Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/2329 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "AZAMAT FURQATOVICH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1031216 Claim ID 3157847 PDF Hash 4e5abfcf9cb7da13... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz Қ А Р О Р (апелляция инстанция суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов, апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев 2023 йил 2 март 4-1806-2201/2329-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари Ҳ.Турсунов ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили Б.Жумағулов (02.03.2023 йилдаги 22-19092-сонли ишончномага асосан) жавобгар раҳбари Ф.Қораханов (паспорт асосида) иштирокида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори устидан “Азамат Фурқатович” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи) судга жавобгар “Азамат Фурқатович” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар)га нисбатан 633.304.262 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “Азамат Фурқатович” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 633.304.262 сўм миқдорида молиявий жарима ва суд харажатларини ундириш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини кўриб чиқиб, адолатли қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари шикоятдаги важларини таъкидлаб, Қозоғистон давлатидаги КХ «Salman» билан 2020 йил 07 июлда №07/20-сонли 190 000 АҚШ доллари миқдордаги йирик шохли қора молларни олди-сотди шартнома тузганлигини, қисман моллар кириб келганлигини, карантин ва Қозоғистон Республикасидан моллар сотиш ҳукумат томонидан тўхтатилганлиги моллар кириб келмаганлигини, шу сабабли сотувчи ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда моллар кириб келмаганлигини, шу билан ишни кўришни кейинга қолдириб туришни сўраб, иш ҳолатидан келиб чиқиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили шикоятга эътироз билдириб, жавобгар билан тузилган 200680369305182388200200001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича банк берган маълумотга асосан 126 590 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги борлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори бўйича молиявий жарима қўллаш учун судга даъво аризаси киритганлигини, жавобгарнинг важларига қўшилмаслигини билдириб, шикоятни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси асоссиз бўлганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикояти ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, куйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ижроси юзасидан ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ)дан олинган маълумотга асосан жавобгар “Азамат Фурқатович” масъулияти чекланган жамиятининг Қозоғистон Республикасининг КХ «Salman» билан тузилган 200680369305182388200200001 -сонли импорт шартномаси бўйича ажратилган маблағ ҳисобидан жами 126 590 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келган. Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 5 ноябрда 22-93819-сонли ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома белгиланган тартибда шахсий кабинети орқали юборилган бўлиб, талабномада ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг фоизларига тенг миқдорда жарима тариқасида сўмдаги эквивалентида республика бюджетига 633.304.262 сўм ((126590*0/100)+(126590*10/100)+(126590*35/100)*11117,33)(талабномадаги жарима суммаси, уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланган бўлиб, унга кўра 04.11.2022 йил ҳолатига 1 АҚШ доллари учун 11117,33 сўм) ундирилиши лозимлиги кўрсатилган ҳолда огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар томонидан талабнома юзасидан эътироз билдирилмаган, талабномада кўрсатилган жарима жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёки муддати ўтган дебитор қарздорлиги бартараф этилмаганлиги сабабли, жавобгарга нисбатан (репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 ва 35 фоизига тенг миқдорда) 633.304.262 сўм миқдорида жарима қўллаш талаби билан асосли равишда судга мурожаат этилган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2017 йилдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351сонли қарорининг 1в)-бандига мувофиқ, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 471-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, қуйидаги таҳрирда баён этилган – Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Жавобгарнинг Қозоғистон Республикасидаги КХ «Salman» билан тузилган 200680369305182388200200001-сонли импорт шартномаси 553 кун кечикиб, 2022 йил 28 октябрь ҳолатига 126590 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги аниқланган. Низомнинг 28-бандида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда, молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга кирганидан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида иш юритиш тугатилиши ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилиниши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилган асосларга кўра, биринчи инстанция суди арз қилинган талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун тўланган 30.000 сўм почта харажатини инобатга олишни ва унинг зиммасида қолдиришни ва мазкур тоифадаги ишлар бўйича жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Азамат Фурқатович” масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Азамат Фурқатович” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Азамат Фурқатович” масъулияти чекланган жамиятининг томонидан апелляция шикояти учун тўлаган 30.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур тоифадаги ишлар бўйича жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Ҳ.Турсунов А.Арзиев