Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/263 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ "АЛОҚАБАНК" Ответчик / Подсудимый "REGISTON METAL PROF" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1053815 Claim ID 3171660 PDF Hash 7120206cbe9773e3... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 170-моддаси зР ИПК 170 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекснинг 279-моддаси Ушбу кодекс 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-ISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 март 4-1405-2302/263-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ДДД манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар ЖЖЖ ва қўшимча жавобгарлар ВВВВ ва АААга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили М.Аҳатов (ишончномасиз) ва жавобгар вакили Ш.Абдуқаҳҳоров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади; Даъво аризасидан кўринишича, давогар ДДДД (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) МЧЖ ва жавобгар ЖЖЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 24 сентябрда кредит шартномаси имзоланган, шартномага асосан банк қарз олувчига айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ой муддатга йиллик 24,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 7 000 000 000 сўм кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини ўз муддатида фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган, кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарлар ВВВВ ва АААнинг кафиллик хужжатлари хамда ВВВВга тегишли бино-иншоотлар гаровга қўйган, ЖЖЖ томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаган-лиги, кредит асосий қарзи ва фоизи белгиланган муддатларда қайтарилма-ганлиги сабабли, даъвогар ДДДДи манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси судга жавобгар жавобгар ЖЖЖ ва қўшимча жавобгарлар ВВВВ ва АААларга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлардан солидар тартибда даъвогар фойдасига жами бўлиб, 2 180 519 700 сўм қарздорлик қарзни ундириш, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарлар томонидан гаровг қўйилган нинг мол-мулкларга қаратишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили М.Аҳатов кўрсатма бериб, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли, даъво аризаси киритилганлиги, даъво ариза киритилганидан кейин қарздор томонидан қисман тўлов қилинганлиги сабабли қарздорлик камайганлиги ва хозирги вақтда жами қарздорлик 1 471 427 407 сўмни ташкил этишини баён қилиб, суддан банк фойдасига жавобгар ЖЖЖ ва қўшимча жавобгарлар ВВВВ ва АААлардан муддатли асосий қисмидан 466 666 666 сўм, муддатли ўтган асосий қисмидан 799 360 777 сўм, кредит фоизидан 205 399 964 сўм, жами бўлиб, 1 471 427 407 сўм қарздорликни ундиришни, ундирувни жавобгарларга тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили Ш.Абдуқаххаров кўрсатма бериб, даъво аризаси талабларини тан олишини, ушбу қарздорлик бўйича қисман тўлов қилинганлиги, мавжуд қарздорликларни тез кунларда бартараф этилишини, суддан муддат берилишини сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади, суд ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни палата вакили иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини таҳлил этиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ДДДД (кейинчалик банк) ва ЖЖЖ (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 24 сентябрда кредит шартномаси имзоланган, шартномага асосан банк қарз олувчига айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ой муддатга йиллик 24,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 7 000 000 000 сўм кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини ўз муддатида фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган. Ушбу кредит шартномасининг кредит таъминоти сифатида 2021 йил 24сентябр кунги «Кафиллик шартномаси»га асосан «Регистон-Денов Савдо» МЧЖнинг кафиллиги, 2021 йил 12-октябрдаги «Ипотека шартномаси»га асосан - РРРга тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Жобу» МФЙда жойлашган бино иншоотнинг умумий ер участкаси майдони 11339 кв.метр, умумий майдони 3027,8 кв.м, қурилиш ости майдони 3027,8 кв.м, фойдали майдони 796,85 кв.м бўлган 19:09:05:01:06:0581-кадастр рақамли «Маъмурий ва хизмат бинолари» ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан, РРРга тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Жобу» МФЙда жойлашган бино иншоотнинг умумий ер участкаси майдони 12516,76 кв.метр, умумий майдони 1167,36 кв.м, қурилиш ости майдони 1167,36 кв.м, фойдали майдони 1080,23 кв.м бўлган 19:09:05:01:06:0573-кадастр рақамли «Музлатгичли омборхона биноси» ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳамда 2021 йил 13 октябрдаги «Гаров шартномаси»га асосан РРРга GTD A EDA263024 TD1 ва GTD A EDA 231519 TD1 хужжатларига асосан тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Жобу» МФЙда жойлашган, «Пластмасса ишлаб чиқариш ускуналари» ҳамда «Мева-сабзавот сақлаш музлатгичлари ва ускуналари» гаровини тақдим этган. Тарафлар томонидан 2021 йил 21 сентябрдаги келишув бахолаш далолатномасига асосан РРРга тегишли бўлган «Маъмурий ва хизмат бинолари» 3 300 000 000 сўмга, «Музлатгичли омборхона биноси» 3 000 000 000 сўмга, «Пластмасса ишлаб чиқариш ускуналари» 450 000 000 сўмга, «Мева-сабзавот сақлаш музлатгичлари ва ускуналари» 2 000 000 000 сўмга жами 8 750 000 000 сўмга баҳолашга келишилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра ЖЖЖнинг тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағини ўтказиб берган. Қарздор «Регистон Метал Проф» МЧЖ шартномага биноан мажбуриятларини ўз вақтида бажармай, кредит тўловларини мунтазам кечиктириб амалга оширган. Қарздор тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун 2022 йил 1 декабрь холатига асосий кредитдан қарздорлиги 1 866 666 664 сўм, муддати ўтган кредит қарздорлиги 96 102 058 сўм, кредит фоизидан 217 750 978 сўм, жами бўлиб, 2 180 519 700 сўм қарздорлик вужудга келган. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор ЖЖЖ ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор ЖЖЖ мажбуриятни тўлиқ бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 744-моддасига кура кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекснинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган хажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, ушбу қарорнинг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қисман бартараф қилинган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 2023 йил 2 мартдаги 5802/687-сонли маълумотномага кўра, жавобгарнинг 2023 йил 2 март ҳолатига муддатли асосий қисмидан 466 666 666 сўм, муддатли ўтган асосий қисмидан 799 360 777 сўм, кредит фоизидан 205 399 964 сўм, жами бўлиб, 1 471 427 407 сўм қарздорлиги мавжуд. Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби қисман тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан ЖЖЖга кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДДДи фойдасига 1 471 427 407 сўм қарздорликни ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган 1) 2021 йил 24-сентябр кунги «Кафиллик шартномаси»га асосан «Регистон-Денов Савдо» МЧЖнинг кафиллиги, 2021 йил 12-октябрдаги «Ипотека шартномаси»га асосан - РРРга тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Жобу» МФЙда жойлашган бино иншоотнинг умумий ер участкаси майдони 11339 кв.метр, умумий майдони 3027,8 кв.м, қурилиш ости майдони 3027,8 кв.м, фойдали майдони 796,85 кв.м бўлган 19:09:05:01:06:0581-кадастр рақамли «Маъмурий ва хизмат бинолари» ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан, - РРРга тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Жобу» МФЙда жойлашган бино иншоотнинг умумий ер участкаси майдони 12516,76 кв.метр, умумий майдони 1167,36 кв.м, қурилиш ости майдони 1167,36 кв.м, фойдали майдони 1080,23 кв.м бўлган 19:09:05:01:06:0573-кадастр рақамли «Музлатгичли омборхона биноси» ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳамда 2021 йил 13 октябрдаги «Гаров шартномаси»га асосан РРРга GTD A EDA263024 TD1 ва GTD A EDA 231519 TD1 хужжатларига асосан тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Жобу» МФЙда жойлашган, «Пластмасса ишлаб чиқариш ускуналари» ҳамда «Мева-сабзавот сақлаш музлатгичлари ва ускуналари»га қаратишни, даъво талабининг 709 092 293 сўм қисмиини қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд харажатлари масаласини мухокама қилиб, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДДДи фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 43 610 394 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДДД фойдасига муддатли асосий қисмидан 466 666 666 сўм, муддатли ўтган асосий қисмидан 799 360 777 сўм, кредит фоизидан 205 399 964 сўм, жами бўлиб, 1 471 427 407 сўм ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. шартномаси»га асосан солидар тартибда «Регистон-Денов Савдо» МЧЖнинг кафиллигига, 2021 йил 12-октябрдаги «Ипотека шартномаси»га асосан ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан РРРга тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Жобу» МФЙда жойлашган бино иншоотнинг умумий ер участкаси майдони 11339 кв.метр, умумий майдони 3027,8 кв.м, қурилиш ости майдони 3027,8 кв.м, фойдали майдони 796,85 кв.м бўлган 19:09:05:01:06:0581-кадастр рақамли «Маъмурий ва хизмат бинолари»га, - ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан РРРга тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Жобу» МФЙда жойлашган бино иншоотнинг умумий ер участкаси майдони 12516,76 кв.метр, умумий майдони 1167,36 кв.м, қурилиш ости майдони 1167,36 кв.м, фойдали майдони 1080,23 кв.м бўлган 19:09:05:01:06:0573-кадастр рақамли «Музлатгичли омборхона биноси»га, 2021 йил 13 октябрдаги «Гаров шартномаси»га асосан - РРРга GTD A EDA263024 TD1 ва GTD A EDA 231519 TD1 хужжатларига асосан тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Жобу» МФЙда жойлашган, «Пластмасса ишлаб чиқариш ускуналари»га ҳамда «Мева-сабзавот сақлаш музлатгичлари ва ускуналари»га қаратилсин. Даъво талабининг 709 092 293 сўм қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 43 610 394 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев