Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/1346 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланиш Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый SALIM OTA MMS OK оилавий корхонаси
Source ID 1037714 Claim ID 3167128 PDF Hash ab2b5537c74d95db... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал Кодексининг 5-моддаси тисодий процессуал Кодекси 5 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz АЖРИМ (даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилиш ва иқтисодий ишни иш юритишдан тугатиш тўғрисида) 02.03.2023 йил Навоий шаҳри ххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида, даъвогар ххххнинг, жавобгар ххххдан 4.865.269,19 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар хххх судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ххххдан 4.865.269,19 сўм ижара ҳақини ундиришни сўраган. Суд мажлисига қадар даъвогарнинг жавобгар томонидан ижара тўлови тўлиқ тўланганлиги сабабли даъводан воз кечишини билдирган. Жавобгар тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти бўйича огоҳлантирилган бўлсада у суд мажлисида иштирок этмади, иш юзасидан фикр билдирмади. Шу сабабли суд, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 170моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилиш ва иқтисодий ишни иш юритишдан тугатишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни даъвогар амалдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун талабига кўра давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли уни давлат божи тўловидан озод қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 110моддаси 6-кисмига кўра даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса суд иш юритишни тугатиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 10-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божидан озод қилинган. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилишни ҳамда иқтисодий ишни иш юритишдан тугатишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, аммо у амалдаги “Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабига кўра давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли уни давлат божи тўловидан озод қилишни, тўланган почта харажати унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юкоридагилардан келиб чикиб хамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 5-моддаси 1-кисми, 110-моддаси 6қисми, 152-моддаси 1-кисми куллаб суд, 1. Даъвогарнинг даъводан воз кечиши қабул қилинсин ва иқтисодий иш бўйича иш юритишдан тугатилсин. 2. Ушбу ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтириши мумкин. Судья Б.Раджабов