Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2201/1099 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение REGISTEEL ENERGY масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый XUJA WORLD CHEMICAL TEXTIL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1036701 Claim ID 3002021 PDF Hash 7c7b5aefb4fbdf67... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 133-моддаси ИПК 133 law
ида ушбу Кодекснинг 127-моддаси ида ушбу Кодекс 127 code_article
ИПК 3051-моддаси ИПК 3051 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2201/1099-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья М.Мирмаксудов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Умаров Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2022 йил 2 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “XUJA WORLD CHEMICAL TEXTIL” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Ходжаев (раҳбар), “REGISTEEL ENERGY” масъулияти чекланган жамияти вакили Т.Рахмонов (2022 йил 6 февралдаги ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 сентябрдаги қарори устидан “XUJA WORLD CHEMICAL TEXTIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “REGISTEEL ENERGY” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “XUJA WORLD CHEMICAL TEXTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 746 783 813,30 сўм асосий қарз, 622 319 844,42 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарнинг фойдасига жавобгардан 506 783 813 сўм асосий қарз, 110 000 000 сўм пеня ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 30 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни апелляция инстанцияси судига янгидан кўриш учун юборишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили иш бўйича даъвогар билан келишув битимини тузганлигини билдириб, келишув битимини тасдиқлашни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили иш бўйича даъвогар билан келишув битимини тузганлигини билдириб, келишув битимини тасдиқлашни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, келишув битимини тасдиқлаб, иш юритишни тугатишни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар (Буюртмачи) ва жавобгар (Бажарувчи) ўртасида 2022 йил 7 февралда 3-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартномага кўра, жавобгар 1 244 639 688,84 сўмлик фаоллаштирилган кўмир маҳсулотларини даъвогарга етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва улар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгар томонидан етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар учун олдиндан жами 746 783 813,30 сўм пул маблағини 2022 йил 9 февралдаги 14-сонли ва 2022 йил 21 февралдаги 10-сонли тўлов топшириқномаларига асосан жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.3-бандида Сотувчи ўз ҳисоб рақамига пул келиб тушган кундан бошлаб 15 банк иш куни давомида товарларни етказиб бериш мажбуриятини олиши белгиланган. Лекин, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмай маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилмаган. Оқибатда жавобгарнинг даъвогардан 746 783 813,30 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Ушбу пул маблағлари даъвогарга қайтарилмаган ёки келишилган маҳсулотлар етказиб берилмаган. Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация шикоятини кўриш вақтида тарафлар ўртасида 2023 йил 8 январда келишув битими тузилган. Келишув битимида жавобгар 506 783 813,30 сўм асосий қарзини, 13 691 037 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажатини ушбу келишув битими тасдиқланганидан сўнг 10 кун мобайнида даъвогарга ўтказиб бериш, даъвогар эса Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал қилув қарорига асосан ундирилган 110 000 000 сўм пенядан воз кечиш мажбуриятини олган ва иш юритишни тугатишга келишилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. ИПК 133-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига асосан келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала қайси суднинг иш юритувида бўлса, ўша суд томонидан суд мажлисида кўрилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади. Ушбу модданинг еттинчи қисмига кўра, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак. ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига асосан ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. Шунинг учун, судлов ҳайъати тарафлар ўртасидаги келишув битимини тасдиқлашни, жавобгар зиммасига 506 783 813,30 сўм асосий қарз, 13 691 037 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажатини ушбу келишув битими тасдиқланганидан сўнг 10 кун мобайнида даъвогарга ўтказиб бериш, даъвогарнинг Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал қилув қарорига асосан ундирилган 110 000 000 сўм пенядан воз кечишини қабул қилишни, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 сентябрдаги қарорини бекор қилишни, кассация инстанциясида иш юритишни тугатишни, Олий суд фойдасига жавобгардан 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 сентябрдаги қарори бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 133, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “REGISTEEL ENERGY” масъулияти чекланган жамияти ва “XUJA WORLD CHEMICAL TEXTIL” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги мазкур иш бўйича тузилган 2023 йил 8 январдаги келишув битими тасдиқлансин. “XUJA WORLD CHEMICAL TEXTIL” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасига 506 783 813,30 сўм асосий қарз, 13 691 037 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажатини ушбу келишув битими тасдиқланганидан сўнг 10 кун ичида “REGISTEEL ENERGY” масъулияти чекланган жамиятига ўтказиб бериш мажбурияти юклансин. “REGISTEEL ENERGY” масъулияти чекланган жамиятининг Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал қилув қарорига 4 асосан жавобгардан ундирилган 110 000 000 сўм пенядан воз кечиши қабул қилинсин. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 сентябрдаги қарори бекор қилинсин. Кассация инстанциясида иш юритиш тугатилсин. “XUJA WORLD CHEMICAL TEXTIL” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд фойдасига жавобгардан 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари ундирилсин ва суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақаси берилсин. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 сентябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев Б.Убайдуллаев