← Назад
Решение #643586 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 242 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 март
4-1104-2301/623-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
И.Атамуродов (судга тақдим этган 2023 йил 1 мартдаги 2-сонли
ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) иштирокида,
даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар – “ХХХ-ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 18 500 000 сўм асосий қарз, 7
677 500 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар – “ХХХ-ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 18 500 000
сўм асосий қарз, 7 677 500 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги
талабларини қўллаб, жавобгар томонидан “Молиявий ёрдам кўрсатиш
тўғрисидаги” шартномага асосан қабул қилиб олинган молиявий қарзни ўз
вақтида қайтармаганлиги учун қарздорлик вужудга келганлигини айтиб,
суд муҳокамаси кунига қадар 18 500 000 сўм асосий қарздорликни бартараф
этмаганлиги боис, жавобгар қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар
тўламаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий
қарзни тўлиқ ва даъво аризада жавобгардан ундирилиши сўралган пеняни
эса амалдаги қонун ҳужжатларига асосан ундириб сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили
иштирокини таъминламади деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
1
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Шу боис, суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, тараф вакилининг тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш
бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига
асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 242-моддасига
биноан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб
қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон
ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга
ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома
ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай
мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат
ичида бажариши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар, жавобгар вакилларининг тушунтиришлари
ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар – “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар – “ХХХ-ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 24 октябрда 3-сонли “Молиявий
ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаси” (кейинги ўринларда Шартнома
деб юритилади) тузилган. Ушбу шартномага мувофиқ, “Қарз берувчи” –
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти, “Қарз олувчи”га молиявий қарз
бериш мажбуриятини олиш, “Қарз олувчи” – “ХХХ-ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти томонидан эса ушбу тақдим этилган молиявий қарзни
2
шартноманинг 4.1-банлига асосан 2022 йилнинг 31 октябрга қадар
қайтаришга ўзаро келишишган.
“Қарз берувчи” – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
27.10.2022 йилдаги 64-сонли электрон тўлов топшириқномасига асосан
“Қарз олувчи”га – “ХХХ-ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисоб
рақамига 18 500 000 сўмлик молиявий қарз пул маблағини ўтказиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномага асосан кўрсатилган молиявий
ёрдам пул маблағини ўз вақтида қайтармаганлиги боис, даъвогарнинг
олдида 18 500 000 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 735-моддасига
асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда
тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган
бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб
қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Суд муҳокамасида даъвогар вакилини иштирокида ҳисоб-китобларга
асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 18 500 000 сўм
миқдорида эканлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш
учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар – “ХХХ-ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 18 500 000 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва
тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз
исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни талабларига ва
шартноманинг 2.3-бандига кўра, берилган молиявий ёрдамни ўз вақтида
қайтармаганлиги учун, жавобгар ҳисобидан 7 677 500 сўм пеня ундириб
беришни сўраган.
Даъвогар томонидан берилган молиявий ёрдам суммасини
қайтаришни сўраб жавобгарга йўллаган ёзма ва оғзаки мурожаатлари
натижасиз қолганлиги суд муҳокамасида даъвогар вакилининг
кўрсатувлари ва 2022 йил 25 ноябрдаги жавобгарга юборилган ёзма
талабномаси билан аниқланди.
3
Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра,
берилган молиявиё ёрдам маблағларини ўз вақтида қайтармаганлиги
сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг
энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд
жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 2 900 000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда,
суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда даъво
талабини қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ушбу иқтисодий
ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
4
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбулардан келиб чиқиб, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333моддаларини, ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар – “ХХХ-ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 18 500 000 сўм
асосий қарз, 2 900 000 сўм пеня, 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
5