўриш
билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
14, 234, 985-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Дўстлик туман адлия бўлимининг даъвогар “BAHOR SHOP” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар Дўстлик туман халқ таълими
бўлимидан 803.258.933 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Дўстлик туман халқ таълими бўлимидан даъвогар “BAHOR
SHOP” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 601.938.400 сўм зарар ва
олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “BAHOR SHOP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 4.026.411 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Дўстлик туман халқ таълими бўлими ҳисобидан Республика
бюджетига 12.038.768 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Дўстлик туман халқ таълими бўлими мансабдор шахслари томонидан
қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатларини қўшимча
ўрганиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқарилсин ва
Дўстлик туман прокуратурасига юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев