Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/334 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Аллабердиев Санжар Абдушукурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый "Вохадош Термиз" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1034120 Claim ID 3156567 PDF Hash b4f36b0c421eb59c... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 275-моддаси тисодий процессуал кодекси 275 code_article
нинг 274-моддаси нинг 274 law
тисодий процессуал кодексининг 275-моддаси тисодий процессуал кодекси 275 code_article
ИПК 275-моддаси ИПК 275 law
ИПК 273-моддаси ИПК 273 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI SURXONDARYO VILOYAT SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН СУРХАНДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 190111, Termiz sh, I.Karimov k., 286“b”uy 190111, г.Термиз, ул. И.Каримов, дом 286“б” Tel: (+99876) 221-94-61 faks: 0 (76) 221-94-61 e-mail: i.surxondaryo@sud.uz Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Жумаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья С.А.Аллабердиев А Ж Р И М (апелляция инстанцияси) 2023 йил 02 март 4-1901-2201/334-сонли иш Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати З.А.Рустамовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Т.Махаммадиев ва С.А.Аллабердиевдан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Р.Эшматовнинг котиблигида, манфаати кўзланган даъвогардан вакил Н.Бекназаров (ишончнома асосида) иштирокида, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 4-1901-2201/334-сонли иш бўйича 2023 йил 07 январда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда, Сурхондарё вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “VOHADOSH TERMIZ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – жавобгар) ва “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилоят минтақавий филиали амалиёт бўлими ўртасида 2020 йил 3 декабрда тузилган 1479-сонли кредит шартномасини бекор қилиб, жавобгардан 306666669 сўм асосий кредит қарзи, 49048000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 93333331 сўм муддати ўтган график қарздорлиги, 100000000 сўм жарима, жами 549048000 сўм кредит қарздорлигини ундириб, ундирувни “SHOHBEKAT TERMIZ” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 07 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖдан “MIKROKREDITBANK” АТБга 306666669 сўм асосий кредит қарзи, 49048000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 93333331 сўм муддати ўтган график қарздорлиги ва 21700 сўм почта харажатлари ундириш, ундирув қўшимча жавобгар “SHOHBEKAT TERMIZ” МЧЖга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/085 ХАА бўлган “КОБОЛЬТ” автомашинаси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/138 ХАА бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинаси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/027 ТАА бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинаси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/160 ХАА бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинаси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/152 ХАА бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинаси ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/129 ХАА бўлган “НЕКСИЯ 3” автомашинасига қаратиш, даъвонинг жавобгар “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖдан 100000000 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантириш рад этиш, жавобгар “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖ ва “MIKROKREDITBANK” АТБ Сурхондарё вилоят минтақавий филиали амалиёт бўлими ўртасида 2020 йил 3 декабрда тузилган 1479-сонли кредит шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабини кўрмасдан қолдириш, жавобгар “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖдан республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 8980960 сўм давлат божи ундириш, даъвогар “MIKROKREDITBANK” АТБдан республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 4700000 сўм давлат божи ундириш, жавобгар “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида ўтакзиш билан боғлиқ 75000 сўм суд харажатлари ундириш белгиланган. Жавобгар “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖ уднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, унинг устидан апелляция шикояти келтирган. Апелляция инстанция судининг суд муҳокамаси тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “SHOHBEKAT TERMIZ” МЧЖлар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Бироқ, жавобгар “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖнинг қонуний вакили ва адвокати Тошкент шаҳар “LEGALTEAM” адвокатлик бюроси адвокати Нурматов Аъзам Абдусамад ўғли судга 2023 йил 02 март куни электрон почта орқали ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖ манфаатларини 06.02.2023 йилдаги №2-сонли ордерга асосан ифодалаб келаётганлиги, “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖнинг қонуний вакили сифатида мазкур апелляция шикоятидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 275-моддаси талабларига кўра, воз кечишлигини ва апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни ва тўлаб чиқилган давлат божини Рахимова Гузалбегим Муродовнага қайтаришни сўраган. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Иш апелляция инстанцияси судида кўриб чиқилиши жараёнида суд муҳокамасида иштирок этолмаган, аммо ариза билан мурожаат этган “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖнинг қонуний вакили ва адвокати Тошкент шаҳар “LEGALTEAM” адвокатлик бюроси адвокати Нурматов Аъзам Абдусамад ўғли судга 2023 йил 02 март куни электрон почта орқали ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖ манфаатларини 06.02.2023 йилдаги №2сонли ордерга асосан ифодалаб келаётганлиги, “VOHADOSH TERMIZ” МЧЖнинг қонуний вакили сифатида мазкур апелляция шикоятидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 275-моддаси талабларига кўра, воз кечишлигини ва апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни ва тўлаб чиқилган давлат божини Рахимова Гузалбегим Муродовнага қайтариш инобатга олиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили жавобгарнинг аризаси бўйича эътирози йўқлигини маълум қилди. Судлов ҳайъати, жавобгар томонидан тақдим этилган аризани ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўрганиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Жавобгар раҳбари томонидан тақдим этилган аризада мазкур иш бўйича киритилган апелляция шикоятидан воз кечиш маълум қилинган. ИПК 275-моддасининг биринчи қисмига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.. ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида, апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган. Суд апелляция инстанциясида суд харажатларини қуйидаги тарзда ҳал этади, яъни Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунинига мувофиқ, агар даъвогар даъвосидан воз кечган ва у суд томонидан қабул қилинган бўлса, тўланган давлат божи қайтарилмайди, агар тўланмаган бўлса, у ҳолда ундирилиши белгиланган. Шунга кўра, апелляция шикояти берган томонидан апелляция шикоятидан воз кечганлиги сабабли, суд воз кечишни қабул қилганлиги ҳамда иш юритишни тугатганлиги сабабли суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятдан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни ва апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, апелляция инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Баён этилганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 273, 274,275-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ажрим қ и л а д и: Жавобгар “VOHADOSH TERMIZ” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятидан воз кечиши қабул қилинсин. Апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. “VOHADOSH TERMIZ” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 4.490.480 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин ва зиммасида қолдирилсин. Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти берилиши мумкин. Раислик қилувчи З.А.Рустамов ҳайъат аъзолари А.Т.Махаммадиев С.А.Аллабердиев