Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/548 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT VILOYAT EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH BOSHQARMASI" Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1053843 Claim ID 3143582 PDF Hash dc026746e300993b... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
олатларни исботлаши керак Мазкур кодексининг 118-моддаси олатларни исботлаши керак Мазкур кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 2 март 4-1104-2302/548-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 274 800 519 сўм компенсация тўлови, 137 400 260 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Махмудов (2023 йил 22 февралдаги 02/091074-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Д.Норматов (2023 йил 4 февралдаги 26-сонли ишончномага асосан), иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 274 800 519 сўм компенсация тўлови, 137 400 260 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори (бундан буѐн матнда Қарор деб юритилади) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомга (бундан буѐн матнда Низом деб юритилади) мувофиқ жавобгар компенсация тўловчиси ҳисобланиши, жавобгарнинг 274 800 519 сўм компенсация тўловлари юзасидан қарздорлиги мавжудлигини, берилган эътирозномаларга қарамай жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили, даъво талабларини тан олиб, компенсация тўловлари юзасидан қарздорлик мавжудлиги, тез кунда тўловларни амалга оширишлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра компенсация тўловини ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга атроф-табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун 274 800 519 сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳисобланган. Даъвогарнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан 2022 йил 8 августда жавобгарга 2020-2022 йиллар учун жами 274 800 519 сўм компенсация Қарор 2-бандининг в-кичик бандида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар ҳамда юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланиши белгиланган. Низомнинг 26-бандида I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар деб кўрсатилган. Шунингдек, Низомнинг 32-бандига кўра, компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаши, компенсация тўловлари ҳисоб-китоби суммаларини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига келишиш учун қоғоз ѐки электрон шаклда тақдим этишга мажбурлиги белгиланган. Шу билан бирга, Низом 35-бандининг саккизинчи хатбошисида давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органларида компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги қайд этилган Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар Низом талабларига мувофиқ компенсация тўловларини амалга ошириши лозим бўлган субъект эканлиги, тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаганлиги, жавобгар томонидан қарздорлик мавжудлиги тан олинганлигини инобатга олган ҳолда даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 274 800 519 сўм компенсация тўловлари ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан 137 400 260 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Мазкур Низомнинг 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 21 000 000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак Мазкур кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баѐн этилганларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар “Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси” фойдасига 274 800 519 сўм компенсация тўлови, 21 000 000 сўм пеня ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар Хххх фойдасига 274 800 519 сўм компенсация тўловлари, 21 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати - Республика бюджетига 8 244 015,58 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов