Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2208/13155 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение OZAVTOSANOAT-LEASING масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ZOLOTOY RODNIK PLYUS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033635 Claim ID 3122535 PDF Hash 2d12241d2a599d1f... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
раган деб шу хатбошисида ИПКнинг 170-моддаси раган деб шу хатбошисида ИПК 170 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 120-моддаси ИПК 120 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2208/13155-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ю.Фозилова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – В.Ли Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 2 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили – етакчи мутахассис О.Шокиров (2023 йил 10 январдаги 0019-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – Ш.Латипов (2023 йил 14 январдаги 2-сонли ишончнома асосида), М.Рахимкулов (раҳбар)нинг иштирокида, даъвогар “O’zavtosanoat-leasing” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Zolotoy rodnik plyus” масъулияти чекланган жамиятидан 212 502 581,52 сўм асосий қарз ва 81 670 844,95 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “O’zavtosanoat-leasing” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Zolotoy rodnik plyus” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 212 502 581,52 сўм асосий қарз ва 81 670 844,95 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 212 502 581,52 сўм асосий қарз, 81 670 844,95 сўм пеня ва суд харажатлари ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикоятини бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган. Жавобгар томонидан апелляция шикояти учун тўланган 408 355 сўм давлат божи маълумотнома асосида ўзига қайтариш белгиланган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг тўртинчи хатбошисида жавобгар вакили суд мажлисида 2 танаффус сўраган деб шу хатбошисида ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади деб қарор қабул қилганлиги, биринчи инстанция суди жавобгарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилмасдан, пеня суммасини тўлиқ ундирганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилиб, ишни апелляция тартибида янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўрашди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан қарз тўланганлигини баён қилиб, даъвонинг пеня ундириш қисми бўйича қарор қабул қилишни судга ҳавола этди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади: ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига биноан агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг олтинчи қисмига асосан ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 апрелдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги 2022 йил 29 апрелдаги ажрими жавобгарга юборганлиги ҳақида кузатув хати ҳамда ўз навбатида, жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги ҳақида хабарнома иш материалларида мавжуд эмас. Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 майда қабул қилинган ҳал қилув қарорида телефонограмма орқали хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида танаффус қилишни сўраб, суд муҳокамасида иштирок этмаганлиги ҳақидаги ёзув қайд этилган. Апелляция инстанцияси судида эса, жавобгар раҳбари ёзма тушунтириш бериб, иқтисодий судда қатнашганлиги баён қилган. Яъни, суднинг ҳал қилув қарори ва жавобгарнинг ёзма тушунтириши ўртасида суд мажлисида жавобгарнинг қатнашган ёки қатнашмаганлиги ўртасида тафовутлар апелляция инстанцияси суди томонидан мавжудлиги ўрганилмаган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларида суднинг ҳал қилув қарори жавобгарнинг юридик манзилига юборганлиги ҳақида ҳеч қандай хабанома мавжуд эмаслигига апелляция инстанцияси суди томонидан баҳо берилмаган. ИПК 120-моддасининг еттинчи қисмида агар ариза, шикоят ва бошқа ҳужжатлар почтага топширилган, электрон ҳужжат тарзида юборилган, тегишли органга ёхуд уларни қабул қилиб олиш ваколатига эга бўлган шахсга процессуал муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар берилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган деб ҳисобланиши белгиланган. Демак, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори 2022 йил 19 майда қабул қилинган бўлса-да, жавобгарга белгиланган тартибда юборилмаган. Апелляция инстанцияси суди эса, жавобгарнинг апелляция шикояти унга маълум бўлган кундан бошлаб ҳисобланишига эътибор бермасдан, суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб икки ой муддат ўтиб кетган ҳолда берилганлиги ҳақида нотўғри хулосага келган. Шунинг учун, жавобгарнинг апелляция шикояти ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан унга маълум бўлган кундан бошлаб икки ой ичида берилганлиги сабабли, суд апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Бундай ҳолатда, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарорида қайд этилган апелляция шикояти ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин икки ой етти кун ўтгач берилганлиги ҳақидаги хулоса асоссиздир. Шу боис, судлов ҳайъати Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарорини бекор қилиш учун асослар мавжуд деб ҳисоблайди. ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича кассация шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритишни тугатади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатишни лозим топади. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб ажрим чиқарганлиги сабабли уни бекор қилиш лозим бўлади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатишни, кассация шикоятининг Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги ажримини бекор қилишни, жавобгарнинг апелляция шикоятини кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Zolotoy rodnik plyus” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. “Zolotoy rodnik plyus” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятининг Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги ажрими бекор қилинсин. “Zolotoy rodnik plyus” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини янгидан кўриш учун Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И.Таджиев Р. Сагатов