← Назад
Решение #643977 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| куни расмийлаштирилган ипотека шартномаси | 2 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-65-30, (+99873) 244-65-40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш хақида)
2023 йил 2 март
4-1501-2302/1258-сонли иш
Фарғона Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили И.Ж. Мулладжонов (2023 йил 6 январь кунги 02-48/05-сонли ишончномага
асосан), жавобгар раҳбари М.Э. Солиеванинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ташқи
иқтисодий фаолият “А” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб судга киритган
жавобгар “А” оилавий корхонасига банк мулки ҳисобланган Фарғона шаҳар, С.
Ахмад кўчаси, 10-уйда жойлашган “Мактабгача таълим муассасаси биноиншоотларидан” мулкларини олиб чиқиб кетиш мажбурияти (мажбурлаш)ни юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси Ташқи иқтисодий фаолият “А” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб
судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “А” оилавий корхонасига банк
мулки ҳисобланган
Фарғона шаҳар,
С. Ахмад кўчаси, 10-уйда жойлашган
“Мактабгача таълим муассасаси бино-иншоотларидан” мулкларини олиб чиқиб кетиш
мажбурияти (мажбурлаш)ни юклашни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъвони тан олмасдан банк ўз вақтида
навбатдаги кредит маблағини ажратиб бермагани ва кредитни муддатидан олдин
суд орқали ундириб олгани учун боғчани иши тўхтаб қолганини, банкда ер
майдонини гаровга олишга ҳуқуқи бўлмаганини, банкка фақат 4 сотих ер майдони ва
бир қаватли бинолар гаровга қўйилганини, икки қаватли бино гаровга қўйилмаганини,
суд жойга чиққанида ҳудудда мактабгача таълим муассасасини нарсалари қолмагани
кўрганини, 2009 йилда рўйхатдан ўтмасдан икки қаватли бино ҳамда ёнидаги хонада
ота-онаси, синглиси, жияни ва ўзини ёш фарзандлари билан яшаб келишини,
биноларда шахсий буюмлари сақланишини, боғчани нарсалари йўқлигини, бу жойдан
бошқа яшаш жойлари йўқлигини, аввал яшаб келишган Фарғона шаҳри Додгоҳ
кўчасидаги уйлари эгаллаган ер майдони МХХга ўтгани учун уйлари бузилганини
тушунтириб ўтди.
Тарафлар вакиллари ҳамда мутахассис Ўзбекистон Республикаси Кадастр
Агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси вакили
Б.И. Ибрагимов
иштирокида жойга чиқиб
Фарғона шаҳар, С. Ахмад кўчаси, 10-уй кўздан
кечирилганида мутахассис тарафлар ўртасида нотариал тартибда 2019 йил 15 август
2
куни расмийлаштирилган ипотека шартномаси ҳамда кадастр ишидан кўринишича,
кўздан кечирилган бутун бутун ер майдони ва қурилиш тамомланмаган икки қаватли
бино, “Г” шаклида қурилган бир қаватли хоналар олинганини, жами 1248 кв.м ер
майдони, қурилиш эгаллаган 434, кв.м., умумий майдон 433,78 кв.м., фойдали майдон
213,81 кв.м олинганини, бир қаватли биноларга қўшимча қурилган айвончалар
гаровга олинмаганини тушунтириб ўтди.
Гувоҳ сифатида суд мажлисида тушунтириш берган
Фарғона шаҳар
“Тўқимачилар” м.ф.й. раиси Д.М. Орипова Фарғона шаҳар, С. Ахмад кўчаси, 10-уй да
2009 йилдан бошлаб фуқаро Бойболаева Мухаббатхон турмуш ўртоғи Эркинжон,
қизлари Маъмура Солиева, Манзура Бойболаева ва Махбуба Ахунова ҳамда 3 нафар
неваралари билан рўйхатдан ўтмасдан яшаб келишларини,
мактабгача таълим
муассасаси фаолияти 2020 йилда тўхтаганини тушунтириб ўтди.
Суд тарафлар вакиллари, мутахассис ва гувоҳнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб келтирилади) 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иқтисодий
судларга, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тадбиркор мақомини
қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва
бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Ушбу модданинг бешинчи қисмига асосан ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари
иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир
нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича
судда кўрилиши лозим.
Суд
тарафлар вакиллари ҳамда кадастр органи мутахассиси иштирокида
жойга чиқиб кўчмас мулк кўздан кечирилганида Фарғона шаҳар, С. Ахмад кўчаси, 10уй да мактабгача таълим муассасаси сифатида фойдаланилмаётгани ҳамда унинг
фаолиятига зарур бўлган буюмлар у ерда мавжуд эмаслиги, икки қаватли бинони
биринчи қавати ва ёнидаги бир қаватли хоналардан
жавобгар раҳбари ва оила
аъзолари яшаш уй сифатида фойдаланиб келинаётгани учун хоналарда фуқароларга
тегишли бўлган
кўрпа-тўшаклар,
мебель жиҳозлари мавжудлиги аниқланган.
Объектда фуқаролар рўйхат турмасдан 2009 йилдан бошлаб яшаб келаётганларини
гувоҳ “Тўкимачилик” м.ф.й. раиси Д. Орипова тушунтиришида тасдиқлаб ўтди.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш иқтисодий судга
тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади.
Даъвогар банкка мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган объектда
фақат
фуқароларга тегишли рўзғор буюмлари мавжудлиги учун уларга мулкларини олиб
чиқиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги низо низо иқтисодий судга тааллуқли эмас
ҳисобланади.
Суд баён этилганларини инобатга олиб иш бўйича иш юритишни тугатишни,
тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топади.
Бинобарин, суд ИПК 110, 169, 195-моддаларини қўллаб,
3
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар Ташқи иқтисодий фаолият “А”
30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
акциядорлик жамияти тўланган
Ажримдан норози томон бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига иқтисодий судига апелляция
шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Д.С. Акрамова