Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2301/503 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Тожиев Зокиржон Холбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ASKLEPIY" ЧЭК масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ASILA DENOV FARM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1032074 Claim ID 3176005 PDF Hash 3cf3a183d05d7150... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онунининг 242-моддаси онуни 242 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 е-mail: i.denоv@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Денов тумани 2023 йил 2 март 4-1905-2301/503-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Латифовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар иштирокисиз, аризачи ХХХнинг қарздор ХХХни (соддалаштирилган тартибда) тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Денов туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: аризачи ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, аризада ХХХ ва ХХХ ўртасида 2019 йил 3 январь куни дори воситаларини етказиб бериш ҳақида шартнома тузилганлигини, жавобгарга жами 152 536 550 сўмлик товар етказиб берилганлигини, қарздор қарзини тўлаб бермаганлиги сабабли, судга мурожаат қилинганлигини, ХХХ туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан 112 731 929 сўм асосий қарз, 12 263 512 сўм пеня ва 21 600 сўм почта ҳаражати ундирилиши кўрсатилганлигини, ижро варақаси ХХХ туман судига юборилганлигини, ушбу ижро ҳужжатлари асосида ижро органи томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, қарздорнинг мол-мулклари аниқланмаганлиги, қарздорликнинг ундириш имконияти йўқлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан ижросиз қайтарилганлиги баён қилиниб, ХХХни мол-мулки йўқлиги, унинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги, 152 536 550 сўм қарзи мавжудлиги ва ушбу қарзларни ундириш учун жамиятнинг бошқа активлари йўқлиги натижасида жамият томонидан пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги ҳамда тегишли мажбуриятлар ва тўлаш мажбурияти юзасига келган кундан эътиборан уч ойдан ошиқ вақт мобайнида қарздор томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш сўралган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган тарафлар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бироқ, аризачи ХХХ судга илтимоснома тақдим қилиб, унда қарздорни банкрот деб топишни ва ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, аризачи ХХХнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддаси учинчи қисмига мувофиқ, қарздор ХХХнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни лозим деб ҳисоблайди. Иш хужжатларидан маълум бўлишича, ХХХ (ИНН:306347504) 2019 йил 18 апрель куни 713344-сон билан давлат рўйхатига олинган. ХХХнинг таъсисчиси Якубова Раъно Дунаевна ҳисобланади. Жамиятнинг юридик манзили Денов тумани, ХХХ кўрсатилган. ХХХ шаҳар иқтисодий судининг 25.11.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 112 731 929,87 сўм асосий қарз, 12 263 512,5 сўм пеня ва 21 600 сўм почта ҳаражати, Республика бюджети ва Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 305 882,09 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Мазкур иш юзасидан берилган ижро варақаси асосида ХХХ тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонуннинг 40моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, қарздорнинг тўлаш қобилиятининг мавжуд эмаслиги сабабли, Давлат ижрочисининг тегишли қарори билан ундирувчи ХХХга ижросиз қайтарилган ва ижро иши юритиш тамомланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Аризага илова қилиб тақдим этилган маълумотномаларга кўра, қарздорнинг молмулки мавжуд эмас. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин. Суд, ижро ҳужжати бўйича ХХХ Денов тумани бўлими томонидан қарзини унинг мол-мулкидан ундириш бўйича ижро иши юритилганлигини, қарзни ундиришнинг имкони бўлмаганлиги учун ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини, қарздордан қарзини ундириш учун корхонанинг бошқа активлари йўқлигини, пул мажбурияти бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини банкротлик аломатлари деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор ХХХ ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритиш бошлашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ХХХ Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиси номзоди сифатида тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси ХХХ кўрсатилган бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси ХХХ томонидан тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестати берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”нинг 3-бандида, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шартлиги, 38-бандида, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилиши, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилиши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни, қарздор ХХХни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни, ХХХни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини ХХХ ҳисобидан ХХХ фойдасига ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5, 242-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарздор ХХХ соддалаштирилган тартиб-таомил асосида банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун ХХХ тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси ХХХ зиммасига - қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш; имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни 4 яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни 2023 йил 2 майгача тақдим этиш масъулияти юклатилсин. Қарздор ХХХ ҳисобидан ХХХ фойдасига 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол ижрога қаратилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья З.Х.Тожиев