Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/1337 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Электрокимёзавод қўшма корхонаси акциядорлик жамияти Ответчик / Подсудимый AKMAL AMIRBEK PAXTAKORI фермер хўжалиги
Source ID 1037741 Claim ID 3161847 PDF Hash 0c21f09293ce26f1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (соддалаштирилган иш юритиш тартибида) 02.03.2023 йил Навоий шаҳри хххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххххнинг, жавобгар ххххдан 1.737.600 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб АНИҚЛАДИ : даъвогар хххх судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ххххдан 1.737.600 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатилган маҳсулотни етказиб берган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган счѐт фактуралар билан тасдиқланади. Бирок, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддаси 1-қисмига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаѐтган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ѐки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ѐхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ѐки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. қарздорлиги 1.737.600 сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳолат суд мажлисида даъвога илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар ххххдан даъвогар “Электрокимѐзавод” қўшма корхонаси шаклидаги акциядорлик жамияти фойдасига 1.737.600 сўм асосий қарз, 30.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 3. Жавобгар ххххдан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. 4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов