← Назад
Решение #643997 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 03, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2023 йил 2 март
4-1501-2202/12983-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан даъвогар “A” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб
жавобгар “D” акциядорлик тижорат банки ва учинчи шахс Фарғона вилоят
Марказий банк бош бошқармасига нисбатан киритилган, жавобгар “D” АТБ
билан тузилган 2018 йил 16 июль кунги К-18/20-сонли кредит шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш, жавобгар банкдан 110 334 250 сўм ошиқча ундирилган
сумма, 79 100 000 сўм молиявий жарима, жами 184 434 250 сўм ва суд
харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси даъвогар “A” масъулияти
чекланган жамияти манфаатини кўзлаб жавобгар “D” акциядорлик тижорат банки
ва учинчи шахс Фарғона вилоят Марказий банк бош бошқармасига нисбатан судга
даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “D” АТБ билан тузилган 2018 йил
16 июль кунги К-18/20-сонли кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни,
жавобгар банкдан 110 334 250 сўм ошиқча ундирилган сумма, 79 100 000 сўм
молиявий жарима, жами 184 434 250 сўм ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган 3-шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси “Марказий банк”ни
Фарғона вилояти бош бошқармаси жалб этилган.
Суднинг 2023 йил 13 январь кунги ажрими билан суд-бухгалтерия
экспертизаси тайинланиб, иш бўйича иш юритиш вақтинча тўхтатилган. Жавобгар
раҳбари экспертиза харажатлари қоплашмагани учун иқтисодий иш эксперт
муассасасидан чақириб олинган, иш юритиш тикланган ва у суд мажлисида кўриш
учун тайинланган.
Тарафлар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
огоҳлантирилгани учун суд ишни вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин
деб топади.
Суд иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб даъвони кўрмасдан қолдиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув
2
битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки
медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Медиация келишуви даъвогар ва жавобгар ўртасида нопрофессионал
медиатор иштирокида тузилган. Медиатив келишуви тарафлар раҳбарлари ва
нопрофессионал медиатор томонидан имзоланган.
ИПК 107-моддасининг 5-3-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан қолдирилади.
Суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув қонун ҳужжатларга зид
эмаслигини, унинг шартлари
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига дахлдор эмаслигини инобатга олиб даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17моддасининг олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим,
бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно”, деб белгиланган.
Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилгани учун давлат божи
ундирилмайди, 24 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 131, 133, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъвогар “A” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “D” АТБ
ўртасида 2023 йил 2 март куни медиация келишуви тузилгани учун даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ой
муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова