← Назад
Решение #643512 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 237 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 март
4-1104-2301/629-сонли иш
Ўртачирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида,
даъвогар вакили Ғ.Обидов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) ва
жавобгар вакили Б.Рахматов (ишончномасиз, судга тақдим этган
шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар ХХХ АТ
“ХХХ”нинг манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”
ҳисобидан даъвогар АТ – “ХХХ” фойдасига 9 869 083,92 сўм муддати
ўтган асосий қарздорликни, 794 150,46 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорликни ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ АТ “ХХХ”нинг манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор – “ХХХ” ҳисобидан даъвогар АТ “ХХХ” фойдасига 9
869 083,92 сўм муддати ўтган асосий қарздорликни, 794 150,46 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорликни, ва суд харажатини ундиришни
сўраган.
Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Даъвогар АТ “ХХХ” вакили суд мажлисида иштирок этиб, суд
муҳокамаси кунига қадар жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”
томонидан кредит тўловларни кредит шартномаси шартларига мувофиқ
амалга оширмаганлигини айтиб, кредит қарздорлиги ва унга
ҳисобланган фоизлар кредит шартномаси жадвалига асосан
тўланмаганлигини
таъкидлаб,
даъвогарнинг
даъво
талабни
қаноатлантириб беришни сўради.
Ўзини жавобгар вакили деб таништирган фуқаро Б.Рахматов
ўзининг жавобгарнинг ишончли вакили эканлигини тасдиқловчи
тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончномани судга тақдим
этаолмади. Бироқ, у суд мажлисида, жавобгарнинг кредит тўловларини
кредит шартномаси шартларига мувофиқ амалга оширмаганлигини тан
олиб, кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоизлар кредит
шартномаси бўйича қарздорлик юзага келганлигини тушунтириб,
қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан,
ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида
суд мажлиси
бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тарафларнинг вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган. Шунингдек, мазкур Кодекснинг 237-моддасига
асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл
қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Суд муҳокамалари давомида тарафларнинг вакилларининг
тушунтиришлари, судга тақдим қилган иш ҳужжатлари ва мавжуд иш
ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар АТ “ХХХ”нинг Тошкент
вилояти, Ўртачирчиқ туман филиали (кейинги ўринларда “Банк” деб
2
юритилади) ва жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” ўртасида
(кейинги ўринларда Жавобгар деб юритилади) 2020 йил 28 июль куни
№739-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда “Шартнома деб
юритилади”) тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар-“Банк” жавобгарга-қарз
олувчи якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”га мебель ишлаб чиқариш
дастгоҳи сотиб олиш учун 18 ойга, 6 ой имтиёзли даври билан, йиллик
15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 33 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратиши, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”
“Банк”дан олган кредитни мақсадли сарфлаб, кредит қайтариш
жадвалига кўра, кредитни тўлаб бориши мажбуриятини олган.
Шартноманинг шартларига кўра, даъвогар Банк тегишли тартибда 2020
йил 3 августдаги 01-сонли электрон тўлов топшириқномасига асосан 33
000 000 сўм кредит маблағини тегишли ҳисоб рақамга ўтказиб ўз
мажбуриятларини бажарган.
Кредит шартномасининг 4.2.3-бандида кредитдан фойдаланиш
жараёни давомида кредитлашнинг асосий тамойиллари: муддатлилик,
қайтаришлилик, мақсадлилик, тўловлилик, кредитни қайтарилишининг
ишончлилиги ва таъминланганлигига риоя қилиш каби шартларга
тарафлар ўзаро келишган.
Бироқ даъвогар жавобгарни кредит қарздорлигини ўз вақтида
тўлаш юзасидан жавобгар бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда
огохлантирилишига
қарамасдан,
жавобгар
томонидан
кредит
шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари(муддатлилик, қайтаришлилик,
тўловлилик)ни тегишли тартибда бажармасдан келган.
Шу боис, жавобгар кредит шартномасининг “Кредитни қайтариш
графигига” асосан кредит асосий қарзини ва ҳисобланган фоиз
тўловларини келишилган тўлов графигида кўрсатилган муддатларда
мунтазам тўламай келганлиги суд муҳокамасида аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 744-моддасига
кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар Банкнинг вакилини суд муҳокамасида судга тақдим этган
2023 йил 2 мартдаги №29/89-сонли маълумотига ва тараф вакилининг
кўрсатувларига кўра, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” суд
муҳокамаси кунига қадар тўловни амалга оширмаганлиги ва
жавобгарнинг даъвогар АТ “ХХХ” олдида 9 869 084 сўм муддати ўтган
асосий қарздорлик, 1 374 657 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги
борлиги суд муҳокамасида аниқланди ва суд муҳокамасидаги ҳисобкитобларга асосан ўз исботини топди.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан АТ “ХХХ” фойдасига
даъво аризада кўрсатилган кредит қарздорликларини шартнома
шартларига кўра, ундириш ҳуқуқини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 663
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгар – якка
тартибдаги тадбиркор “ХХХ” ҳисобидан даъвогар АТ – “ХХХ” фойдасига 9
869 083,92 сўм муддати ўтган асосий қарздорликни, 794 150,46 сўм
муддати
ўтган
фоиз
қарздорлигини
ундириш
талабини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,
333, 744-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” ҳисобидан:
- даъвогар АТ “ХХХ” фойдасига 9 869 083,92 сўм муддати ўтган
асосий қарздорлиги, 794 150,46 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва
30 000 сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалар
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент
вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция
шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
4